* Кенглик ва хотиржамликни ўргандим. Ўлимдан бошқа ҳеч нарса кўрингани каби муҳим эмас.
* Кайфиятим бўлмаса, хомуш ва тушкун бўлсам бунинг учун ҳеч кимнинг айби йўқлигини ўйлаб, табассум қилиш кераклигини ўргандим.
* Жасурликни, ҳатто журъат тополмасам жасоратлидек ҳаракат қилишни ўргандим. Булар орасидаги фарқни ҳеч кимсага сездирмаслик ўз қўлимда.
* Норозилигим фақат ўн беш дақиқа давом этишини, ундан кейин албатта нималарнидир билишим керак бўлишини ўргандим.
* Ҳеч ким сир сақлаёлмаслигини ўргандим. Чунки ниманидир эшитган инсон албатта бу ҳақида кимгадир айтишни истайди.
* Жавобини билмаганим ва амин бўлмаганим масалаларда “Билмайман” дейишнинг ниҳоятда фойдали эканини ўргандим.
* Оғзим ёпиқлигида хатоларим кўпаймаслигини ўргандим!
* Муваффақият лифт эмаслигини, уни қўлга киритиш учун кўтарилишни ўргандим.
* Атрофдаги инсонларнинг менга фақат ўз изнимга кўра муомала қилишларини ўргандим.
* Қизғончиқлик, ҳасад бахтиёрликнинг душмани эканини, бахтли бўлиш учун атрофингдагиларга ишониш охири кўринмас синиқликка гирифтор қилишини ўргандим.
* Одам ўзидан кўра омадсиз кишини кўрганда омадидан, бахтсиз инсонларни кўрганда бахтиёрлигидан гапирмаслигини ўргандим.
* Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканлигини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим.
* Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим.
* “Мен қандай қилиб бу хатоликка йўл қўйдим?” дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим...
* Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим — ниманинг муҳим эканини англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканлигини ўргандим.
* Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.
* Фақат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ечим учун, ёрдам истаб эмас, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.
* Имконсиз, бўлиши мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш — ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.
* Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман.
* Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди кимнидир бахтли қилишга уринмайман.
* Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман.
* Кечириш ва унутиш. Агар инсон кучли бўлса ўзига қилинган ноҳақликларни унутиши ва кечиришини, гина-адоват қалбдан хотиржамликни йўқотишини ўргандим.
* Қаерда, қандай шароитда бўлмасин, яшайдиган жойимни гўзал ва обод қилишни ўргандим...
* Ҳар доим “Мен тўғриман, мен ҳақиқатни айтаман, сен бошқачасан!” деганларга ишонмасликни ўргандим.
* Аҳвол қанчалик ваҳимали бўлса-да, совуққонликни йўқотмасликни, табассум қилишни, ҳамма нарсанинг негатив ва ёмон жиҳатини кўрадиганлардан узоқлашишни ўргандим.
* Жаҳлимни чиқарган инсонга жавоб беришдан аввал ўн сония ўйлашни, нафас олиб ўзимни тинчлантиришни ўргандим.
* Бугунги ҳар бир қайғуим, ҳар изтиробим эртанга бахтимга жой ҳозирлаётганини ўргандим.
* Бажаришим керак бўлган ишлардан асло воз кечмасликни, рўёлар баъзида кўзга кўринадиган ҳақиқатлардан кучли бўлишини ва бунга ишониш муваффақиятга олиб борувчи энг қисқа йўл эканлигини ўргандим.
* “Йўқотадиган нимам бор?” дейиш ўрнига, “Қўлга киритишим керак бўлган кўп нарса бор!” дейишни ўргандим.
* Ҳаётни керагидан ортиқ жиддий қабул қилмасликни ўргандим.
* Энг муҳими ўз ўзимга кулишни, ўзим билан хушчақчақлигимни ва ўзимни севишни ўргандим.
Ҳорун Колчак
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси
Манба: Erk.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди