22:20 / 03.12.2017
11 774

Мунажжимлар башорати: 4 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 4 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун тақдирингизда анча-мунча оғир лаҳзалар кузатилиши мумкин. Уларни мардона енгиб ўтиш учун эса сизга ҳазилга мойиллик ва ўта кучли ирода керак бўлади. Асосийси, сизни шундай онларда ҳам бажонидил қўлловчилар ёнидан узоқлашманг. Пул масаласида жуда тежамкорлик талаб этилади. Агар бўлар-бўлмас нарсаларга бор пулингизни сарфлайверсангиз, кечқурун қўшнима-қўшни чопиб қарз қидиришингизга тўғри келади. Асабни эҳтиётланг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 декабр куни нимани режалаштирган бўлсангиз барчаси амалга ошади. Башарти иш танламасдан, зиммангиздаги вазифани чин кўнгилдан адо этишда давом этсангиз, янги йилгача керагидан ҳам ортиқроқ пул жамғара оласиз. Атрофдагилар билан мулоқотда тушунмовчиликлар, асабийликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Яхшиси, камроқ мулоқот қилинг ва кўпроқ ишланг. Ғийбатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
4 декабр куни олдин майда-чуйда муаммоларни ҳал этинг, ана ундан кейин катта ишларга қўл урсангиз ярашади. СМС ёзишмалар, қўнғироқлашишлар, бошқа уйга кўчиш кабилар муваффақиятли якун топади. Кечқурун оила қурмаганларнинг айримларини меҳмонга таклиф этишлари кутилмоқда. Ишонинг, бу шунчаки меҳмондорчилик бўлибгина қолмай, романтикага бой ҳаётнинг бошланишидир. Бардам бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Кунингиз сир ва жумбоқларга тўла бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ўзингиз ҳам арзимас воқеани бўрттириб юборасиз-да, кейин ўйланиб юрасиз. Ҳар қандай ҳодисани хотиржам қабул қилинг, узоқ яшайсиз иншооллоҳ. Оригинал усуллардан фойдаланишни қойиллатсангиз, бажарадиган ишларингиз ўзингиз учун ҳам қизиқарли кечади. Бугун харидларга умуман йўл берманг. Саломатликни эҳтиёт қилинг, шамоллаб қолишдан сақланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
4 декабрда йўлингиздан жанжаллар, баҳс, мунозаралар кўндаланг чиқавериб чарчайсиз. Булардан фақат ён бериш орқалигина халос бўлишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида раҳбариятдагилар билан ҳам сен-менга бориб қолишингиз эҳтимоли йўқ эмас. Оилада обрўни сақланг, яқин ёки узоқ ўтмишни ковлаштирманг. Кечқурун қиз-жувонлар гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишларини тартибга солиб келишлари кутилади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Атрофдагилар билан янада яхшироқ тил топишиш, қалинлашиш учун ўзингизда мавжуд энг яхши жиҳатларни ишга солинг. Бировларга молиявий муаммоларингизни дастурхон қилманг. Барибир ўзингиздан бўлак ҳеч ким сизга ёрдам бермайди. Оиласизлар романтик танишувлар, учрашувларга ўта жиддий муносабатда бўлишлари талаб этилади. Акс ҳолда яна умр йўлдоши топа олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида саломатлигингизни кузатиб боринг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
4 декабр куни ижод кишиларининг куни туғади. Мухлислар сони ортади, асосийси, катта миқдорда гонорар олишингиз эҳтимоли бор. Лекин изланишдан тўхтаманг. Ҳозирги мухлисларнинг садоқатига умуман ишониб бўлмайди. Сергак турмасангиз, мухлисларингизни бошқаси илиб кетиши ҳеч гап эмас. Оилалилар бугун ҳаётидаги энг бахтли кунлардан бирини кечиришади. Жанжал йўқ, норозиликлар, танбеҳлар олисда қолган. Дам олинг, роҳатланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жуда унумли ва қизиқарли ўтишини юлдузлар башорат қилган. Табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз, дўстлар билан учрашиб мулоқотда бўлишингиз кутилади. Оиласизлар ўзининг биринчи муҳаббатини топиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Фақат эзгу мақсадларга олиб борувчи баъзи муаммолар дуч келиши мумкин. Лекин сал сергакликни оширсангиз, улар хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади. Омадингизни берсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
4 декабрда оиладаги муҳитни бузмаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг. Ҳар бир мақсадни оилангиздагиларга яхшилаб тушунтира олсангиз, улар сизни англаб етишади. Керак бўлса, ёрдам қўлини чўзишади. Кечқурун ошқозон-ичак йўлларида ва буйрак қисмингизда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Олдини олиб врачга кўриниб қўйинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ишхонада ҳамкасблар бирор жанжалли воқеани бошлаб қўйган бўлсалар уни давом эттиришга уринманг. Сиз охирида айбдор бўлиб қоласиз. Бировнинг ўрнига ишлаб ҳам берманг, барибир бу иш учун ҳеч ким сизга пул тўламайди. Уй қурилиши ва меросга тааллуқли амаллар муваффақиятли кечади. Оиласизлар бугун ким биландир жиддий муносабатлар юритишга шошилмаганлари маъқул. Ҳали вақти етмади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомларни истеъмол қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
4 декабр куни ўзингиз ҳақингизда жуда кўп ёқимсиз хабарларни эшитишингизга тўғри келиши мумкин. Алам қиладигани шуки, ўша хабарларни жуфтингиздан эшитсиз. Аммо унга арзирли жавоб қайтариш фикрингиздан қайтинг. Молиявий масалада жиддий муаммолар, тўсиқлар кўзга ташланмайди. Кечки пайт бемалол дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга оширсангиз бўлади. Иммунитетни кўтариш учун витаминлар истеъмол қилинг, муздек сувда душ қабул қилишга одатланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Гарчи беихтиёр хаёлингиз ўтмишга қараб кетиб қолса ҳам сергакликни оширинг ва ўтмишни хаёлингиздан ҳайдаб солинг. Бугунги кун билан яшанг. Шунда кўзлаб қўйган яхши ниятларга етишасиз. Молиявий масалада шошма-шошарликка йўл қўйишингиз оқибатида муаммолар кўндаланг бўлиши мумкин. Бугун асло олис сафарга отланманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 4 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?