23:08 / 16.12.2017
11 250

Мунажжимлар башорати: 17 декабр куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 17 декабр куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Гарчи бажарадиган ишингиз сизга нотаниш ва мушкул бўлса ҳам ундан воз кечманг. Шу баҳонада бошқаларга аслида кимлигингизни, муаммолар сизга чўт эмаслигини, ниҳоят қанчалар ишчанлигингизни кўрсатиб қўясиз. Тушга қадар қандайдир ёқимсиз вазиятларга дуч келишингиз кутилади. Лекин куннинг иккинчи ярмига бориб кайфиятингиз аъло даражагача кўтарилади. Тижоратчилар бугун рақобатчилар билан очиқчасига курашиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 декабрда оилавий муҳитингиз кўнгилдагидек кечмаслиги кутилмоқда. Ҳойнаҳой сизнинг айбингиз билан яқинларингиз орасида ади-бади айтишувлар пайдо бўлиши мумкин. Агар жуфтингизни ранжитган бўлсангиз, кечга қадар эпини топиб узр сўранг. Бугун жамоат ишларида иштирок этмаганингиз маъқул. Бу жанжалларга сабабчи бўлиши мумкин. Катта пул ортидан асло қува кўрманг. Борига шукр қилинг, кам бўлмайсиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Анчадан бери фаолиятингиз турини ўзгартириш ҳақида ўйлаб юрган бўлсангиз, бугун фурсат етди. Сизга кўнглингиздагидек қўшимча даромадли иш таклиф этишади. Дарров рози бўлинг. Лекин иш юритганда, интизом ҳақида унутиб қўйманг. Молиявий аҳволингиз кечки пайтга бориб албатта яхшиланади. Аста-секин янги йил байрами учун аталган маҳсулотлар, совғаларни харид қилаверсангиз ярашади. Оила аъзоларингиздан кимдир кечқурун кутилмаган совға ҳадя этишни кўнглига тугиб қўйган.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 декабрда биринчи навбатда молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда. Кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Йирик харидларга бемалол эрк бераверсангиз бўлади. Башарти ўзингиз учун ўзингиз ортиқча муаммо ўйлаб топмасангиз, кайфиятингиз, эмоция жойида қолади. Кечқурун масофаси номаълум манзилга иш билан жўнаб кетишингиз кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида майда-чуйда юмушларни бажаришингизга тўғри келади. Улар қанчалар зерикарли бўлмасин, ортга чекинмаслигингиз зарур. Сабаби, айнан ўша юмушлар сизга моддий манфаатдорлик тақдим этади. Оила қурмаганларнинг айримлари бугун бўлғуси жуфти билан расман никоҳдан ўтиши ва тўй бошлаши тайин. Кечқурун ҳам сизнинг кайфиятингиз аъло бўлади. Иложи бўлса, ёлғиз қолиб руҳан дам олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 декабр куни нимаики ўйлаган, нимани режалаштирган бўлсангиз, барчаси бароридан келади. Шахсий ҳаётингизда сокинлик кузатилади. Ёши улуғ қондошлар маслаҳатига албатта амал қилинг. Саломатлиги яхши бўлмаган қондошлардан хабар олинг, савобга эга бўлинг! Бугун меросга эгалик қилиш ва пул масаласида омадингиз кулади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар дориларини ўз вақтида ичиб юрсалар, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Шахсий ҳаётингизда содир бўладиган танаффусларга тайёр туринг. Муносабатларда, мулоқотда ўта сабрли бўлинг. Асосийси, вақт сизнинг фойдангизга ишлашига эришсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Муҳаббатда зинҳор чегарадан чиқманг. Севишда, севилишда меъёр бўлгани яхши. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Қиш кунларида витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Ҳавонинг авзойига қараб кийининг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 декабрда дам олиш куни бўлишига қарамай, шахсий ишларингиз тўлиб ётганига гувоҳ бўласиз. Лекин бу юмушларни қариндошлар билан биргаликда жамоавий амалга оширасиз. Куннинг иккинчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ ажойиб ғоялар миянгизда айлана бошлаши мумкин. Оиласизлар кечга яқин романтик учрашувдан лаззат ола бошлашлари кутилади. Баъзилар эса ишхонасидаги ўзига ёққан инсон билан айнан бугун романтик учрашув белгилай бошлайди. Хавотирга ўрин йўқ. Бугун нимаики иш қилсангиз, барчаси яхшиликка.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталаб уйқудан уйғонасиз-у, ёқимли ва бир-биридан қувончли хабарлар эшитасиз. Куннинг биринчи ярмида касбингиз доирасида қўшимча билимлар олиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз, зиён қилмайди. Молиявий муаммолар тезроқ ва ижобий ҳал бўлишини хоҳласангиз, оила аъзоларингиз маслаҳатларига қулоқ тутинг. Кечқурун олисда яшайдиган қондошлардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Кечқурун айрим дўстларимизни ошқозон ва жигар қисми сал безовта қилиб ўтиши кутилади. Буни халқона йўллар билан даволаса ҳам бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 декабрда жиддий хатоликларга йўл қўймаслик учун ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Муҳаббат ва яқин муносабатларда материалистликка ружу қўйманг, омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Бугун табиат қўйнида дам олиш муваффақиятсизлик келтиради. Аниқроғи, шамоллаб қолишингиз хавфи бор.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Айни кўнгилдагидек якунлашга умид боғлаган ишларингиз бароридан келмаслиги мумкин. Шунинг учун келажак ҳақида режалар тузмаслик керак. Бугунингиз билан яшайверинг. Қайси иш қандай якун топиши, бир соатдан кейин нима бўлишини фақат худо билади. Муҳаббатга реал назар билан боқинг. Кечқурун фирибгарлар боплаб чув тушириб кетиш эҳтимоли бор, эҳтиёт бўлинг! Саломатликка ҳам жиддий эътибор қаратинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 декабр куни пишиқ-пухта режага асосланган ишлар ўнгидан келмай қолиши мумкин. Хафа бўлишга ўрин йўқ. Кун давомида сизни хурсанд бўлсангиз арзийдиган ҳодисалар кутиб туради. Уларнинг асосийси пул масаласидир. Тижоратчилар, рекламачилар, бозорчилар кечқурун қўли қўлига тегмай пул санашга тушиши кутилади. Оилалилар уй-жойни кенгайтириш ҳаракатини бошлашлари мумкин. Кечқурун кимки сафарга отланса, албатта муваффақиятга эришади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 17 декабр куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?