Табиатан жиддий ҳисобланмиш Тоғ эчкиси буржи вакиллари 2017 йилни арзирли кўринишда ўтказишди. Мукофотини ҳам олишди. 2018 йил ҳам улар учун омадли бошланиши кутилмоқда. Сиз эски йилда охирига етказа олмаган ишларни 2018 йил бошида якунлайсиз.
Январ ойиданоқ ишхонадаги мавқеингиз ортиб, раҳбарлар бажарган ишларингиз учун мақтовларга кўмишлари кутилади. Тўғри, йилнинг биринчи чорагида майда кўнгилсизликлар ҳам сизни четлаб ўтмайди. Аммо улар йиқита олмайди. Сиз фақат олдинга интилаверасиз.
2018 йили олисда яшайдиган қариндошларнинг меҳмон бўлиб келишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Йил давомида мерос ва рўзғор билан боғлиқ муаммоларга ҳам рўбарў бўласиз.
Оиласизлар ит йили аввалидан атрофга яхшироқ назар ташлашлари тавсия этилади. Сизда бўлғуси бахтингизни учратиш имкони йўқ эмас. Фақат уни ўз вақтида илғаб ола билсангиз бас.
Куз фасли ҳам сиз учун қизиқарли кечади. Ташқарида ҳаво айниган бўлишига қарамай, қалбингизда қайноқ қуёш нур сочиб туради. Саломатлик ҳам сизга панд бермайди. Жиддий хасталиклар сизни четлаб ўтади.
Тадбиркор бўлсангиз, қиш ойларида ҳалол ишлайдиган янги ҳамкорлар топишингиз ва даромадингизга даромад қўшишингиз ҳақиқат.
Ишингиз ит йилида жуда кўп бўлади. Бемалол ўтириб дам олишга, ёки ёзда табиат қўйнига чиқиб дам олишга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Аммо кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Чўнтагингиздан пул аримайди. Атрофингизни фақат яхши, меҳрибон, куйинчак инсонлар қуршаб туради. Бундан ортиқ бахт борми ахир дунёда!..
Тушкун кайфият ҳукм сура бошлаганда, дарҳол ҳазил-мутойиба йўлига ўтинг. У ҳар қандай хафагарчиликни нари суриб сизга хурсандчилик учун барча имконият эшикларини очиб беради.
Оилада ҳам, ишхонада ҳам мулойим бўлинг, беҳуда бировни ранжитишга уринманг. Муҳаббатда ҳам тилингизга эҳтиёт бўлишингиз шарт.
МУҲАББАТИ
Оила қурмаганлар 2018 йил бошида романтик учрашувни бошдан ўтказишлари кутилмоқда. Бундай романтикани барча орзу қилиши тайин. Танлаганингизга кўпроқ яхши жиҳатларингизни намойиш этинг. Ёмонингизни яширинг. Уни бир умр яшириб яшасангиз ҳам хато қилмайсиз.
Агар жуфтингиз сизни ҳар доим бирдек севишини хоҳласангиз, ишлаб пул топишдан ташқари спорт билан фаол шуғулланинг, парҳезга ўтинг. Ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг. Бу маслаҳатларнинг аксарияти асосан аёлларга, қизларга тегишли деса тўғрироқ бўлади.
Ёлғиз эркаклар, бўй йигитлар ҳам ит йилининг мукофотидан бебаҳра қолишмайди. Сиз баҳор фаслида ажойиб инсонни учратиб танишасиз. Агар келишиб қолсангиз, бу инсон бир умрлик йўлдош бўлиб қолса ҳам ажаб эмас. Фақат бир умрлик йўлдош танлашда асло хатога йўл қўйманг. Бу сизга жуда-жуда қимматга тушиши мумкин.
ОИЛАСИ
Оила мустаҳкам бўлиши учун 2018 йили ишни уй таъмири, ёки зарурат бўлса, янги уйга кўчиб ўтишдан бошланг. Дўстларни тез-тез уйингизга таклиф этинг, мароқли суҳбатлар қуринг. Бир пиёла чой устида хурсандчилик қилинг.
Совғалар, кутилмаган совғалар, ширин сўз оила мустаҳкамлигининг гаровидир. Оиладаги муаммоларни жуфтингиз, яқинларингиз билан елкадош бўлган ҳолда бартараф этишга ҳаракат қилинг.
Оилангизда йил бўйи жиддий молиявий муаммолар кўзга ташланмайди иншооллоҳ. Демак, жанжал, келишмовчиликлар, хафагарчиликлар учун баҳона йўқ. Сиз аҳилликда, сокинликда яшашга ҳақлисиз. У ҳолда оилавий тарзда ёз ойлари бемалол табиат қўйнида дам олишингиз, хоҳиш бўлса ўзга ўлкаларга саёҳатга отлансангиз ҳам ярашади. Фақат 2018 йил бошидаёқ молиявий аҳволингиз йил давомида мустаҳкам бўлишининг зарур чораларини кўриб қўйинг.
САЛОМАТЛИГИ
Ит йилида камроқ асабийлашинг, хавотирга тушинг. Акс ҳолда руҳиятингизга путур етиши мумкин. Жаҳлни сира жиловлай олмаган пайтингиз дарҳол спортзалга бориб хумордан чиққунча машқ қилинг. Ишонинг, жаҳлдан қисқа муддат ичида асар ҳам қолмайди.
2018 йил давомида сезиларли даражада семиришингиз кутилади. Бунга йўл қўймасликнинг йўлларини топиш лозим. Аёллар фитнес клубга қатнай бошласа ҳам зиён қилмасди. Парҳезга алоҳида эътибор қаратинг. Сузиш машқларини бажаринг, организмни чиниқтиришга ҳаракат қилинг. Тоғларга чиқиб ҳаво алмаштиринг. Хасталик кўзга ташланса, ўзингизга ўзингиз табиблик қилманг. Фақат врач кўриги орқали даволанинг.
МАРТАБАСИ ВА МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
2018 йилнинг феврал, март ойларида молиявий аҳволингиз гоҳ пастга, гоҳ юқорига сакраши кузатилади. Бу ойларда шахсий тижоратингизни бошламай туринг. Муваффақиятсизликка учрашингиз мумкин. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишни ҳам кейинга қолдиринг.
Харидларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Аёллар фарзандларига алоҳида эътибор билан ёндашишлари лозим. 2018 йил ўрталарига бориб даволаниш, болалар ўқиши, уй-рўзғор ташвишларига йўналтирилган йирик харажатларни бошдан кечиришингиз мумкин. Ҳеч нарсага зориқмаслик учун эса сиз 2018 йили қаттиқ ишлашингиз керак.
2018 йил ноябр, декабр ойларига бориб молиявий аҳволингиз рекорд даражада яхшиланиши кутилади. Иш жойингизда ҳам обрў-эътиборингиз ошиб, мавқеингизни янада мустаҳкамлаш имкони туғилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Супергол урган Файзулллаевнинг ўйини қандай баҳоланди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди