21:46 / 26.11.2017
11 131

Мунажжимлар башорати: 27 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 27 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Оилада ўзингиз қачонлардир тузган муҳитни янада мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Эҳтиросларга эрк берманг. Зинога элтувчи йўлларни айланиб ўтинг. Акс ҳолда бугун молиявий муамммолар ҳам сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслиги мумкин. Бу пулсиз қолиб кетасиз деганидир. Кечқурун чарчоқни енгиш учун илиқ ванна қабул қилишингиз тавсия қилинади. Ундан олдин тоза ҳаво сайрига алоҳида вақт ажратинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Хаёлот дунёсида камроқ кезинг ва кўпроқ амалий ишларга эътибор қаратинг. Шахсий ҳаётда ҳеч кимни идеаллаштирманг. Чунки керак бўлса, ёруғ дунёнинг ўзи ҳам бутунлигича идеал эмас. Қўл ва тафаккурингиз сизга ҳақиқий дўст. Улар кўмагидагина муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади, йўлингиз равон бўлади. Хуллас, 27 ноябр куни асло бир жойда ўтириб қолманг. Ўзингизни аяманг. Шунда кўзланган натижаларга эришасиз, ҳаётингизга яна мазмун киради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
27 ноябр куни яқин ўтмишдаги муваффақиятларни, истеъдодингизни яна бир карра эсга олсангиз, ёмон бўлмайди. Бу нарса айниқса тадбиркорлик билан шуғулланувчиларга янги ҳамкорлар қаршисида жуда зарур бўлади. Бир қарорга келишингиздан олдин юз марта ўйланг. Кечқурун қайсидир йўллар билан асабийликни йўқ қилишингиз керак. Бу ишни ҳаммом ёки бассейнда сузиш орқали ҳам ҳал этса бўлади. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бир четга суриб қўйиб, шахсий ҳаётингиздаги муаммоларни бартараф этиб олмасангиз бўлмайди. Оиласизлардан кимларнидир ажойиб бир инсон куннинг иккинчи ярмида учрашувга таклиф этиши мумкин. Кечқурун ички қайсарликларингизга қарши аёвсиз кураш олиб боринг. Қариндошлар танбеҳ берса, улар билан жанжаллашманг. Индамасдан эшитинг-у, қўйинг. Шунда жанжал келиб чиқмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишга тўғри келса, жуда сергак туринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
27 ноябр куни ўзингизни ўзингиз тезламасангиз, анчадан бери чўзилиб келаётган катта ишлардан бирини яна тугата олмайсиз. Эсда тутинг, бу ишда ҳеч ким сизга кўмак бермоқчи эмас. Ёлғиз ўзингиз ўз имкониятларингиздан келиб чиқиб ҳаракатингизни қилаверишингизга тўғри келади. Сарф-харажатларни ҳам синчковлик билан назорат қила боринг. Йўқса, кечқурунга бориб киссангиз қуриши ҳеч гап эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
27 ноябр куни дангасаликка йўл берманг. Йўлингизда тизилиб турган имкониятлардан маҳрум бўласиз. Сизга бугун жисмоний меҳнат умуман тўғри келмайди. Башарти ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, аксинча, кўп ишлашингиз керак. У сизга албатта муваффақият келтиради. Суюкли инсонингиз бугун худди атайиндек асабингизга ўйнаши кутилади. Агар бу қилиқларини томоша қилишга, қайсарликларини, инжиқликларини кўтаришга бардошингиз етса, марҳамат, ҳеч ким қарши эмас. Кечқурун фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
27 ноябрда биринчи ўринда овқатланиш режимини қайтадан ишлаб чиқинг. Кейин эса қилинадиган ишлар режасини пухталаш ҳаракатига тушинг. Агар йўл-йўлакай ноқулайликлар сезила бошласа, режаларни дарҳол ўзгартиринг. Ишхонангизда ҳамкасблар билан кичик жанжаллар юзага келиш эҳтимоли бор. Кечқурун дўстлар билан учрашиб кўнгил ёзишингиз мумкин. Бу суҳбатлар учун руҳан тетик бўлишингиз лозим. Қандай бўлмасин, кайфиятингиздаги тушкун ҳолатларни йўқ қилиб, руҳан кўтаринки қиёфага кириб олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Оилавий ҳаётингизда жиддий муаммолар юзага келиш хавфи бор. Бу масалада ўзгалар маслаҳатига қулоқ тутманг. Қалб амрига қулоқ солинг. Шу йўл билангина оиладаги муаммоларни ўз фойдангизга ҳал эта оласиз. Кимлардир куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни кўнгилдагидек ҳал эта олмай асабийлашиши мумкин. Қарз олганлар ҳам қарзини қайтара қолмасдан куйдиради. На илож, ҳаёт шунақа. Бу ҳаётнинг нотекис сўқмоқлари кўп. Улардан сабр ва ирода кучи, матонат кўмагида ўтиш мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
27 ноябр куни шахсий ҳаётингиз сиз хоҳлаган йўлдан кетмаслиги мумкин. Ишхонангизда ҳам жанжалли муҳитга дуч келасиз. Буларнинг барчаси асабларингизни керагидан ортиқ қақшатиб ўтиши турган гап. Лекин сизни кутилмаганда молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши қувонтириб юборади. Тадбиркор бўлсангиз, фойдали шартномаларнинг тузилиши ҳам кайфиятингизни кўтаради. Хафагарчиликлар дарров изсиз ғойиб бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталаб олисда яшайдиган қариндошларингиздан хабар келади. Сиз ишни ҳам йиғиштириб қўйиб ўша юртларга жўнашга мажбур бўлишингиз мумкин. Тақдирга тан бериб яшай биладиганларнинг бугунги ҳаёти ҳақиқатан ажойиб кечади. Кун давомида эски қадрдонлар билан топишасиз. Кечқурун молиявий жиҳатдан аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланади. Шундай ажойиб воқеадан сўнг дўкон айланиб бир-биридан ёқимли харидларга қўл ураверсангиз бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
27 ноябрда ҳатто энг яқин қариндошларингиз ҳаётига ҳам аралашмаслигингиз тавсия этилади. Сабаби, аралашдингизми, тамом, сиз айбдор бўлиб қоласиз. Эзгу мақсадларга тўлақонли эришиш учун керак бўлса, реванш олсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Шахсий ҳаётда ўзингизни тутишингизга зимдан назар солиб камчиликларингизни тузатиш ҳаракатига тушинг. Бу камчиликлар жуфтингиз билан муносабатларда тўсиқ вазифасини ўташини ўзингиз яхши биласиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Тақдир бугун балиқ буржи вакилларини маънавий жиҳатдан оғир синовларга мубтало этиши кутилади. Бу синовлардан ўтиш учун сизга бир олам куч ва бардош зарур бўлади. Ишхонада ҳамкасблар билан жанжалли вазиятларни вужудга келтирманг, ҳурматингизни йўқотганингиз қолади. Агар декабр ойида меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, тайёргарликни кўраверсангиз ҳам бўларкан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 27 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..