Чаён буржи вакиллари табиатан жодугарликка мойил, келажакни маълум маънода олдиндан айта олишади. Шунинг учун уларни астрологик маълумотлар билан ҳайратга солишнинг ўзи бўлмайди. Шундай бўлса ҳам астрологлар бошқа бурж вакиллари қаторида уларни 2018 йили нималар кутаётганини айтишга журъат топа олишди.
2017 йили чаён буржида таваллуд топганлар жиддий муаммоларга деярли дуч келишмади деб айтса бўлади. Ит йили ҳам улар учун омадли бошланиши кутилмоқда. Масалан, молиявий жиҳатдан пайдо бўладиган муаммолар у қадар жиддий эмас. Демак, сиз янги йил давомида пулсиз қолиб кетмайсиз.
Шахсий ҳаётингизда ҳам аҳиллик, гармония ҳукм суради. Агар муҳаббатда омадингиз чопмаса, хавотирга тушманг, бу вақтинча давом этади холос. Март, апрел ойларида сизни янги танишувлар кутади. Баҳорда оиласизлар қалби эҳтиросга тўлиб тошади. Ёзда танлаганингиз билан бирга ЗАГС бўлимига бораверсангиз бўлади.
Оилавий ҳаётингизда баъзи кўнгилсизликлар ҳам содир бўлиши кутилади. Бу яқинларингиз билан ўзаро муносабатлар кескинлашувида кўзга ташланади. Йил давомида баъзиларнинг хонадонида чақалоқ дунёга келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
2018 йили иккиюзламачи ва ҳасадгўйлар сизни таъқиб қилавериб зериктириши мумкин. Уларга нисбатан сиз ҳам хуфиёна кураш усулини ўйлаб топмасангиз, доғда қолишингиз ҳеч гапмас.
Тижоратчи ёки тадбиркор бўлсангиз, янги йилда янада ҳалолроқ ишлашингизга тўғри келади. Банкларга пул қўйишни одат қилсангиз, даромадингизга даромад қўшила боради. Кўпроқ хайрия масалаларига эътибор қаратинг.
Яқин кишиларингизга ниҳоятда эътиборли бўлинг. Муваффақиятларга эришганингизда, тўлқинланиб кетиб буни бировларга кўз-кўз қила кўрманг. Кўз тегади. Қолаверса, ҳозирги вақтда ўнг кўз чап кўзга ошно бўлмайди.
Оғир вазиятларга тушиб қолсангиз, теваракдан ёрдам кутманг. Мустақил тарзда муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилинг. Агар ўзга давлатда ишлаш имкони туғилса, вақтни ўтказмасдан дарҳол жўнаб кетинг.
Ёз ойларида табиат қўйнига тез-тез чиқиб дам олишингиз тавсия қилинади.
МУҲАББАТИ
Муҳаббатда ҳам 2018 йили муваффақиятларга эришасиз. Лекин эҳтиросларни, ҳис-туйғуларни жиловлаган ҳолда яқин инсонингиз билан муносабат юритишингиз керак бўлади. Рашкка эрк берманг. Муносабатлар мустаҳкам бўлса, уларнинг қадрига етинг.
Бу масалада фақат қалбингизга қулоқ тутиш билан чекланиб қолманг. Дўстлар, ёши улуғ қондошлар маслаҳати ҳам жуда зарур бўлади. Беҳуда қариндошларни ранжитманг. Собиқ муҳаббат сари зинҳор талпина кўрманг.
Оиласизларни йил давомида романтика ва ишқий саргузаштлар кутиб қолади. Бу дунёда ҳеч ким тоқ ўтмаган. Демак, сиз ҳам бир умрлик йўлдошингизни албатта топасиз. Фақат уни қадрлаб, муҳаббатингиз ва меҳрингизга кўма билсангиз бас.
ОИЛАСИ
Оилавий ҳаётингиз худди баҳорги лола каби гуллаб яшнаши кутилади. Агар ёши улуғлар маслаҳатларига қулоқ тутсангиз, оилавий ҳаётингизда кўнгилсиз ҳодисалар юз бермайди.
Оилавий ҳаётдаги барча ташвишлар сизнинг чекингизда туради. Лекин булар сиз учун қўрқинчли эмас. Куз ойларига бориб жуфтингиз билан қарашларингиз деярли бир хил тусга киради. Шу ҳам муаммоларга бир назар билан боқишда асқотади.
Ит йилида оилавий бўлиб табиат қўйнида дам олиш, оилавий байрамлар уюштириш муносабатлар мустаҳкамлигини таъминлайди. Баъзилар йил бўйи янги уй сотиб олиши, ёки аксинча уй сотиши мумкин. Бу амаллар ҳам муваффақиятли кечади. Умуман айтганда, ит йили ҳеч бир оилага кўнгилсизлик тиламайди. Қолгани ўз ҳаракатларингизга боғлиқ.
САЛОМАТЛИГИ
2018 йили тўғрисўз, ҳаётга реал муносабатда бўла олсангиз, саломатлик панд бермаслиги тайин. Овқатланиш режимига алоҳида эътибор қаратинг. Камроқ асабийлашинг. Қандайдир мазали таомни кўнглингиз тиласа, дарров сотиб олинг. Зарарли одатларни ҳар қандай ҳолатда ҳам ташлашингиз керак. Бусиз мустаҳкам соғлиққа эришишингиз қийин кечади.
Йога, медитация, нафас машқлари, спортнинг енгил турлари, гимнастика саломатлигингиз манбаи вазифасини ўтаса нур устига аъло нур бўларди. Организмга керагидан ортиқ жисмоний зўриқиш берманг. Турли парҳезлардан нарироқ бўлинг. Тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг. Ана шунда саломатлик ёмонлашувидан арз қилмайсиз.
Аёллар, қизларга эса 2018 йили гўзаллик салонларига бошқа йиллардагига нисбатан кўпроқ қатнаш тавсия этилади.
МАРТАБА ВА МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2018 йил февралидаёқ мартабангизда ҳам, молиявий аҳволингизда ҳам силжиш палласи бошланади. Бундан ташқари, сизга қўшимча даромадли ишларни таклиф этишади. Рози бўлинг.
Тежамкорликка амал қилиш ҳам молиявий аҳволингиз меъёрида бўлишини таъминлайди. Ҳар бир ишга ижодий ёндашинг. Раҳбарлар билан асло тортишманг. Акс ҳолда мартаба ошиши масаласини келаси йил учун асраб қўйишингизга тўғри келади.
Ёзда даромадингиз янада орта бораётганини сезасиз. Асосийси, пул билан боғлиқ ишларда таваккал қилманг. Азартли ўйинлардан нарироқ бўлинг. Йирик харидларга қўл уриш зарурати туғилса, уйдагилар билан бамаслаҳат иш тутинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди