ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз яхши маънода тўс-тўполон билан ўтиши кутилади. Яъни, ишларингиз шу қадар кўпаядики, бош қашишга вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Шунга яраша профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда молиявий манфаатдорликка эришасиз. Агар бировдан қарзингиз бўлса, бугуноқ узиб қутулсангиз бўлади. Шахсий ҳаётда эса фақат оқимга қарши сузинг. Акс ҳолда жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар совуққон тус олиши ҳеч гап эмас.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
13 декабр куни руҳий ҳолатингизни яхшилаш пайида бўлинг. Молиявий аҳволингизни бир карра таҳлил қилиб олинг. Агар тартибсизликлар зоҳир бўлса, тартибга келтиринг. Катта пул кетидан қувманг, борига шукр қилинг. Муҳаббатда баъзилар аччиқ алдовга дуч келиши мумкин. Бу ҳолат юзага келмасин десангиз, сергакликни қўлдан берманг. Учраганга ишониб кетаверманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳамкасблар орасидаги ҳурматингизни сақлаган ҳолда иш тутинг. Энг яхши ҳамкасб деган номга эришиш учун ҳаракат қилинг. Иш бажаришда кимнингдир кўмагидан умидвор бўлманг, бу йўқотишларга сабаб бўлиши муқаррар. Иложи бўлса, илгари чала қолиб кетган ишни биринчи навбатда уддалаб қўйинг. Муҳаббатда қайсарлик қилманг, қариндошларингиз жабр чекиши мумкин.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
13 декабрда шахсий ҳаётингизни янги саҳифалардан бошласангиз маъқулроқ бўлади. Башарти суйганингиз билан муносабатларга нуқта қўйган бўлсангиз, бундан фожиа ясаб ўтиришга ҳожат йўқ. Ҳаётга очиқ кўз билан боқинг ва уни тубдан янгилаш пайида бўлинг. Кечқурун ижодкор дўстларимизга худо беради. Кун бўйи яқин йўламаган илҳом парилари ётар паллангизда сизни қитиқлай бошлашади. Саломатлигингизга ҳам кун давомида эътибор қаратиб қўйинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрта тонгдан оғир-босиқликни ўзингизга шиор қилиб олинг. Шу йўл билангина муваффақиятга эриша оласиз. Қўполлигингиз ҳатто ҳамкасбларга ҳам ёқиб тушмайди. Катта пулдан умид қилманг. Аммо тушкунликка ҳам тушманг. Кечки пайт мукофот пули олишингиз кутилмоқда. Эҳтиёткорликка алоҳида эътибор қаратсангиз, турли кўнгилсизликлардан ўзингизни сақлаган бўласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, тунда сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
13 декабрда кайфиятингизга, руҳиятингизга мос келадиган ишлар билан банд бўлганингиз маъқул. Дизайнерлар, актёрлар учун бугунги кун жуда муваффақиятли ва ёқимли кечади. Асосийси, зўрлигингизни, ҳаммадан яхши эканингизни ўзгаларга исботлаш фикридан йироқ бўлинг. Иш жойингизда бирга ишлайдиганлар билан муносабатларингиз танаффус талаб қилмоқда. Бу танаффуслар сизнинг фойдангизга ишлаши аниқ. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини ниҳоятда эҳтиёт қилишлари тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳозирги кунда ишлаётган ишингизга янада мустаҳкамроқ ўрнашиб олишингиз зарур. Шу ишингиз сизга келгусида мўмай даромадлар ва чексиз ҳурмат-эътибор ҳадя этади. Янги танишувлар ва сершовқин давраларни айланиб ўтинг. Бу нарсалар сизни ўта оғир вазиятга тушириб қўйиши мумкин. Яқинда шахсий бизнесини очганлар кечқурун кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишлари кутилади. Асабларни асранг, улар бир марта дарз кетса, ҳеч қачон қайта тикланмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
13 декабр куни сизни жуда кўпчилик қўшимча даромадли ишларга таклиф этавериб чарчатади. Танлаш имкониятингиз икки юз фоиз. Демак, шошилмасдан улар орасидан ўзингизга энг маъқулини танлаб олаверинг. Аммо пулнинг орқасидан ўзингиз биринчи бўлиб қувламанг. Шундай йўл тутингки, пулнинг ўзи сизни қидириб келсин. Ана шундай йўл билан топилган пулнинг мазаси бошқача ширин бўлади. Кун давомида баъзилар уй таъмирига киришишлари кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз аъло даражада кечиши кутилмоқда. Лекин жамоат ишларидан шахсий юмушларингизни юқори қўйманг. Йўқса, асосий режаларингизни амалга оширишга улгурмай қолишингиз мумкин. Қандай муаммо йўлингизга кўндаланг бўлса ҳам фақат ўз куч-имкониятингизга суянган ҳолда бартараф этинг. Муҳаббатда сизга ҳам ғамли, дардли, ҳам қувончли лаҳзалар баравар ҳамроҳлик қилади. Соғлиғингиз панд бера бошлаганини сезсангиз, дарров врач қабулига шошилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
13 декабрда сиз учун иш эмас, шахсий ҳаётингиз бош ролни ўйнаши лозим. Чунки сиз учун оилавий бахт биринчи навбатда туриши шарт. Иш эса эртами-кечми топилаверади. Кун давомида биринчи навбатда саломатликка эътибор қаратинг. Бирор салбий ўзгариш сезсангиз, ўзингизча муолажалар белгиламанг.»Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин», деган гаплар бор. Врачдан қўймасин. Кечқурун хонадонингизга анчадан бери кутилган инсон ташриф буюриши мумкин.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Куннинг биринчи ярмида баъзи кўнгли қоралар ишларингизни издан чиқариш ниятида ҳаракатлар содир этишга уринишлари мумкин. Сиз уларга қарши шафқатсиз муносабатда бўлинг. Жисмоний зўриқишлар ва спорт билан шуғулланиш амалларини бошқа кунга қолдира туринг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Ундан кўра ўзингиз севган иш билан шуғулланинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
13 декабр куни баъзилар ҳаётида ишдаги ишқ можаролари бошланиши кутилади. Бироқ бу сизга ҳар жиҳатдан зарар етказишини унутманг. Бир кун келиб ҳамкасблар қаршисидаги ҳурматингизга ҳам путур етиши ҳеч гап эмас. Кун бўйи танқидларга камроқ эътибор қаратинг. Молиявий жиҳатдан муаммоларингиз ўз вақтида аъло даражада ҳал бўлади. Агар ой охирида меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаган бўлсангиз, ҳозирданоқ пул жамғариб боришингизга тўғри келади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди