21:01 / 25.11.2017
11 710

Мунажжимлар башорати: 26 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 26 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизга жуда ҳам кўп куч, имконият керак бўлади. Булар эса сизда етарли. Шунинг учун югур-югурлардан иборат кунда чарчаш нелигини билмайсиз. Шу баҳонада кўзлаган ниятларингизга етасиз. Бугун қувонч, табассум, омадни кутманг, аксинча, уларни теваракдагиларга ҳадя қилинг. Шунда ҳам барибир сиздаги заҳиралар камайиб қолмайди. Йирик харидлардан кескин бош тортинг. Акс ҳолда катмонингиз қуриб қолади. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 ноябр куни асосий муаммоларни ҳал этиш учун фаоллик керак бўлади. Чунки муаммолар дам олиш кунини билмайди. Арзимаган кўнгилсизликлар туфайли асабийлашманг, жаҳл қилманг. Ундан кўра характерингиздаги энг ёрқин жиҳатларни намойиш этинг. Шахсий ҳаётингизда муаммо туғилса, уни ҳазил йўли билан бартараф этишга уриниб кўринг. Кечқурун бефойда гап-сўзларга вақт сарфлагандан кўра, ёлғиз қолиб эртанги кун режасини тузганингиз маъқул.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Келажак пойдеворини яратмоқчи бўлсангиз, бугун янги танишувлар ташкил этинг. Шундай одамлар билан танишингки, келгусида сизнинг оғирингизни енгил қила олсин. Куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Баъзилар оилавий бўлиб табиат қўйнида дам олиб қайтишлари ҳам кутилади. Саломатлик мустаҳкам сақланиши учун овқатланиш режимига амал қилинг, юрагингизни қаровсиз қолдирманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 ноябрда ўта сирли одамга айланишингиз кутилмоқда. Шу сабабли ҳам кўплаб саволлар жавобини топа олмай қолиб кетиши мумкин. Вужудингиз эҳтирослар дарёсига ғарқ бўлган. Уни фақат соф муҳаббатгина қутқара олади. Молиявий муаммоларни биринчи навбатда бартараф этинг. Бўлмаса улар келгусида ортиқча бош оғриққа айланиши мумкин. Кечқурун оилангиз қуршовида вақт ўтказинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз ўта жонли ва гўё бўронли кечиши кутилади. Демак, сизни ҳеч ким йўлдан қайтаришга, ёки тўхтатишга қодир эмас. Кайфиятингиз яхшилиги омадингиз келгани деяверинг. Негаки, шундай кайфият билан молиявий муаммоларни ўз фойдангизга бартараф этиш осон кечади. Кундузи яна қачонлардир қилган ишингиз учун ҳам ҳақ беришади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Тежамкор бўлинг. Ишонинг, бугунги дам олиш кунингиз барибир яхши кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 ноябр куни олдинга силжишингизда, ниятларингиз ҳақиқатга айланишида фақат бардош сизга ёрдам бера олади. Нимаики юмушни адо этманг, фақат ўз куч ва имкониятларингизга таянинг. Атрофдагилар билан мулоқотда асосан тингловчи ролини ижро этинг. Янги танишувлар сари ошиқинг. Агар бугун кимгадир яқиндан кўмак берсангиз, тез кунда ўзингизга ҳам шундай ёрдам албатта қайтади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кун давомида астойдил тер тўкиб ишлайсиз. Елиб-югуриб муаммоларингизни ҳал этиш илинжида бўласиз. Буларнинг мукофотини кечқурун албатта оласиз. Пул ҳисоб-китобида ҳушёр бўлишингиз керак. Акс ҳолда катта йўқотишларга дуч келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Ҳатто, шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ишларни бажарсангиз ҳам, шошма-шошарликка йўл берманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Иложи борича енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан кифояланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
26 ноябр куни кўзланган мақсадга етишда шу қадар қаттиқ ишлайсизки, кучни ҳам, вақт-у имкониятларни ҳам аяб ўтирмайсиз. Тўғри қиласиз. Бу сизнинг фойдангизга. Фақат ишга берилиб кетиб жуфтингизни унутиб қўйишингиз бироз аламли. Негаки, жуфтингиз дарров ранжийди. Лекин хавотирга тушманг. Кечқурун уни албатта мамнун этадиган вазиятлар пайдо бўлади. Сиз оилавий байрам уюштириб, фарзандларни ҳам биргаликда хурсанд қиласиз. Кечқурун сизга олисдан қўнғироқ қилишлари ва ёқимли хабар етказишлари кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бизнес билан шуғулланувчилар ҳаётида бугун майда тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Агар тижоратда катта ишларни амалга оширмоқчи бўлсангиз, тафаккурни ишга солинг. Албатта йўл топилади. Фақат ўзгалар билан мулоқотларда эмоцияни меъёрда ушланг. Уйда ҳам шу нарса тавсия этилади. Рўзғорда майда кемтиклар кўзга ташланиши мумкин. Бироқ уларни йўл-йўлакай ҳал этиб борсангиз бўлади. Саломатлигингиз ёмонлаша бошласа, тиббий кўрикдан ўтиб қўйишни унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 ноябр куни сергак тортишингиз ва янги билимларга эга бўлишингиз учун қулай имкониятлар юзага келади. Тушдан кейин ўта махфий бир хабардан воқиф бўласиз. Лекин бу ҳақда ҳеч кимга гапирманг. Молия масаласида сизни кутилмаган совғалар кутиб қолади. Ниҳоят йўқ ердан пул топа олишингизни барчага намойиш этасиз. Аммо пулларни тежаб ишлатишингиз талаб қилинади. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Тунда ухлаб кўрадиган тушларингиз ўнгидан келиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Атрофингиздагиларга нисбатан очиқроқ бўлинг. Мулойим муносабат, ҳазил-мутойиба… Бугун сиздан талаб этиладиган жиҳатлар худди шулар ҳисобланади. Сиз ҳар қандай муаммони кулиб туриб йиқита оласиз. Ҳеч кимдан шубҳаланманг. Бу оилангиздагиларга ҳам тегишли. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатга бардош бериш учун курашнинг янги усулларини ўйлаб топинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 ноябрда яқин ўтмишдаги тотли лаҳзалар миянгизни чулғаб олиши кутилмоқда. Молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши бироз чўзилиши мумкин. Лекин барибир бу масалада ютқазмайсиз. Тилакларингиз амалга ошади. Арзимас воқеалар натижасида қўрқувга тушишингиз асаб тизимингизга зиён етказиб, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Бардам бўлинг! Қўрқув сиздан қўрқсин!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 26 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?