ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сиз фақат иш учун туғилгандексиз. Қулоғингизга ишдан бошқаси кирмайди. Сизни атрофдаги воқеа-ҳодисалар қизиқтирмайди. Қандай йўл билан бўлмасин кўпроқ ишлаб, кўпроқ пул топиш пайида бўласиз. Қарангки, кечқурунга бориб бу фаоллигингизни раҳбарлар муносиб баҳолашади. Мукофот пули оласиз. Худо бераман деса шу-да. Саломатликни асранг, овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
7 декабр куни кайфиятингиз ҳайитдагидек бўлмаслиги, ғазабнок ҳолатга кириб қолишингиз кутилади. Лекин бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларга умуман халал бермайди. Аксинча, бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ иш бажаришга эришасиз. Оилалилар рўзғор кемтикларини тўлдиришга ҳам кун давомида эътибор қаратиб қўйсалар ёмон бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
7 декабр куннинг биринчи ярмида ишингиз билан боғлиқ ахборотлар тўплашга киришасиз. Кейин эса кутилмаганда фирибгарлар домига тушиб қолишингиз эҳтимоли сезила бошлайди. Сергак бўлинг. Хотиржамлик бугун шиорингизга айланиши керак. Жуфтингиз билан муносабатларда, айниқса, худди ўша хотиржамлик жуда асқотади. Кечқурун қарз сўраб югуришни истамасангиз, киссадаги пулларни тежаб ишлатинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Баъзилар эрталабданоқ беихтиёр ўтмишдаги муҳаббатини эслаб қолиши мумкин. Эсда тутинг, ўтмишга қайтиб иш кўриш сиз учун фақат зиён келтиради. Тадбиркорлар учун фойдали шартномаларга имзо қўйиш, турли зарур ахборотларни йиғиш ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш муваффақиятли кечади. Агар ишхонадаги юмушларни ўз вақтида бажариб улгурсангиз, кечқурун моддий манфаат кўришингиз тайин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
7 декабр куни ёши улуғ қариндошларнинг саломатлиги билан қизиқинг, улардан хабар олинг. Гарчи ўзлари айтмасалар-да, зарур дори-дармонларни олиб берсангиз, савобнинг тагида қоласиз. Кундузи интернетдаги электрон алоқа қутингизга кутилмаган хабар келиб тушиши мумкин. Хабар қандай мазмунда бўлишидан қатъи назар хотиржамликни сақлаб қолинг. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Ҳали ҳеч ким билмайдиган яширин истеъдодингизни барчага намойиш этиш, мақтаниш учун фурсат етди. Бу обрўйингизга обрў қўшиши аниқ. Мураккаб ишларга ҳам сира иккиланмасдан киришиб, дўндира олсангиз, мўмай мукофот пули сизники. Бадавлат дўстингиз бўлса, бугунча моддий ёрдамни ўша инсондан олиб турсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
7 декабрда ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, жуда сергаклик билан ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлади. Акс ҳолда жиддий муаммоларга дуч келишингиз турган гап. Йирик харидларни амалга ошириш, янги кийимлар сотиб олиш, аёллар учун соч турмагини ўзгартириш, тиш дўхтири қабулида бўлиш жуда муваффақиятли кечади. Пул масаласида тежамкорликка албатта эътибор ажратинг. Янги йил байрамига пул жамғаришга киришсангиз, фақат фойда қиласиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Қоғозбозликларга дуч келиб, то кечга қадар овора бўлишингиз кутилади. Лекин бу мартабангиз ортишида муҳим аҳамиятга эга. Молиявий аҳволингизнинг яхшиланиши ҳам шу қоғозбозликлар билан боғлиқ эканини унутманг. Уйланмаган йигитларнинг айримлари бугун севган қизига кўнглини очади ва бу ҳаракат хайрли кечади. Фақат севгилингизга гулдаста совға қилишни унутманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
7 декабрда ишхонангизда баъзи ҳамкасбларингизнинг ёлғонларидан, сафарга отланишдан сақланинг. Иккаласи ҳам муваффақиятсизлик келтиради. Бундан ташқари, қаттиқ асабийлашиш натижасида саломатлигингизга путур етиши ҳам ҳеч гап эмас. Кечқурун сизга кутилмаган совға ҳадя этишлари мумкин. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг. Кун давомида қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун хотиржам кўчага чиқаверсангиз бўлади. Муаммоларга деярли дуч келмайсиз. Режалаштирилган барча ишларингиз бароридан келиб катмонингиз пулга тўлади. Шубҳали тадбирларда иштирок этманг, спортнинг фаол турлари билан шуғулланманг. Оила қурмаган дўстларимиз бугун романтик учрашувларни ортга суришлари тавсия этилади. Танлаганингиз билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
7 декабр куни ишга ҳам, ҳаётга ҳам негадир мослаша олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Кун давомида қон босимингиз сакраб кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Шунинг учун дориларни доимо ўзингиз билан олиб юринг. Кечки пайт хизмат сафарига жўнаш тўғри келса, бу сафардан воз кечинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ҳали яқинларингизга кўп йиллар керак бўласиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Атрофдагиларга нисбатан илиқ муносабатда бўлмасангиз, жанжалга рўбарў бўлишингиз турган гап. Жанжал сиз тарафингиздан келиб чиқиши мумкин. Дўстлардан бирининг ҳаёти яхши тарафга ўзгаришида хизматингиз беқиёс бўлиши кутилади. Шахсий ҳаётингизда ўзгаришлар ясашга уринманг, жуфтингиз билан орангиз бузилиш эҳтимоли бор. Кечқурун уйдагилар билан бирга вақт ўтказинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди