ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ҳеч кимга ёлғон гапирманг, фириб ва ҳасаддан нари бўлинг. Акс ҳолда ўзингизга ўзингиз муаммо орттириб оласиз. Саёҳатга чиқувчилар ва меҳнат таътилидагилар учун бугунги кун муваффақиятли ва хайрли кечади. Молиявий муаммолар ҳеч қандай тўсиқларсиз сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши кутилади. Иш жойингизда раҳбарлар билан ади-бади айтишиб қолишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Соғлиқни сақланг. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 декабр куни ишхонада бажарадиган юмушингизни яқиндагина ишга жойлашган ҳамкасбнинг зиммасига юклашни хоҳлаб қоласиз. Бироқ эсда тутинг, бу кўнгилсизликларни ҳадя этиши мумкин. Шубҳасиз, кўнгилсизлик сабабчиси ўзингиз бўлиб чиқасиз. Муҳаббат масаласида омадингиз чопади. Айниқса, оила қурмаганлар ҳаётида бугун унутилмас лаҳзалар бисёр бўлади. Фақат ҳар жабҳада меъёрни билинг. Ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, ўз вақтида бу ҳолатни бартараф этинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Қариндошларингиздан бири билан боғлиқ у қадар ёқимли бўлмаган хабар эшитишингиз кутилади. Агар муаммо унчалик жиддий бўлмаса, қайғурмасангиз ҳам бўлади. Акси бўлса, вақтинча ишни йиғиштириб қўйиб, қариндошингизга ёрдам қўлини чўзишингизга тўғри келади. Тадбиркорлар учун келишувлар, мажлислар ва хизмат сафари муваффақиятли кечади. Муҳаббатда оила қурмаганларга албатта омад кулиб боқади. Ҳар бир имкониятдан тўғри ва ўз вақтида фойдаланиб қолишга ҳаракат қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 декабрда ҳамкасбларингиздан кимдир кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу ҳаёт. Ҳаётнинг қинғир-қийшиқ кўчалари ҳам йўқ эмас. Шундай экан, бардошни опичлаган ҳолда шу йўллардан ўтишга мажбурсиз. Молиявий жиҳатдан омадингиз чопмаслиги мумкин. Қарз кўтаришингизга тўғри келади. Ёки қўшимча даромад келтирувчи иш қидирсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Оиласизларнинг баъзилари бугун танлагани билан никоҳдан ўтишга қарор қилган бўлса ажаб эмас. Бироқ бу ҳаракатни содир этишдан олдин яна бир карра ўйлаб кўринг. Токи кейинчалик ўзингиз армон қилиб юрманг. Айрим дўстларимиз ишлаб турган ишидан воз кечиш ҳаракатига тушиши мумкин. Бу масала ҳам шошма-шошарлик билан ҳал қилинмаслиги керак. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Асабни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 декабр куни организмингизни жисмонан ва руҳан зўриқишдан сақланг. Бу оқибатда жиддий хасталикни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Яхшиси, бугунги кунни дам олиш учун бағишласангиз ҳам ёмон бўлмайди. Иш жойингизда ҳамкасблар сизни арзимас баҳона топиб танқид остига олиши мумкин. Бундай лаҳзаларда ўзингизни гўё бу танқидлар сизга тегишли эмасдек тутинг, вассалом. «Ит ҳурар, карвон ўтар» деб беҳуда айтишмаган, ахир!
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Уйингизда ишлар қалашиб ётибди. Агар бошқалар каби дам олиш кунингиз бўлса, бугун эрта тонгдан рўзғордаги муаммоларни бартараф этишга киришинг. Пул масаласини ижобий ҳал этиш учун бадавлат танишлардан бирига мурожаат этишга мажбурсиз. Ёлғиз ўзингиз бу ишни уддалай олмайсиз. Саломатликни асраган ҳолда овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар эса кун давомида соғлиғини назорат этиб бориши лозим.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 декабрда ишхонада кўнгилсизликларга дуч келишингиз кутилади. Шундай кайфиятга тушасизки, сира ўйлаб ўтирмай ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзгингиз келиб кетади. Йўқ, бу шошма-шошарлик сизнинг табиатингизга сира тўғри келмайди. Олдин обдон ўйланг, мулоҳаза қилинг, тарозининг қай палласи оғир келишини аниқланг. Ана ундан кейин ҳаракатлар содир этсангиз ярашади. Муҳаббатда ақл билан иш тутинг. Кечқурун бошига иш тушган дўстингиз билан мулоқот қилишингизга тўғри келади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ҳар бир масалага совуққон муносабатда бўлинг. Шу билан бирга хотиржамликни сақланг. Гарчи атрофингизда бўрон турган тақдирда ҳам ҳиссизлик билан кузатинг. Кун давомида маданий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Ижод кишиларининг куни туғади. Сизни фавқулодда хорижда ишлаш учун таклиф этишлари мумкин. Ўйлаб кўриш керак. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Агар ёши улуғ, хаста қондошларингиз бўлса, улар ҳолидан хабар олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 декабр куни мақсадга етиш учун бор имкониятларни ишга солишингиз шарт. Бусиз ниятга эриша олмайсиз. Фаолликни қўлдан бермасангиз, бажарган ишларингизнинг мевасини кечқурун албатта оласиз. Тушдан кейин яқин манзилга иш билан бориб келишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ё ҳаммомга тушинг, ёки спорт билан шуғулланинг. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Бугун уй олди-сотдиси омадли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
10 декабрда атрофингиздагилар билан жанжаллашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Ундан кўра мустақил тарзда оилавий юмушларни бажаришга киришинг. Оилангизда ҳам муаммолар керагича йиғилиб қолган. Бошқа уйга кўчиш, уй таъмири, хусусий мулк сотиб олиш бугун муваффақият келтиради. Хонадонда жанжалга сабаб бўладиган ҳаракатларни содир этманг. Тилингизга эҳтиёт бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 декабр куни кўпчилик балиқ буржида туғилганлар янги йил байрамига ҳозирлик кўриш масаласини ҳал этиш билан банд бўлишади. Бу жуда яхши. Яқинларингизга ҳозирданоқ қандай совға харид қилишни режалаштириб олганингиз маъқул. Билим олиш керак бўлса, дарҳол шу ишга киришинг. Савдо, педагогика ва тиббиёт соҳасида ишлайдиганлар учун бугунги кун унумли кечади. Уйдагилар билан пулнинг дастидан жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди