ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бекордан бекорга куч сарфлашдан тийилинг. Акс ҳолда энг керакли ерга етганда, ожиз қоласиз. Бугун тасодифий бўладими, режа бўйичами, фарқи йўқ, қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан яқин муносабатларга киришманг, кейин афсусланиб қоласиз. Кечқурун жуда кўп жойларга югуриб, кун бўйи яхшиланмаган молиявий аҳволингизни яхшилаш пайида бўласиз. Ҳечдан кўра кеч, пул топилади ва сиз хотиржам тортасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 ноябрда ишхонангизда обрўйингиз ортади. Бу ўтган кунлардаги ишингизни қойиллатганингиз учун бўлса керак. Эрталабданоқ яқин ўтмишда бажара олмаган юмушларга қайта қўл уринг. Кун давомида молиявий масалада муаммолар юзага келиши мумкин. Олдини олиш учун тежамкорликка эътибор қаратинг. Муҳаббатда жуда сергаклик билан иш тутишингизга тўғри келади. Жуфтингизнинг энг ноёб фазиларларини қайта ёдга олинг. Саломатликни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ўзингизга бошқа кўзгудан қайта-қайта боқинг. Шунда ўзингиз сезмаган камчиликларингизни кўрасиз. Тушдан кейин дўстларингиздан бирининг муаммоларини ҳал этишда яқиндан кўмак беришингиз кутилади. Бу ишни қойиллатасиз. Шубҳали туйилган ишлардан қочинг. Гарчи бу иш жуда жозибали ва сердаромад кўринса-да, барибир қочинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Бугунги кун зарарли одатлардан халос бўлиш учун жуда қулай кечади.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
21 ноябр куннинг биринчи ярмида пул танқислигидан азият чекишингиз мумкин. Бу муаммони қариндошларнинг биридан қарз кўтариш орқали ҳал этасиз. Руҳий кўтаринкиликка элтувчи машқлар ёрдамида руҳиятингизни кўтариб олишингиз тавсия этилади. Кимдир олис сафарга отланишни режа қилган бўлса, бемалол йўлга чиқса бўлади. Бу сафар кўнгилдагидан ҳам аълороқ ўтади. Кечқурун спортнинг фаол бўлмаган турлари билан шуғулланинг. Бу эртанги кун учун куч йиғишда асқотади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун иллюзиядан қочиб, реал ҳаётга қайтишингизни юлдузлар маслаҳат беришади. Шунда ишингизда ҳам унум кўзга ташланади, ортиқча муаммолар миянгизни банд этмайди. Пул йиғиш, савдо, ҳуқуқшуносдан маслаҳат олиш амаллари бугун муваффақиятли кечади. Кечки пайт серқатнов йўлларда эҳтиёткор бўлинг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ёлғизликда вақт ўтказинг. Соғлиғингизни назоратдан ўтказиб қўйиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 ноябр куни ҳар жабҳада қўшимча имконият эшиклари очилади. Билим олиш, ўзгалардан ўзингиз билмаган нарсаларни сўраб билиш, дунёга реал боқиш бугун сизнинг шиорингизга айланиши керак. Ишхона билан боғлиқ ишларни муддатида адо этиш учун тинимсиз тер тўкишингизга тўғри келади. Кимдир ёрдам қўлини чўзишни хоҳласа, инкор этманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, соғлиқни ҳамиша биринчи навбатга қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун режаларингиз керагидан ҳам кўпроқ бўлади. Аммо уларнинг ярмисигина амалга ошади. Қолганини бошқа кунга қолдиришдан бўлак иложингиз йўқ. Ишхонага кечикиб борганингиз учун раҳбарлардан танбеҳ эшитишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Баъзилар ўтган кунлари бажарган иши учун мукофот олиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири билан арзимаган нарса туфайли жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
21 ноябрда ишда ҳам, муҳаббатда ҳам раҳнамолар топилади. Ана шунинг натижасида ишларингиз муддатидан олдин бажарилади. Умуман, бугун юлдузлар нимани ният қилсангиз, албатта ҳақиқатга айланишини башорат қилган. Шундай экан, кўпроқ ният қилаверинг. Спорт билан шуғулланиш жараёнида эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Яхшиси, муаллим ҳамроҳлигида шуғулланинг. Бўлмаса, жиддий жароҳат олишингиз мумкин. Бу бир умрга татиши ҳеч гап эмас. Саломатлигингиз панд бера бошлаганини сезиб қолсангиз, дарров врачга чопинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун кимлардир сизга чин кўнгилдан ёрдам беришни истаса, рад этманг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Бундай очиқ кўнгилли одамлар кам учрайди ҳаётда. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Рационингизга мева-сабзавотларни ҳам киритиб қўйинг. Организмни чиниқтиришга йўналтирилган машқларни адо этинг. Кечқурун шундай ноқулай вазият юзага келадики, жуфтингиз қаршисида мулзам тортишга мажбур бўлишингиз мумкин. Саломатликни мустаҳкамловчи амалларни бажаришдан тийилманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
21 ноябр куни тижоратчиларнинг куни туғади. Дўппини осмонга отиб қўшимча «навар»ларни қабул қилаверинг. Бундай қувончли лаҳзалар ҳар куни ҳам юзага келавермайди. Башарти юқори лавозимли кишилар орасида танишларингиз бўлса, ишдаги мартабангизни ошириш учун ҳам бугунги кун қулай кечади. Шахсий ҳаётингизда сукунат, гармония ҳукм суради. Фарзандлар ҳақида кўпроқ қайғуринг. Вақт топиб улар билан турли мавзуларда суҳбатлашсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишхонадаги ишдан ташқари бугун қўшимча даромадли юмуш ҳам йўлингиздан чиқади. Лекин бу ишни жамоавий тарзда бажаришингиз керак бўлади. Эринмасдан ишни охирига етказсангиз, кечқурун мўмай даромадга эга бўласиз. Бундан ташқари, кимлардир сиздан қарз олган бўлса, кечқурун қарзини қайтариши мумкин. Муҳаббатда эса кутилмаган совғалар сизга бегона. Аксинча, жуфтингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олишингиз зарур.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
21 ноябрда эрталаб оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз кутилади. Тадбирни яқин дўстингиз ташкил этгани боисми, сизнинг ҳам сўзга чиқишингиз сўралиши мумкин. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Худо берган насибангизни хамирдан қил суғургандек осон қўлга киритасиз. Фақат эсда тутинг, дуч келган одамдан келажакда қарз олманг. Бу инсонни фақат боши берк кўчага етаклайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди