22:44 / 27.11.2017
9 640

Мунажжимлар башорати: 28 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 28 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Шахсий ҳаётингиз издан чиқай деб турибдими? Демак, ишни ҳам йиғиштириб шу муаммони ҳал этишингиз керак. Агар шу тахлит қўл қовуштириб ўтираверсангиз, ҳеч нарса ўзгармайди. Тобора боши берк кўчага ичкарилаб бораверасиз. Молиявий аҳволингизга бугун гап йўқ. Шунинг учун яна битта қўшимча катмон сотиб олмасангиз бўлмайди. Ишда ҳамкасбларингизга нисбатан адолатли бўлинг. Уларнинг ҳам фикрлари билан ҳисоблашган ҳолда иш юритишга ҳаракат қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 ноябр куни ниҳоят мавқени ошириш учун қай чўққини забт этиш кераклигини англаб етасиз. Ҳаракатга тушсангиз, жуда қисқа фурсатда ҳамма сизга ҳавас билан қарай бошлайди. Бугун баъзилар бошқа уйга кўчиши, уй сотиши ёки никоҳдан ўтиши мумкин. Бу амалларнинг барчаси муваффақиятли якун топади. Асосийси, хавф билан тўқнаш келиб қолмасангиз бас. Саломатликни эҳтиёт қилинг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Шунда эртанги кун учун кераклича куч тўплай оласиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ўта сергаклик билан ҳаракатлар содир этмасангиз, ўғри, фирибгарларнинг қармоғига илинишингиз ҳеч гап эмас. Катмонни, киссадаги пулларни эҳтиёт қилинг. Кўча-кўйда шубҳали туюлган кимсаларга тилингизни берманг. Оиласизлар муҳаббат бобида қатъиятли бўлишлари лозим. Бусиз ниятингизга етишингиз даргумон бўлиб қолади. Кечқурун яқин қариндошлардан бири сизга моддий ёрдам кўрсатиши кутилади. Кечқурун кечки овқатни оилангиз билан бирга қайсидир кафеда тановул қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 ноябрда вазиятни ҳам, воқеа-ҳодисаларни ҳам ўз хоҳишингиздан келиб чиқиб, ўзингиз уларни назорат қилишингиз учун имкон туғилади. Миянгизга ажойиб фикрлар, ғоялар қуйилиб келса, дарҳол қоғозга тушириб қўйинг. Кейин пайт топиб уларни ҳаётга тадбиқ этаверасиз. Шахсий ҳаётингизда ёқимсиз лаҳзалар юзага келиш эҳтимоли бор. Баъзилар жуфтини хиёнатда қўлга тушириши кутилади. Аммо бу ҳаёт тугади дегани эмас. Хиёнаткорларни Оллоҳга топшириб қўйиш ва яшашда давом этавериш керак. Хиёнаткорларга нисбатан қасдма-қасдига бўлса ҳам яшайвериш лозим.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз ажойиб кечиши кутилмоқда. Ички сирларингизни, қувончингизни атрофдагилар билан баҳам кўрсангиз, янада енгил тортасиз, кайфиятингиз янада яхшиланади. Иш бажаришда эътиборли бўлинг. Фойда келтирмайдиган ишларга қўл урманг. Яқин ўтмишни ўйлаб шубҳа-гумонларга борманг, фойдаси йўқ. Қийналганингиз қолади холос. Кечқурун ўзингиз жуда ҳурмат қиладиган одам сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 ноябр куни пул билан боғлиқ кутилмаган совғага эга чиқишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётингизга тааллуқли муаммолар хамирдан қил суғургандек осон битадики, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Оила қурмаганлардан кимдир бугун тўй ҳаракатини бошлаши мумкин. Бу дунёда яхши ният қилсангиз, ушалмай қолмайди. Шунинг учун анчадан бери қийнаб келаётган муаммоларни бугун тўлиқ бартараф этиб олинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бир жойда туриб қолсангиз, фақат ютқазасиз. Шундоқ ҳам кўп жабҳаларда ютқазишларни бошдан кечирдингиз. Бугун эса борига шукр қилиб қўя қолинг. Тадбиркорлар учун янги ҳамкорлар билан келишувлар, фойдали шартномаларга имзо чекиш амаллари муваффақиятли кечади. Тижорат билан шуғулланувчилар ўз истеъдодини шу қадар ажойиб тарзда намойиш этсинларки, рақобатчилар шундан кейин сизни юз метр наридан четлаб ўтадиган бўлишади. Кечқурун спорт билан шуғулланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 ноябр сиз анчадан бери кутган кун. Йўлингизда кўндаланг бўладиган ҳар қандай тўсиқни осонгина енгиб ўта оласиз. Рўзғордаги муаммолар ҳам худди шундай енгил бартараф этилади. Молиявий масалада эса яқин дўстларингиз сизга ёрдам қўлини чўзишади. Муҳаббатда қайсарликлар, инжиқликлардан нарироқ бўлишга интилинг. Акс ҳолда танлаганингиз сизни ташлаб кетиши турган гап. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз. Овқатланишда заҳарланиб қолишдан сақланинг. Яъни, кўча таомларини иложи борича истеъмол қилманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Юлдузлар бугун ўзингизни аъло даражада ҳис этишингизни башорат қилишган. У ҳолда кун бўйи қаттиқ ишлаб шуҳрат қозонишга, кечқурун эса яқинларингиз даврасида ҳузур қилишга ҳақлисиз. Кун давомида қайсидир мажлисда сўзга чиқишингиз, яқин масофага сафар уюштиришингиз, тадбиркор бўлсангиз, келишув шартномасига имзо чекишингиз кутилади. Иш жойингизда ҳам, уйда ҳам эмоцияга танқидий назар билан боқинг. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 ноябрда бир қатор янги танишувларни бошдан кечирасиз. Иш жойингизда юмушларни шундай бир қизиқарли усул ёрдамида адо эта бошлайсизки, тушликни ҳам унутиб қўйишингиз аниқ. Аммо сизга қорнингиз оч ҳолда ишлаш мумкин эмас. Шуни ҳам ҳисобга олинг. Кечқурун севимли хоббингиз билан банд бўлишингиз ёки китоб мутолаа қилишингиз тавсия этилади. Саломатлик эътиборни талаб қилади. Саломатликка эътиборсиз қолманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз қувончли лаҳзалардангина иборат бўлиши кутилмоқда. Ҳақиқатан юзларингиздан бир сония бўлсин табассум аримайди. Атрофдагилар, уйдагилар, ишхонадагилар сизни янада қаттиқроқ сева бошлашгани, ҳурматлай бошлаганини аниқ сезасиз. Аммо молиявий масалада боши берк кўчада қолишингиз мумкин. Сиз олишингиз керак бўлган мукофотни ҳамкасблардан бири илиб кетиш эҳтимоли бор. Олдини олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 ноябр куни мерос билан боғлиқ ишларни ҳал этишингиз мумкин. Оилангизда худди шу мавзуда келишмовчиликлар, баҳслар туғилади. Бироқ улоқ сизда кетади. Меросга сиздан бўлак ҳеч ким оғиз сола олмайди. Мавқеингиз ҳам кун охирига қадар анча мустаҳкам тортади. Ҳурматингиз оша бошлаганини сезасиз. Фақат иммунитетни кўтаришни, мевалар истеъмолини унутиб қўйманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 28 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?