23:24 / 27.11.2017
35 869

Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Қовға буржи вакилларини нималар кутмоқда?

Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Қовға буржи вакилларини нималар кутмоқда?
Биринчи навбатда сиздан худо берган оптимистлик ва шукроналик каби хислатларингизни янги йилда ҳам сақлаб қолишингиз талаб этилади. Эски йилда керагича омадга эришдингиз. Ҳаётингиз зерикарли кечмади. Насиб бўлса, 2018 йил — Ит йилида ҳам сиз омад оғушида умр кўрасиз.
Баҳор ойларида янги танишувлар кутади. Бу одамлар шахсий ҳаётингизда ҳам муҳим рол ўйнаши мумкинлигини унутманг. Февралда муаммолар деярли кўзга ташланмайди. Шундай экан, худо берганига шукр қилиб, қувониб яшайверсангиз бўлади.

Агар ишдан бўйин товламасангиз, қийинчиликларга, заҳматга бардош бера олсангиз, 2018 йили даромадингиз ёмон бўлмайди. Жуда миллионер бўлиб кетмасангиз ҳам ҳар ҳолда қора қозон қайнашдан тўхтамайди. Тадбиркор бўлсангиз, йил давомида хориждаги бир неча компаниялар билан фойдали шартномалар тузишингиз кутилади.

Муҳаббатда ҳам сиз хоҳлаган ҳодисалар юз берадики, ҳатто, ўзингиз ҳайратдан ёқа ушлашингиз тайин. Оилада гармония, сокинлик ҳукм суради. Оилалилар ёз давомида жуфтининг кўнглини олиш, уни мамнун этиш ҳаракатида елиб-югуради.
Оиласизларни ҳам ит йили хафа қилмоқчи эмас. Улар ҳам ўз тақдирдошини учратиб, романтика қуршовида бўлишади. Кўпчилик кузгача етмай тўй кунини белгилаш ҳаракатига тушади.

2018 йили жодугар ва фолбинлар таъқибига тушиб қолишдан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Уларсиз ҳам ишларингиз ошиб-тошади. Аммо тилакларингиз худди эртаклардагидек ҳақиқатга айланиши ҳақиқат. Фақат бунда жодунинг сира улуши йўқ. Худо беради барчасини.
Кузга бориб ўз бизнесига эга бўлишни орзулаб юрганлар бемалол иш бошлайверишлари мумкин. Бу соҳада жиддий муаммолар кўзга ташланмайди. Дўстлар билан тез-тез учрашиб мулоқот қилишга ҳам вақтингиз етарли бўлади.

Айниқса молиявий аҳволингиз 2018 йили жуда юқори даражада бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Пулларни жой-жойига, тежаб сарфласангиз бас.
Баъзилар хориждан иш топиши мумкин. Қолганлар эса иш жойида янада кучлироқ ҳурмат-эътиборга муяссар бўлишади. Йил давомида эмоцияни жиловлаган ҳолда иш тутинг. Ҳамкасблар, яқинларингиз билан катта жанжаллар келиб чиқишига йўл қўйманг.
Сирларингизни фақат энг яқин инсонингизга айтинг. Бошқалар бу сирларингизни тарқатиши, оқибатда кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Саломатлигингиз ҳам меъёрида бўлади. Асосийси, соғлиқ панд бера бошлаганини вақтида пайқаб, дарҳол чорасини кўрсангиз бас.

МУҲАББАТИ
2018 йил қовға буржи вакилларига чексиз туйғуларни ҳадя этади. Бунча туйғу билан сиз жуфтингиз, яқинларингиз, танлаганингиз меҳрини бемалол қозона оласиз. Аммо бу масалада шошма-шошарликка йўл қўйманг. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси тақдирдошингизни танлашда ҳар тарафлама кузатиб, ўйлаб ана ундан кейин туйғуларингизни ошкор этинг.
Оилалилар эса ҳаётга янги мазмун киритиш ҳаракатида бўлишлари лозим. Шунда ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмайди.
Жуфтингизнинг сизга бўлган меҳр-муҳаббати профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда ҳам ўз аксини топади. Аҳиллик кучая борган сари уйга шунча кўпроқ барака оқиб кела бошлайди.

ОИЛАСИ
Оилангизда қандай йўл билан бўлмасин, аҳиллик, гармония, сокинликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Баъзиларнинг хонадонида ит йилида янги меҳмон дунёга келиши кутилади.
Яқинларингизни ҳадеганда танқид остига олаверишдан тийилинг. Ундан кўра тез-тез оилавий байрамлар уюштириб, ҳаётингиздан завқ олинг.
Ёши улуғ, хаста қариндошлар бўлса, 2018 йили улар ҳолидан тез-тез хабар олишни унутманг. Бунинг савоби чексиз бўлади. Ҳар бир кунингизни ҳазил-мутойиба, беғубор кулги билан қарши олинг.
Шунда ит йили ҳам қараб турмайди. Сизни йил бўйи кутилмаган совғаларга кўмиб ташлайди.

САЛОМАТЛИГИ
2018 йили саломатлигингизда айтарли муаммо кўзга ташланмайди. Фақат уйқу масаласида қийналишингиз кутилмоқда. Агар сиз кун бўйи компьютер қаршисида ўтирсангиз, ё ақлий меҳнат билан банд бўлсангиз, уйқусизлик юзага келиши аниқ. Бунга барҳам бериш учун асабларни даволаш зарур бўлади.
Эрталаблари енгил гимнастика машқларини бажаришга одатлансангиз, сергаклигингиз ортади, ҳаётга реал назар билан боқа бошлайсиз. Зарарли одатларга муккасидан кетганлар янги йилда ўзларини қўлга олишлари, ирода кучини ишга солишлари ва шунинг натижасида зарарли одатлардан воз кечишлари керак. Йўқса, бир кун келиб жиддий хасталикка дучор бўлмаслигингизга ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Башарти хасталаниб қолсангиз, 2018 йили халқона йўллар билан даволанинг. Бу сизга ижобий натижа беради иншооллоҳ. Иложи бўлса, уй ҳайвонларидан биронтасини боқиб олинг. Айниқса, ит ва мушуклар инсоннинг зарарли энергиясини ўзига олиб, саломатлиги мустаҳкам бўлишига муносиб ҳисса қўша олади.

МАРТАБА ВА МОЛИЯ
2018 йили молиявий аҳволингиз тобида бўлади. Бироқ яқинларингиз бу масалада жиддий мушкулотларга дуч келишлари мумкин. Демак, уларга йил мобайнида моддий жиҳатдан кўмак бериб туришингизга тўғри келади. Харажатларни ақл билан амалга ошира билсангиз, 2018 йили қарзга ботмайсиз, киссангиз бўшаб ҳам қолмайди.
Ишда раҳбарлар билан бўлар-бўлмасга баҳслашавермасангиз, мартабангиз ошиши кафолатланади. Акси бўлса, мартабадан ҳам, мукофотдан ҳам умидни узиб қўя қолсангиз бўлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Қовға буржи вакилларини нималар кутмоқда?