00:26 / 24.11.2017
9 632

Мунажжимлар башорати: 24 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 24 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ўзингиз учун жуда қимматли бўлган одамлар, буюмларни деб таваккалчиликка йўл қўйманг. Айнан ўшалардан ажралиб қолишингиз хавфи бор. Бу кўпроқ суюкли инсонингиз билан ҳам боғлиқ бўлиб чиқиши мумкин. Баъзилар кун давомида лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Пулларни эса эзгу мақсадлар учун сарфлашингиз аниқ. Кечқурунга яқин атрофингиздагилар қаршисида ҳурматингиз оша бораётганини пайқаб қоласиз. Кечқурун уйда ўтириб вақт ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
24 ноябрда ҳар бир тийинни ҳисоб-китобда ушлашингиз шарт эмас. Бугун кечгача молиявий аҳволингизни кутилганидан ҳам аълороқ даражада мустаҳкамлаб оласиз. Янги иш излаётган бўлсангиз ҳам, бугун орзуингиз ҳақиқатга айланади. Кун бўйи ҳамкасбларга ҳам ишларни дўндиришда ёрдам қўлини чўзишингиз кутилмоқда. Кечқурун оила қурмаганларни романтика ва ўта ёқимли лаҳзалар кутади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз сиз ўйлаганчалик ёрқин кечмаса-да, хуш кайфиятингизни ҳам ҳеч ким бузмайди. Мавқеингизни ошириш ва шахсий бахтга эга бўлиш учун сизга барча имконият эшиклари очиқ. Бошни баланд кўтарган ҳолда кириб бораверинг. Организмингизда қувват дегани тўлиб-тошади. Демак, ҳар қандай вазндаги жисмоний зўриқишни ҳам кўтара оласиз. Фақат саломатлик ҳақида унутиб қўйманг. Эсда тутинг, оддий гигиенага амал қилмаслик ҳам оқибатда жиддий хасталикларга дучор этиши ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
24 ноябр куни тижоратчилардан тортиб ижодкорларгача рақобатчилар билан зимдан курашиб кун ўтказади. Лекин курашда ҳалол усуллардан фойдаланинг. Оилангизда куннинг иккинчи ярмига бориб майда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Хавотирланманг, бундан ҳам баттарларини йўлга солиб келгансиз, бунисини ҳам уддалайсиз. Фақат бир нарсани унутманг. Қариндошлар, яқинлар ҳолидан тез-тез хабар олиб туриш керак. Акс ҳолда улар қаттиқ ранжишади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги кун сизга қайноқ муҳаббат ва омад қуршовида бўлишингизни таъминлашга ваъда бермоқда. Ниҳоят оила қурмаганларнинг ёлғизликдаги ҳаёти ортда қоладиган бўлди. Танлаганингиз билан бугун тасодифан учрашиб қоласиз. Ана шундан кейин жараён тезлашгандан тезлашиб, кўрибсизки, тўй куни белгиланади. Молиявий масалада пулингиз жуда кўп бўлишини орзулаган бўлсангиз, бу орзуингиз кечқурун ҳақиқатга айланади иншооллоҳ. Олдиндан каттароқ катмон харид қилаверинг. Яхши ният яхши-да!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
24 ноябрда куннинг биринчи ярми зерикарли ва ўзингизга ёқмаган ишларни бажариш билан ўтиши мумкин. Лекин шу ишлар ҳам сизга озми-кўпми даромад беради. Тушдан кейин илгари ҳам сизга панд берган кимса шубҳали иш таклиф этиши кутилади. Рози бўлманг. Шахсий ҳаётингизда жуфтингиз билан орангизда улкан океан пайдо бўла бошламоқда. Океан ўртасида қолиб кетмаслик учун соҳилга чопинг ва биринчи бўлиб ундан узр сўранг. Саломатликни асранг. Иммунитетни кўтариш пайида бўлинг. Бу ишда сизга бир-биридан сарҳил мевалар ёрдам беради.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳамкасбларингизнинг сиз ҳақингизда кейинги пайт қандай фикр юритаётгани билан ими-жимида қизиқиб кўринг. Кейин эса шунга қараб хулоса ясайверасиз. Гарчи тажрибангиз ошиб-тошган бўлса-да, вақти келганда кечагина ишга жойлашганлардан ҳам нималарнидир ўргансангиз бўлади. Ҳозир замон тараққийлашиб кетган. Янги ғоялар ва усуллар қўшимча омад йўлини қуриб олишингиз учун асқотади. Кечқурун қондошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 ноябр куни жанжаллардан, хархашалардан дам олинг. Агар янги саргузаштларни кўнглингиз тусаётган бўлса, кўксингизга бир уринг-да, профессионал касбингиз доирасидаги ишлар билан машғул бўлинг. Чунки қайси кўринишда бўлмасин, саргузаштлар бугун сизга наф бермайди. Бугун спорт билан шуғулланиш, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган муолажалар муваффақиятли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кўнгилхушликлардан юз буринг, фақат фойда олиб келадиган ишлар билан банд бўлинг. Зарарли одатлар, кўнгилхушликлар сизнинг зиёнингизга ишлайди. Шахсий ҳаётингизда сокинлик, аҳиллик, хурсандчилик ҳукм суради. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнашингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кечқурун эса баъзилар жуфти билан биргаликда танишлардан бириникига меҳмон бўлиб бориши кутилади. Шу билан бирга кечқурун эски қадрдонлардан бири билан тасодифан учрашиб қолишингиз ҳам мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
24 ноябр сиз учун хайрли, савоб ишлар кунига айланай деб турибди. Жуда кўпчиликнинг оғирини енгил қиласиз. Муаммоларини йўл-йўлакай ижобий ҳал эта борасиз. Кечки пайт раҳбарлар сизни хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Молиявий масалада ёши улуғ, тажрибали танишларга маслаҳат солинг. Пул топишдаги муаммолар шу қадар чалкашки, ёлғиз ўзингиз уларни бартараф эта олмайсиз. Айримлар сабри чидамаганидан қарз кўтариши ҳам эҳтимолга яқин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Оилангизда худди баҳордаги каби беғубор муҳит ҳукм суради. Уйдагилар билан муносабатларингиз эса булутсиз осмонни эслатади. Шундай муҳитда бир умр қолишни ким ҳам хоҳламайди дейсиз. Бироқ кўчага йўл олиш лозим. Тирикчилик тошдан қаттиқ. Бу жаннатни кечга қадар тарк этишга мажбурсиз. Тадбиркор бўлсангиз, бугун тузиладиган барча турдаги келишувларнинг интиҳоси мўмай даромад билан боғлиқ бўлади. Оиласизлардан кимдир кўчада ажойиб бир инсонни учратади. Лекин бу учрашувни романтикага айлантиришга шошилманг. Одатда бундай учрашувлар ёлғонга қоришиқ бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
24 ноябрда шахсий ҳаётингизда росмана драма бошланиб, фожиа билан тугаши ҳеч гап эмас. Фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Қалбингиз хато қилишингизга йўл қўймайди. Куннинг иккинчи ярмида илгари ҳам сизни сотган кимса яна йўлингизда кўндаланг бўлиши кутилади. Бундай кўнгилсизликлардан, ёмон хаёллардан халос бўлиш учун кечқурун узоқ вақт тоза ҳавода сайр қилинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 24 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?