22:33 / 13.12.2017
13 635

Мунажжимлар башорати: 14 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 14 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Қўй буржида туғилганлар бугун ҳар қандай йўл билан омадга эришиш пайида бўлишади. Бу масалада керак бўлса, бойларга мурожаат этасиз. Шунинг учун муомалани яхшилаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Овқатланишда бугун меъёрга амал қилишингиз ҳам жуда зарур бўлади. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишни иложи борича нари суринг. Режалаштирилган барча ишларингиз сизга кун давомида фақат лаззат ва мўмай даромад ҳадя этади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
14 декабр куни кўпроқ нафи тегадиган, оғир кунда сизни ташлаб қўймайдиганлар билан муносабат юритинг. Агар бўлмағурлар билан мулоқот қилиб бор куч ва имкониятларни сарфлаб қўйсангиз, кечқурунга бориб ҳеч нарсасиз қолишингиз турган гап. Оиласиз дўстларимизнинг баъзилари муҳаббат бобида хуш кайфият эгасига айланишади. Яқинда танишганингиз ўша инсон жуда ишончли, садоқатли, чин дўст эканига гувоҳ бўласиз. Асабни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 декабрда тафаккурга суянган ҳолда иш юритмасангиз, тақдирнинг фавқулодда зарбаларига дуч келишингиз мумкин. Ўзгаларнинг дардини юракка яқин олаверишни бас қилинг. Акс ҳолда ўзингиз дардга чалинасиз. Рўзғордаги муаммолар туфайли қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланади. Оилавий бўлиб дўкон айланишга чиқишингиз кутилади. Жуфтингизга ажойиб ва ўта ёқимли совға харид қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Дўстларингиздан кимдир сизга кун аввалида жуда фойдали маслаҳатлар берадики, шу маслаҳатлар кечқурунга бориб асқотади. Мартабангизни ошириш ҳаракатида бўлсангиз, жиддий ва катта куч талаб қилувчи ишларни вақтинча четга сура туринг. Тадбиркорлар кечқурун муҳим молиявий операцияларни амалга ошириш натижасида моддий манфаатдорликка эришишлари кутилмоқда.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 декабр куни арслон буржи вакиллари қалбида яна дадиллик қайта кўз очади. Аксар дўстларимиз эрталаб ишга келади-ю, раҳбардан маоши оширилишини сўрай бошлайди. Баъзиларнинг илтимоси қондирилади ҳам. Оилавий ҳаётингизда жуфтингиз билан даҳанаки жанжаллар юзага келиш эҳтимоли бор. Моддий жиҳатдан жиддий муаммоларга дуч келмайсиз. Қора қозон албатта қайнайди. Қарзга ботмайсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Хорижда яшайдиган дўстингиз ёки қондошингиздан куннинг биринчи ярмида моддий кўмак олишингиз кутилади. Аммо бундан руҳланиб ишхонадаги юмушларни ташлаб отманг. Чунки бир умр кимгадир ишониб, кимдандир умид қилиб яшаб бўлмайди. Барибир ўз ишингиздан қўймасин. Сиёсат, иқтисод ва санъат соҳасида ишлайдиганлар учун 14 декабр муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини эҳтиётлашлари шарт.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 декабрда ўзингиз жондан севган инсондан совға қабул қилиб олишингизга тўғри келади. Худди шу баҳона бўлиб кунингиз янада хайрли, ёқимли, қувноқ кечади иншооллоҳ. Ишда лавозимингиз ошиши кутилади. Бу масалада сизга обрўли танишлардан бири ёрдам бериши мумкин. Аммо бу ёрдамни суистеъмол қилманг. Кечга қадар чин кўнгилдан ишласангизгина моддий манфаатдорликка эриша оласиз. Соғлиғингизни ҳам тез-тез назардан ўтказиб туришни унутманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ишларингиз бароридан келиши билан бирга шунинг орқасидан раҳбарлар мақтовига эришасиз. Мукофот пули олишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий муаммоларингизни бошқа кунга қолдирмасдан бугуноқ бартараф этишингиз тавсия этилади. Оила қурмаган йигитларнинг айримлари дўстлари билан сайрга чиқибми, ё сафарга отланибми, келгуси бахтини учратиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 декабр куни иллюзия асирига айланиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо эсда тутинг. Иллюзия сизга бугун яхшилик келтирмайди. Аксинча жуда қимматга тушиши мумкин. Қилажак ишларингизни олдиндан ўрганиб, даромад келтирадиганларинигина амалга оширинг. Беҳуда бўлмаган нарсага вақт ўтказишдан наф чиқмайди. Муҳаббатда ўсмирга эмас, балки ўрта ёшлига айланинг. Бу туйғуга нисбатан жиддий муносабатда бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун эртадан кечга қадар ўзгарувчан кайфият сизни тарк этмаслиги кутилади. Башарти шахсий машинангиз бўлса, серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳуқуқий масалада муаммоси борлар, судга, адвокатга мурожаат этганлар учун 14 декабр муваффақиятли кечади. Қалбингиз кун давомида гармония таъсирида бўлиши учун ҳаракат қилинг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 декабр куни ишда сизга ҳеч ким ёрдам қўлини чўзмайди. Бунинг сизга зарурати ҳам йўқ. Уйқудан хуш кайфиятда уйғонасиз-у, шу ҳолат сизни кун бўйи тарк этмайди. Оила қурмаганларга маслаҳат: Муҳаббатда вазиятни чигаллаштирманг. Агар туйғу назоратдан четга чиққан бўлса, уни ортга қайтаришга уринманг. Худонинг айтгани бўлади. Кун бўйи фақат тафаккурга бўйсуниб иш кўринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Нимаики ишга қўл урсангиз, унумли кечади. Тижоратчилар, муаллимлар учун бугунги кун омадли ва ёқимли кечади. Раҳбарият билан мулоқот қилишга тўғри келса, тилингизга эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингизни асранг. Куннинг иккинчи ярмида бош оғриғидан безовта бўлишингиз эҳтимоли бор.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 14 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?