22:33 / 29.11.2017
12 765

Мунажжимлар башорати: 30 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 30 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кун сиз хоҳлагандек кечади. Орзуларингиз кетма-кет рўёбга чиқа боради. Яқинларингиз сизни кўз қарашингиздан тушунган ҳолда истакларингизни бажо эта бошлашади. Интернет орқали яна кимлардир ўзи учун жуда фойдали ахборот топади. Фақат шахсий ҳаётингизда кичик муаммолар юзага келиши мумкин. Бироқ бу қўрқинчли эмас. Саломатлигингизни назардан четда қолдирманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 ноябр куни катта жанжал ёки тадбирнинг сабабчисига айланишингиз мумкин. Сизни кимлардир бесабаб айблай бошлайди. Бу айбловларни йўқ қилиш учун сизга ақлли ва тадбиркор танишлар зарур бўлади. Одатда оилангиздагиларга нисбатан қаттиққўлсиз. Бугун сал мулойим тортинг. Бунинг мукофотини кейинчалик албатта оласиз. Кечқурун серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингиздан доимо хабар олинг. Кечқурун яқин масофада яшайдиган қариндошингиздан ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Мартабани ошириш пайти етди. Эрталабдан шу масалада астойдил шуғулланинг. Бунинг учун сиздаги профессионаллик етиб-ортарли даражада. Фақат ўзингиз ҳасадгўй ва ғийбатчи деб билганларга бу ҳақда гапириб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир сиз учун азиз бўлган инсонлар билан фавқулодда учрашиб қолишингиз кутилади. Бугун асло бошқа уйга кўчманг, муваффақиятсизликка учрайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 ноябрда шахсий ҳаётингиз пича издан чиқиш палласида туради. Агар нотўғри қадам ташлаб юборсангиз ёки эҳтиётсизликка йўл қўйсангиз, бу сизга қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Ишхонангизда ҳам стрессли вазиятлар йўқ эмас. Ҳамкасблар билан сизнинг орангизда яна келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Бундай лаҳзаларда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Иложи борича дипломатларча муносабат юритинг. Ҳамкасблар ҳам оила аъзоларингиздек бир гап.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ўзингизга тегишли бўлмаган ишларга аралашманг. Акс ҳолда сизга бугун осон кечмаслиги мумкин. Баъзилар анчадан бери бошқа иш қидириб юрган бўлса, 30 ноябр куни бу иш сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Бўш келманг. Кечқурун оилангиздагилардан бири билан айтишиб қолишингиз хавфи бор. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам эсдан чиқарманг. Овқатланиш режимини бузманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 ноябр куни оиласизлар ўзи муносабат юритаётган инсонга нисбатан муҳаббатини ислоҳ қилиб олсалар фойдадан холи бўлмайди. Йўқса, муносабатингизга путур етиши турган гап. Тушдан кейин фавқулодда бошқа жойга кўчишингиз, уй таъмири билан шуғуллана бошлашингиз ёки рўзғор учун янги ускуна сотиб олишингиз эҳтимоли бор. Фақат харажатга берилиб кетиб катмонни қуритиб қўйманг. Кечқурун ёлғиз қолинг, сизга осуда лаҳзалар жуда керак бўлади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун яқинларингизга сизнинг ёрдамингиз жуда ҳам зарур. Моддий эмас, маънавий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзсангиз, жуда яхши бўлади. Атрофдагиларнинг ҳам сўзларини тинглаб, улар билан ҳисоблашишга ҳаракат қилинг. Янги хабарлардан юз ўгирманг. Бу хабарлар шахсий ҳаётингизда ҳам асқотиши мумкин. Кечқурун маданий дам олиш сизга жуда зарур. Албатта дам олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 ноябрда кўпчиликка ўзингизни кўрсатиб қўйгингиз келади ва шу жабҳада ҳаракатлар бошлайсиз. Бу ҳаракатларингиз омадли кечади иншооллоҳ. Бироқ чекка-чеккада ким биландир ишқ романи бошлаганингиз тўғрисида ҳеч кимга гапирманг. Бу сиз ҳақингизда ғийбатлар пайдо бўлишига олиб келади. Таомларни танлаб-танлаб истеъмол қилинг. Ошқозонингизда муаммо туғилиш хавфи бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз унумли кечиши билан бирга жуда фаоллик ҳам талаб қилади. Шунинг натижасида то кечга қадар қимирлашга-да ҳолингиз қолмаслиги мумкин. Шунга яраша кўпгина муҳим ишларни бажариб оласиз. Киссангизга пул тушади. Тежамкорликка эътибор беринг. Янги йил эшик қоқмоқда. Яқинларингизга совға олишда асқотади. Меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, қаерда дам олиш ҳақида ҳам қайғуринг. Тоғларга чиқиб ҳаво алмашсангиз ҳам кучингизга куч қўшилиб қайтасиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 ноябр куни руҳий оламингизни яхшилаш, дунёқарашингизни кенгайтириш ҳақида қайғуриб, шу масалада муҳим ҳаракатларни содир этасиз. Эндигина янги ишга жойлашганлар учун бу ҳаракатлар жуда муҳим. Оила қурмаган дўстларимизни бугун романтик лаҳзалар кутиб қолади. Оилалилар эса тақдирнинг туб бурилишларига тайёр турсинлар. Асабни асранг. Уйқусизликдан қийналаётган бўлсангиз, врач кўригидан ўтинг. Уйқусизлик фақат асабдан бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунни ҳазил-мутойиба билан бошлаб шундай якунлашингиз тавсия этилади. Бунинг учун кайфиятингиз тўлиқ жавоб бера олади. Олдиндан тузган режалар йўққа чиқмаслиги учун фаолликни қўлдан берманг. Шунда раҳбарлар ваъда қилган мукофотга эга чиқишингиз мумкин. Кундузи рўзғор учун керак бўладиган буюмлар харид қилишингиз кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 ноябрда анчадан бери ўзингизга ёқиб юрган одам билан танишишингиз эҳтимоли бор. Бардошингиз ниҳоят ўзини оқлаб бу инсонга кўнглингизни очиш учун фурсат етди. Иш бажаришда ҳам бардошга таянинг. Кечқурун рўзғор кемтикларини тўлдириш билан шуғулланишингиз кутилмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 30 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?