ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Яхшилаб эсланг ва бугун яқин ўтмишда қай жабҳада пассивликка эрк берган бўлсангиз, хато такрорланмаслигини таъминланг. Кун давомида касбингизни ўзгартириш ва қўшимча даромадли иш топиш ниятида куйиб-ёнасиз. Кечқурун яқинларингиз билан дилдан суҳбатлашиш, дам олиш хайрли кечади. Жуфтингиз ҳамиша орангизда аҳиллик, меҳр яшаб қолишини хоҳлайди. Шунинг учун рашк ва агрессияни яқинингизга ҳам йўлатманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
3 декабр куни режаларингизни барчадан сир тутишга ҳаракат қилинг. Ишда ва оилада тартиб сақланишига эришинг. Бугун сафар, ёқимли харидлар ва врач кўригидан ўтиш муваффақиятли кечиши мумкин. Кечқурун профессионал касбингиз билан боғлиқ янги ғоялар ўйлаб топасиз. Фақат бошқа мавзуларга чалғимай туринг. Акс ҳолда келажакда қўшимча мартаба, ҳурмат ва ниҳоят пул мукофотидан қуруқ қолишингиз мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эмоциянгизни зудлик билан жиловлаб олмасангиз, руҳан тетикликка эриша олмайсиз. Ҳадеганда қалбингиз ғазаб ўтида ёна бошлайди. Бунинг учун ё табиат қўйнида ёки спортзалда вақт ўтказишингиз керак. Шу икки нарса сизни кучли эмоциядан асрайди. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз кутилади. Шахсий ҳаётда хатоликлар кўзга ташланиши мумкин. Бу ҳам сизнинг хатоингиз ҳисобланади. Саломатликни асранг. Қиш кунларида витаминларни кўпроқ истеъмол қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
3 декабрда истакларингиз шу қадар жўшадики, барча ишларни бир неча дақиқада уддалаб ташлагингиз келади. Бахтга қарши бундай усул ва истаклар омад ҳадя эта олмайди. Сабрли бўлишингизга тўғри келади. Асабни асраган ҳолда атрофда содир бўлаётган хунук воқеаларга хотиржам муносабатда бўлинг. Дам олиш куни бўлгани сабабли бажарадиган ишларингиз фақат рўзғор билан боғлиқ бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Жуфтингиз билан майда-чуйда ташвишлар туфайли келишмовчиликлар юзага келиши кутилмоқда. Бунинг оқибатида режаларингиз ҳам ўзгариб кетади. Дўстлар, ҳамкасблардан бири билан жанжаллашиб қолган бўлсангиз, ғурунни бир четга суринг-да, биринчи бўлиб ярашиш йўлларини қидиринг. Кечки пайт оммавий тадбирлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Тадбиркорларнинг бугун ҳамкорлар билан эришадиган келишувлари инқироз ёқасида қолиши кутилмоқда.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
3 декабрда оиладаги баъзи келишмовчиликларга барҳам бериш учун дипломатга айланишингиз талаб этилади. Муҳаббатда омадингиз чопади. Аммо ҳаракатлар содир этишда эҳтиёткор бўлишингиз шарт. Оиласизлар кечқурун тасодифан бўлғуси ёстиқдошини учратиб танишишлари кутилади. Сиз ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар қишнинг совуқ ҳавосида кўп юрмай туришлари тавсия қилинади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кунингизни ўзингиз ва жуфтингиз ёки танлаганингизга ҳадя этинг. Орадаги муҳаббат алангаси сўнмаслиги учун ҳар йўлини қилиб алангани илҳомлантириб туришингиз керак. Молиявий муаммоларингиз бугун муваффақиятли тарзда ҳал бўлади. Тежамкор бўлсангиз, янги йил байрамига ҳам оз-оздан пул жамғариб бориш имконига эга чиқардингиз. Баъзи дўстларимиз оёқ ва бош оғриғига рўбарў келишлари мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
3 декабр куни жуфтингизга қачонлардир берган ваъдангизни эслаб, бажариш ҳаракатига тушмасангиз бўлмайди. Бу жабҳада миянгизга ажойиб ғоялар қуйилиб келиши ҳам аниққа ўхшаб турибди. Кун мобайнида сиздан анча олдин қарз олганлар қарзини қайтаради. Жуфтингиз ва танлаганингизнинг назаридан қолмаслик учун ташқи кўринишингизга алоҳида эътибор қаратинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Муҳаббатда сизни кутилмаган совғалар кутиб турибди. Қолаверса, бугун яқин инсонингизнинг ростакам туйғуларига гувоҳ бўласиз. Агар шу кунгача унинг қалбида ўзингизга нисбатан муҳаббат йўқ деб ҳисоблаган бўлсангиз, бугун адашганингизни англаб етасиз. Сизни куннинг иккинчи ярмида йирик харидлар таъқиб эта бошлайди. Қочинг, улардан янги йил байрами ўтгунча нарироқ турганингиз маъқул.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
3 декабрда қандай юмушни бажарманг, бошқалар ёрдамига таянишни хаёлга келтирманг. Бу юмушларни ўз куч ва имкониятларингиз ёрдамида ҳам уддалай биласиз. Тадбиркорлар бугун хорижлик ҳамкорлар билан фойдали шартнома имзолашлари мумкин. Севги бобида ҳам омад сиздан юз ўгирмоқчи эмас. Айниқса, оила қурмаганлар буни чин қалбдан ҳис эта олишади. Кечқурун саломатлигингизга эътибор қаратинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Тадбиркорлар, бугун кимлар биландир келишувга эришиш, шартномаларга имзо қўйишни кўзлаган бўлсангиз, олдин яхшилаб ўйлаб олинг. Гарчи эвазига катта пулга эга бўлишингиз ваъда қилинган бўлса-да, барибир ўйланг. Жуфтингиз билан ҳам муносабатларингизда қора булутлар кўзга ташланиши кутилади. Арзимаган масалада жанжаллар келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
3 декабр куни ўта фаол одамга, оила бошлиғи, ёрга айланинг. Бу ҳар жабҳада фақат фаолликкина сизга фойда беради деганидир. Баъзилар бугун хорижда ишлаш учун жўнаб кетишлари мумкин. Ишонинг, бу сафар сизга ҳар жиҳатдан наф келтиради. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ниятингиз бўлса, бировлар ёрдамига суяниб қолманг. Фақат ўзингиз ҳал қилинг. Кечқурун қон босимингиз «сакрай» бошлаши мумкин. Дарҳол чорасини кўринг.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди