07:43 / 25.11.2017
11 458

Мунажжимлар башорати: 25 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 25 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кун сиз учун анча оғир кечади. Кўпроқ асабийлашишингиз ва камроқ табассум қилишингизга тўғри келади. Асосийси, истакларингизга қарши бормасангиз бас. Омадга эришишни хоҳласангиз, сабрли бўлинг, кутишга ўрганинг. Агар имкон бўлса, қизлар ва аёллар кун давомида гўзаллик салонига мўралаб қўйишса ҳам зиён қилмайди. Барибир саломатликни биринчи ўринга қўйган ҳолда иш тутинг. Кечқурун уйингизни меҳмон босиш эҳтимоли бор.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 ноябр куни ўз истакларингиз етагида иш кўринг. Ниманидир хоҳлаётган бўлсангиз, кўнглингиз ғаш тортмаётган бўлса, олға босинг. Моддий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида албатта яхшиланади. Ижодкорларнинг илҳом париси ҳам бугун хожаларига теша тегмаган шедеврларни ҳадя этишни мўлжаллашмоқда. Соғлиғингизни мустаҳкамлаш йўлида керак бўлса, парҳез тутинг, ёки мева-чевани кўпроқ истеъмол қилинг. Кечқурун ёлғиз қолиб яхшилаб дам олишингиз тавсия қилинади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
25 ноябрда бирор масалада ишингиз юришмай қолса, хавотирга тушманг, ваҳима кўтарманг. Омадсизликнинг негизини қидиринг. Сизни арзимаган нарса учун айблаш пайида юрганлар бугун кўп. Уларнинг ҳар бири билан курашиш эса қўлингиздан келмайди. Демак, баъзиларига чап бериб ўтишингиз керак бўлади. Молиявий муаммолар ҳам бир талай. Аммо уларни гумбирлатишга кучингиз етади. Кечқурун қарз олганлар қарзини қайтариши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ишхонангизда анча-мунча мушкулотлар кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорларга шартномаларни имзолаш, мажлислар, келишувларни бошқа кунга қолдириш зарурати туғилади. Лекин бу яхшиликка. Муҳаббатда баъзи жиддий тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин мактабдош дўстлардан бири қўнғироқ қилиши кутилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
25 ноябр куни файласуфона фикрлай бошлайсиз. Бу эса сизга йўлингизда учрайдиган ҳар қандай муаммоларни ижобий ҳал эта бориш имконини беради. Ҳатто, оддий фикрлаш натижасида киссангизни ҳам қаппайтириб оласиз. Оилавий ҳаётингизда ҳаммаси кўнгилдагидек эмас. Агар жуфтингиз билан келишмовчиликлар шу тахлит давом этса, келажакда қатъий бир қарорга келишингиз зарур бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун фирибгарлар чув тушириши, ёки бирор жиддий хавф кутилмайди. Лекин кунингиз бир текисда ҳам ўтмаслиги мумкин. Ишхонада бажарадиган ишларингиз ҳам худди бугунги кун билан келишиб олгандек, ҳадеганда кўнгилдагидек сифатли чиқа қолмайди. Шахсий ҳаётда жуфтингиз билан орангизда даҳанаки жанжаллар пайдо бўлиши мумкин. Ишхонада кайфиятингиз бузилган бўлса, буни жуфтингизга асло намойиш этманг. Муаммони дипломатия йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
25 ноябр куни яхши инсонларни ўз тарафингизга ағдариш пайида бўлинг. Агар астойдил ҳаракат қилсангиз, қуёш ҳам фақат сиз учун нур сочиши тайин. Бу мажозий маънода албатта. Кундуз куни ё кутилмаган совға оласиз, ёки суюкли инсонингиздан мақтовлар эшитасиз. Молиявий муаммолар кечқурун ҳал бўлади. Тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бировларга жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни беҳуда рашк қилманг, ундан шубҳаланманг. Айниқса, исбот-далил бўлмаса, бундай муносабатлар яхшиликка олиб келмайди. Унинг ўтмишини ҳам ковлаштириб жанжал чиқаришингиз тўғри бўлмайди. Ишхонада баъзи ҳамкасблар сизга ҳасад кўзи билан боқа бошлаганига гувоҳ бўласиз. Ундайлардан нарироқ юрганингиз маъқул. Асабни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
25 ноябр куни теваракдагилар билан тиллашишда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Айниқса, қариндошларга қаттиқроқ гапириб қўйсангиз, кўнгли оғриши мумкин. Бу ўзингизга ҳам фақат салбий натижаларни беради. Сукут сақланг. Бу жуда тўғри йўл. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз шаҳардан ташқаридаги яқинлариникига меҳмон бўлиб бориши мумкин. Агар вужудингизда шамоллаш ва грипп аломатлари сезилса, дарҳол врачга боринг. Молиявий масалада йўқотишлар кўзга ташланмайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Оила қурмаганлар бугун муҳаббат бобида фақат ғалабага эришишади. Аёллар янада ўзига оро берса, бу ҳам фақат фойда беради. Тадбиркорларнинг баъзилари катта ишга пул тикишлари мумкин. Аммо бу муваффақият келтирмайди. Шунинг учун катта ишларни бошқа кунга қолдиринг. Овқатланиш режими сиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини назоратдан қочирмасинлар. Бугун ухлашга эртароқ ётсангиз, эртанги кун учун янада кўпроқ куч тўплаб олардингиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
25 ноябрда ҳар бир ишни амалга оширишда ўзингизга кўпроқ ишонган ҳолда йўл тутинг. Сал бўшашсангиз, улоқ бошқа ҳамкасбингизда кетиб қолади. Бу эса асабларингиз таранг тортишини таъминлайди. Шахсий ҳаётда жуфтингизга камроқ танбеҳ беринг. Кечқурун хизмат юзасидан бошқа шаҳарга сафар қилишингиз мумкин. Бу сизга ҳам даромад, ҳам қайноқ таассуротларни ҳадя этади. Баъзилар аллергиядан азият чекиши кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Балиқ буржида туғилганлар бугун сувдан қуруқ чиқишда тенгсизга айланишади. Муҳаббатда ҳам омадингиз чопиб, кун давомида романтика оғушида бўласиз. Оилалиларни куннинг иккинчи ярмида ёрқин ва қувончли хабар кутади. Бу янги уйга кўчиб ўтиш, фарзанд дунёга келиши ёки меросга эга бўлиш билан боғлиқ. Кечқурун нафас машқлари сизга бир олам завқ бағишлайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 25 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..