22:48 / 25.11.2017
33 401

Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Ўқотар буржи вакилларини нималар кутмоқда?

Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Ўқотар буржи вакилларини нималар кутмоқда?
Ўқотар буржи вакиллари якунига етиб бораётган йилда ҳам яхши яшашди. Кўплаб муваффақиятли лаҳзаларни бошдан кечиришди. Шунинг учун ҳам уларга эски йилни кузатиб қолиш анча қийин кечади. Аммо хавотирга ўрин йўқ. 2018 йил ҳам уларга молиявий тўкинликни ваъда қилмоқда. Бу янги йилнинг феврал ойидаёқ содир бўла бошлайди.
Асосийси оптимистик руҳни йўқотмасдан олдинга интилсангиз бас. Тижоратчилар бу йили шу қадар кучли бўлишадики, рақобатчилар йил охиригача пана-пастқамда ғудраниб вақт ўтказсалар ажаб эмас.
Оиласизларга ит йили романтик учрашувлар, танишувлар ва соф муҳаббатни ваъда қилган. Оилалилар бола-чақаси билан ёз ойларида сайҳатга отланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Буни молиявий аҳволингиз кўтаради.
Ёз ойларида мўмай даромад кутади. Шундан келиб чиқиб уй таъмири, йирик харидларга қўл урсангиз бўлади. Саломатликни тиклаш учун эса фақат замонавий тиббиётга суянган ҳолда иш тутинг. Халқона йўллар билан саломатликни мустаҳкамлашингиз жуда мушкул кечади. Адабиёт, маданият ва ошпазлик билан шуғулланувчилар ҳам янги 2018 йили муваффақиятлар денгизида сузишлари кутилади.
Ноябр ойига бориб муҳаббатнинг ўтли лаҳзалари сизга ошно бўлмоқчи. Оила қурмаганларнинг аксарияти шу ойда ўз бахтини топиши кутилади. Бизнесда ҳам сезиларли силжишларга гувоҳ бўласиз. Йил охирида моддий аҳволи бақувват, суюкли инсони ёнида, эмоцияси меъёрида бўлганлар қалбида фақат баҳор фасли кезаётган каби мамнунликни йўқотишмайди.
2018 йили моддий имконияти кўтарган дўстларимиз хайрия ишларига қўл уриб қўйсалар ҳам фойдадан холи бўлмайди.
Жиддий ишлар билан банд бўлсангиз, йил давомида кўплаб хизмат сафарларига чиқишингиз кутилмоқда. Раҳбарлар билан муносабатларда қайсарликка асло йўл қўйманг. Шунда мавқеингиз ҳам, лавозимингиз ҳам ошиб бораверади.

МУҲАББАТИ

2018 йилнинг биринчи чорагида оилалиларни ҳам, оила қурмаганларни ҳам бирдек романтик лаҳзалар, янги танишувлар кутиб қолади. Фақат оилалилар жуфтига нисбатан қайноқ муҳаббат билан ёндашишади ва биргаликда романтик лаҳзаларни бошдан кечиришади.
Эркаклар йил бўйи жуфтини бировларга рашк қилиб вақт ўтказишлари ҳам иллюзия эмас. Аммо айнан шундай муносабат оилаларни бузишга қодир. Шунинг учун иложи борича жуфтингизга ишонишга ҳаракат қилинг. Қолаверса, ишончсизлик эвазига қурилган оилани бахт, омад, барака ҳам четлаб ўтади.
Кўпчилик оилали дўстларимиз ёзга бориб жуфтига нисбатан янги ва қайноқ муҳаббатни қалбларида туя бошлашлари кузатилади. Оила қурмаганлар ҳам шундай туйғулар оғушида янги танишувларни бошдан кечиради. Лекин уларнинг аксарияти куз ойларида муносабатларга нуқта қўйиб, ҳақиқий бахт қидириш пайига тушишади.

ОИЛАСИ

2018 йили оила аъзоларингиз, жуфтингизга кўпроқ ён беришга одатланинг. Бўлар-бўлмасга баҳслашаверсангиз, барака кетади. Майли, ҳақиқат сиз томонда бўлсин, барибир ён беринг. Бу билан осмон узилиб ерга тушмайди. Ана ўшанда оилангиз булутсиз осмон каби ёрқин ва беғубор бўлади.
Истасангиз, жуфтингиз ёки оиладаги бошқа қариндошларга ҳам ёқадиган хобби ўйлаб топинг. Биргаликда хобби билан банд бўлсангиз, жанжал ҳам, кўнгилхираликлар ҳам ортга чекинади.
Оилалилар 2018 йил феврал ойида бюджетни кўздан ўтказишлари ва йиллик сарф-харажатларни хомчўт қилиб чиқишлари тавсия этилади. Йил мобайнида яқинларингизга совғалар ҳадя этишни канда қилманг.
Баъзиларнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

САЛОМАТЛИГИ

Касалхонага ётишдан, врачлардан қўрқсангиз, 2018 йили бу одатингизни ташланг. Ҳамма касални ҳам табиб даволай олмайди. Қолаверса, врачга фақат хасталанганда учрашиш шарт эмас. Саломатликни мустаҳкамлаш учун ҳам учрашиб, маслаҳатлар олсангиз зиён қилмайди.
Йил бўйи асабларни дам олдириш мақсадларига йўналтирилган муолажаларни олинг, кўпроқ истироҳат қилинг. Ширинлик, аччиқ, шўр таомларни камроқ истеъмол қилинг. Агар касбингиз моделлик ёки шу кабилардан йироқ бўлса, парҳезда юришингиз шарт эмас. Бақувват-бақувват овқат есангиз, куч ҳам кўп бўлади. Фақат ҳайвон ёғини истеъмол қилишингиз тавсия этилмайди. Мева ҳамда сабзавотлар иммунитетни кўтаради. Қайнатилган мол гўшти эса гемоглабинни оширади. Асабни мустаҳкам тутиш учун руҳият билан боғлиқ машқлар бажаришга одатланинг. Камроқ бир жойда ўтиринг, сузишга қатнанг, ёз ойларида қуёшда тобланинг. Эрталаблари югуришни одатга айлантиринг. Шунда сизни хасталикнинг энг кучли ва хавфли бўронлари ҳам йиқита олмайди.

МАРТАБА ВА МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ

2018 йили профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажариш орқали худди эртаклар оламига кириб қолгандек бўласиз. Йилнинг биринчи чорагидаёқ мундоқ қарасангиз, сизга мукофотлар тақдим эта бошлашади, ҳурмат-эътиборингиз ортади, юқори лавозимларни таклиф эта бошлашади. Бундан ўзингизни йўқотиб қўйманг. Аксинча дарров ҳушёр тортиб, иш сифатига янада кучлироқ эътибор қаратинг.
Тадбиркорларга ҳатто рақобатчилар билан ҳам жилмайган ҳолда муносабат юритиш тавсия қилинади. Ана шу йўл билан уларнинг қора кўнглини ёрита оласиз. Душманларингиз сони камая боради. Шуни билингки, ўқотар буржи вакили 2018 йили ҳеч қачон қуруқ катмон билан аросатда қолиб кетмайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Ўқотар буржи вакилларини нималар кутмоқда?