ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Шахсий ишларингизни бажариб олиш учун бугун атрофдагилардан ўзингизни олиб қоча бошлайсиз. Муаммо фақат муҳаббатда. Сиз шунинг учун ҳам бировлар сирларингиздан огоҳ бўлишларини хоҳламайсиз. Иш бажаришда қариндошлар ва дўстлар маслаҳатларига қулоқ тутинг. Улар сизни ҳақиқат йўлига солиб қўйишнигина исташади. Кўнгилларида заррача ёмонлик йўқ. Молиявий муаммолар ҳам жуда қийинчилик билан бўлса-да, ҳарқалай ижобий ҳал бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Мана, қиш ҳам эшик қоқиб кириб келди. Бугун 1 декабр куни вақт топа олсангиз, тоғли ҳудудларга бориб ҳаво алмаштиринг. Иш қочиб кетмас. Бугун ишхонангизда мақтовлар, хушомадлар фақат сизники бўлади, ишонинг. Айниқса, қарама-қарши жинс вакиллари ва вакилалари қалбингизга бир олам қувонч ҳадя этади. Молиявий жиҳатдан тўсиқларга дуч келмайсиз. Заҳирангизда ҳам анча-мунча пул бор. Бугун қарз кўтариш ва банклардан кредит олишни зинҳор хаёлга келтира кўрманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
1 декабр куни яқинларингизга янги йил совғалари ҳадя этиш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Ҳа, биринчи навбатда пулни заҳирада сақлаб қолиш керак. Пул бўлса, совға топилади. Маънавий тарафдан баъзи йўқотишларга юз буришингиз эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар иллюзия асирига айланиши, шунинг натижасида тушкун кайфиятда қолиши кутилади. Кечқурун вақтингизни ажойиб тарзда ўтказишингиз тайин. Саломатликни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳасадгўй ва кўнгли қоралар фаоллашадиган кун. Айнан сизга қарши тиш қайраб туришлари аниқ. Шунинг учун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам позицияни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Маданий тадбирлар, кино, театрга, концертга тушиш хайрли кечади. Кечқурун дўстингиз маслаҳати билан жуфтингизга қимматбаҳо совға харид қилишингиз мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
1 декабр куни майда кўнгилсизликларга рўбарў бўлишингиз мумкин. Шу нарса кайфиятингизни бузиши турган гап. Даромад келтириши мумкин бўлган барча ишларни кечга қадар якунлаб, насиб бўлса пулини ҳам киссага урасиз. Кечқурун шахсий ҳаётингизда ёрқин ҳодисалар юз берадики, кун бўйи сиқилганларингиз бир зумда унут бўлади. Аммо бу ҳолатингизни бировларга айтиб мақтанманг. Кўз тегади. Соғлиғингиз жойида бўлиши учун овқатланишда эҳтиёткор бўлинг. Кўпроқ спорт билан шуғулланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ўзингизга ўзингиз қайсидир жиҳатдан зиён етказиб қўймаслик учун орқа-кетингизга қараб иш кўринг. Режаларингиз ҳам ниҳоятда пухта бўлиши лозим. Акс ҳолда қора терга ботиб ишласангиз-да, даромади бир мирига тенг бўлиб қолаверади. Оилавий ҳаётда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Соғлиғингизга жиддий муносабатда бўлинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичинг, врач кўригидан ўтиб қўйишни ҳам ёддан чиқарманг. Кечқурун фақат қалбингиз амрига қулоқ тутган ҳолда иш тутинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
1 декабр куни оиласизлар яқиндагина танлаган бўлғуси жуфти масаласида уйдагиларнинг фикрини эшитиб кўришлари тавсия этилади. «Маслаҳатли тўй тарқамас» деб беҳуда айтишмаган, ахир! Башарти кимнингдир фикри ёқмаса ҳам тилингизни тишланг. Пул масаласида ҳам бир қатор муаммолар пайдо бўлади. Лекин кечгача астойдил ҳаракат қилсангиз, катмон қуруқ қолмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш сизга ҳар тарафлама фойдали. Имкон бўлса велосипедда сайр қилсангиз, яна яхши.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрта тонгда уйғонганингизданоқ кайфиятингиз тушкун ҳолатдалигига гувоҳ бўласиз. Йўқ, бу сиз ўйлагандек ҳаво айнишидан эмас. Сиздаги пессимистик ҳолат кайфиятингизни тушкун аҳволга солиб қўйган бўлиши мумкин. Яқин дўстларингиз анчадан бери якунлай олмаётган муҳим ишингизни тугатишда қўллаб юборишлари кутилади. Ижодкорлар ҳам бугун ажойиб натижаларга муяссар бўлишади. Асабларни асранг! Асаб толалари қайта тикланмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
1 декабр куни ҳали кўп йиллар ҳамкорликда иш олиб бориши керак бўлганлар билан баҳсга киришманг. Ундан кўра улардан фойдаланиб қолиш ҳақида қайғуринг. Оила қурмаган, муҳаббат ўтида куяётганлар бугун албатта омадга эришишади. Бироқ дарров келажак ҳақида режа тузишни бошлаб юборманг. Аввал танлаганингизни хуфия назоратдан ўтказинг. У билан бирга бир умр яшаб кета олишингизга тўлиқ амин бўлинг. Саломатлигингизга ҳам эътибор билан ёндашинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз том маънода хотиржамликда, сокин ўтиши кутилмоқда. Агар сизни шундай кун қониқтираётган бўлса, унга ўзгартиш киритишингиз шарт эмас. Муҳаббатда ҳаёт йўлдошингизга нисбатан дипломатларча муносабатда бўлинг. Оилалилар рўзғор ташвишларидан тортиб уйдаги бошқарувгача ўз қўлига олишлари лозим. Бўлмаса, бориб-бориб шунинг дастидан ҳам жанжаллар келиб чиқаверади. Жанжалга асло йўл берманг, бекорга хонадонингиздаги баракани учиргани қолади бу жанжал.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
1 декабрда режаларни кўр-кўрона ўзгартириш ҳаракатига тушманг. Бунинг ўрнига тақдирга, Оллоҳнинг мўъжизаларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб борига шукр қилинг. Иш жойингизда сокинлик, аҳиллик ҳукм суради. Шундай экан, ҳамкасблар билан бўлар-бўлмасга тортишиб кайфиятни бузишингизга ҳожат йўқ. Жуфтингизни рашк қилаверишдан тийилиб, эҳтиросларни жиловга солинг. Ишқий саргузаштларни тафаккурга суяниб режалаштирингки, сих ҳам, кабоб ҳам куймасин.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Қандай ишга қўл урманг, чин кўнгилдан киришинг. Дангасалик, турли бўлмағур хаёлларни деб ишлашдан тўхтаб қолманг. Тижоратчилар бугун астойдил ҳаракат қилмасалар, «улоқ» рақобатчиларда кетиб қолиши ҳеч гапмас. Оилада барча мажбуриятларни ўз зиммангизга олинг. Бу жабҳада ҳам арзирли натижаларга эришасиз. Айримлар варикоз ва бош оғриғи, юрак оғриғидан азобланишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Олимлар психоз ташхисини қўйишга ёрдам берадиган янги биомаркерни аниқлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди