ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Биринчи навбатда пулларингизни хомчўт қилиб олинг. Ана ундан кейин ҳужжатларни кўздан ўтказинг. Атрофдагиларни зимдан ревизия қилинг. Токи улар орасида душман чиқиб ишларингизни, режаларингизни барбод қилмасин. Агар шу амалларнинг барчасини қойиллатсангиз, ишда ва оилавий ҳаётингизда фақат яхшилик, қувонч ва барқарорлик ҳукм суради. Молиявий жиҳатдан ҳам қийинчилик кўрмайсиз. Саломатликни тиклаш ва мустаҳкамлаш учун фақат врач маслаҳатларига амал қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
5 декабр куни ишда ҳам, харидлар масаласида ҳам сергакликни қўлдан берманг. Ишхонангизда сизни чув тушириш илинжида юрганлар ҳақида хабар беришади. Аммо улар билан баҳсга ҳам, жанжалга ҳам киришманг. Сукут сақланг. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади чопиши кутилмоқда. Фақат танлаганингизни яхшилаб ўрганиб чиқсангиз бас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда режимни бузманг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари билан чеклансангиз ҳам зиён қилмайди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун илгари бажаришни умуман истамаган ишларга қайта рўбарў бўлишингиз мумкин. Илож қанча, тақдирда борини кўрасиз. Шу юмушларни ими-жимида бажариб қўймасангиз бўлмайди. Лекин ишда фаолликка эътибор қаратинг. Шунда пул ҳам, обрў ҳам сизники бўлади. Муҳаббатда оиласизлар сал қурса алданиб қолишлари кутилади. Ҳушёр юрмасангиз, бу учрашув ва муҳаббат лаҳзалари жуда қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Соғлиғингизни сақланг, иммунитетни табиий йўллар билан кўтаришга ҳаракат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
5 декабр куни кимларгадир сизнинг ёрдамингиз керак бўлиши мумкин. Ёрдам сўраганлар билан мулойим оҳангда мулоқот қилинг. Қўлингиздан келса ёрдам беринг, уларда ҳам қолиб кетмайди. Айниқса, баъзилар саломатлиги ёмонлашиши оқибатида сиздан кўмак сўраб мурожаат этиши мумкин. Уларнинг илтимосини беэътибор қўймаслик керак. Жуфтингиз билан муносабатларда камтар бўлинг. Ҳадеганда сирингизни бировларга ошкор этаверманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 декабр куни имкон туғилиши билан ёлғиз қолинг. Ёлғизликда асаблар дам олади, келажак ҳақида режа тузиш ҳам енгил кечади. Қолаверса, маза қилиб дам оласиз. Оилалилар ҳаётида болалар муаммолари кўндаланг бўлиши кутилади. Оила қурмаганларни эса кечқурун романтик учрашув кутмоқда. Сиз қисқа вақт бўлса-да, энг унутилмас, қайноқ лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Асабни асранг, шамоллаш, гриппга йўлиқишдан сақланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун бадавлат одамлар кетидан қувманг, улардан ҳеч нарсани илтимос қилманг. Сизнинг ўз йўлингиз бор. шу йўл бўйлаб мардона қадам ташланг. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Оила қурмаган бўлсангиз-у, анчадан бери кимнидир кўз остингизга олган бўлсангиз, дадилроқ бўлинг ва дардингизни унга таваккал тўкиб солинг. Албатта омадингиз чопади. Кечқурун соғлиғингизни бир назоратдан ўтказиб олишингиз керак бўлади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 декабрда кайфиятингизда бироз тушкунлик аломатлари кўзга ташлана бошлайди. Аммо хавотирга ўрин йўқ. Кайфиятни юқори поғонага олиб чиқиш ўз қўлингизда. Ўзингизни мажбурлаб бўлса-да, ҳазил-мутойибага ўтинг. Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлардан кўра чакана ишлар сизга кўпроқ даромад бериши мумкин. Ижод кишилари бугун дам олишлари тавсия этилади. Кечқурун хонадонингизга чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Дўстларингиз сизга ишониб ўта махфий сирларини тўкиб солиши мумкин. Бу сирларни бировларга ошкор қилиб қўйишдан сақланинг. Кун давомида сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлаверинг. Кечки пайт бадавлат танишлардан бири молиявий муаммоларингизни ижобий ҳал этиб бериши кутилади. Сурункали гастрити борлар зудлик билан парҳезга ўтишлари зарур. Бусиз хасталикка қарши муваффақиятли курашиб бўлмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 декабр куни жуда ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу вазиятдан чиқиб кетишингиз жуда қийин кечади, унутманг. Бақир-чақир, хавотирларсиз босқичма-босқич қадам ташласангиз, ўз кучингиз кўмагида вазиятдан кечгача чиқиб оласиз иншооллоҳ. Агар кимнингдир кўмаги зарур бўлса, энг яқин қариндошларга мурожаат этинг. Кечқурун касбингиз билан боғлиқ ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Саломатлигингизни доимий равишда назорат қилиб боринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз жуда хайрли бошланади. Сиз ўз эзгу мақсадларингиз йўлида мардона қадам ташлайсиз. Ҳеч ким сизга халал ҳам бермайди. Энг асосийси, иллюзияга берилманг. Шахсий ҳаётингиз ҳам жумбоқлардан иборат бўлади. Ортиқча режалар тузиб овора бўлманг. Кечқурун дўстларнинг бири қўнғироқ қилиб сизга қувончли хабар етказиши мумкин. Серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Шахсий автомашинангизда йўлга чиқмаганингиз маъқул.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 декабр куни миянгизга ажойиб ғоялар қуйилиб келади. Бу ғояларни дуч келган одамга айтиш истаги ҳам туғилади. Лекин бунинг кераги йўқ. Ҳар бир инсоннинг ўз сирлари бўлади. Бу сирларни фақат тегишли одамларгагина ошкор қилинг. Қувонишдан, завқланишдан тийилманг. Муҳаббат бобида ҳам ишларингиз беш. Кечқурун жуфтингиз билан мулоқот қилиб вақт ўтказсангиз, нур устига аъло нур бўларди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кун давомида кўнгилсизликлар қуршовида қолишингиз эҳтимоли бор. Иложи борича уларни айланиб ўтишга ҳаракат қилаверинг. Ажаб эмаски, ишингиз бароридан келса. Нотаниш одамларга сир айтманг. Муҳаббатда ёлғон ишлатманг. Агар ҳануз бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олмаган бўлсангиз, бугун айни вақти. Кечқурун қачонлардир бажарган ишингиз учун мўмай даромад оласиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди