Котиба дугонасига шикоят қиляпти:
— Бошлиғимиз мени бўғиб ўлдирмоқчи шекилли.
— Бу гапни қаердан олдинг?
— Ишга кеч қолган кунларим нуқул ходимлардан «Бизнинг Дездемона қани?» деб сўрармиш.
* * *
Дорихона раҳбари амалиёт ўтаётган шогирдига деди:
— Агар мижоз олиб келган рецептни ўқишга қийналсанг, манави шишадаги доридан бергин!
* * *
150 га кирган тоғлик қариядан сўрашди:
— Узоқ умр кўрган одам учун энг ёқимсиз ҳолат нима?
Қария ўйлаб турди-да, жавоб қилди:
— Чевараларингнинг қандай қаришини кузатиш.
* * *
Кўп гапириб ҳаммани безор қиладиган беш яшар болакай отасидан сўради:
— Дада, мени лайлак олиб келганми?
— Йўқ, сени қарға қўлидан тушириб юборган.
* * *
Эр қовоғини уйганча хотинига деди:
— Мана шу… Баҳорни кўришга кўзим йўқ.
— Вой, нега?
— Чунки сен билан танишганман.
* * *
Эр қоронғи уй ичига чопиб кирди-да, хотинидан бўса олди. Хотини ҳам унга жавобан бўйнидан маҳкам қучди. Шундан сўнг эр сўради:
— Хўш, мўйловимни олдирганим сенга ёқдими?
Хотин:
— Вой шўрим, сизмидингиз?
* * *
Эркак танишига деди:
— Биз хотиним билан мактабдалик пайтларимизда танишганмиз… У фаррош, мен қоровул бўлиб ишлардим.
* * *
Старшина ротага деди:
— Сафлан! Тўғрилан!
Шу пайт саф орасидан кимдир луқма ташлади:
— Ўртоқ старшина, ер юмалоқ-ку!
— Бу гапни ким айтди?
— Галилей.
— Галилей, сафдан чиқ!
— У аллақачон ўлиб кетган.
— Сержант, нега аскарларингиз ўлади-ю, менга хабар бермайсиз?
* * *
Генерал казармага кириб қараса, полда сигарет қолдиқлари сочилиб ётибди. У аскардан сўради:
— Бу сигарет қолдиқлари кимники?
— Ўртоқ генерал, ҳеч кимники эмас. Бемалол олиб чекаверинг!
* * *
Офисда.
— Вей, уйғонсанг-чи, тушлик бўлди!
— Менсиз бораверинглар! Бугун тушликсиз ишлашга қарор қилганман.
* * *
Эркак дўстига деди:
— Хотиним суваракка ўхшайди.
— Нега?
— Менга озаман деб ваъда берганди. Энди фақат кечаси мен ухлаганимдан кейин овқатланадиган бўлибди. Тўсатдан чироқни ёқсам, жонҳолатда музлаткичнинг орқасига беркиниб олади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди