22:33 / 17.12.2017
12 452

Мунажжимлар башорати: 18 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 18 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ёлғиз ҳолда юмушларни адо этсангиз, кўпроқ муваффақиятга эришасиз, пулингиз ҳам икки ҳиссага кўпайиши ҳақиқатга яқин. Раҳбарлардан арзимас иш ёки муаммо масаласида маслаҳат сўраманг. Молиявий аҳволингиз шу қадар яхши бўладики, кўзларингизга ишонмай қоласиз. Кечқурун жуфтингиз ёки танлаганингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Саломатлигингиз панд беришини хоҳламасангиз, овқатланиш режимини бузманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 декабрда сизга қўшимча даромад келтирадиган ажойиб бир ишни таклиф қилишлари кутилади. Розилик билдиришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки даромади камроқ бўлса-да, ҳозирги ишингиз дурустдир?.. Куннинг иккинчи ярмида сизни танишларингиздан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Кечқурун оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Музлаткичдан сув олиб ичманг. Кечқурун бир соатга бўлса ҳам ёлғиз қолинг, руҳан дам олинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ташқарида қиш ҳукм сурмоқда, дарахтлар новдаларини қиров қоплаган. Аммо сизнинг қалбингизда ёз иссиғи уфуради. Бу асосан оила қурмаганлар ҳаётида содир бўлади. Аъло кайфият бўйича сизга етадигани йўқ. Оилалилар эса ўзаро муносабатларда туманли лаҳзаларга дуч келишлари мумкин. Кечқурун иш юзасидан учрашувлар, оммавий тадбирларда иштирок этишдан бош тортинг. Муваффақиятсизликка рўбарў бўлишингиз мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 декабр куни муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилиши мумкин. Жуда сергак ва эҳтиёт бўлинг. Шошма-шошарлик сиз учун жуда қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётингизда баъзи ёқимсиз лаҳзалар пайдо бўлиши кутилади. Кечқурун дўстларданми, танишлардан, ёки ҳамкасбларданми кимдир сизни негадир чув тушириш ҳаракатига тушиши мумкин. Шунинг учун кечқурун оила даврасида вақт ўтказа қолинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эртанги кун учун умуман фойдасиз буюмга айланадиган нарсаларни харид қилманг. Бу сизга ҳар тарафлама зиён келтиради. Тушликдан кейин молиявий аҳволингиз яхшиланади. Муҳаббатда оиласизлар ҳам, оилалилар ҳам фақат ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кун давомида керак бўлса қон босимингизни тез-тез ўлчатиб туринг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 декабрда нимани ният қилган бўлсангиз, барчасига етасиз. Бу масалада ортиқча жисмоний зўриқиш ёки асабийликларга дуч келмайсиз. Омаднинг ўзи ортингиздан қувиб юради. Кечқурун харидлар, сайр-у саёҳат ва иш юзасидан танишувлар муваффақиятли кечади. Сурункали хасталикка чалинганлар кун бўйи саломатликларини назоратда ушлашлари тавсия этилади. Жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун куннинг биринчи қисмидаёқ раҳбарлар сизга тантанали тарзда мукофот пули тақдим этишлари кутилмоқда. Шу баҳонада молиявий аҳволингиз яхшиланади иншооллоҳ. Ўзингизга яхши таниш бўлмаганлар билан мулоқотга киришманг. Кўнглингиз дилгир. Унинг ўзи ёмон одамларга дуч келганда, фарёд чека бошлайди. Оилада оғир-босиқлик билан ҳаракатлар содир этинг. Акс ҳолда уйдагилар билан арзимас гап туфайли жанжаллашиб қолишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 декабрда иш бошлашдан олдин режани пухталанг. Бу иш қанча даромад келтиришини ҳам чамалашни унутманг. Ижод аҳлига бугунча омад кулиб боқмайдиган бўлиб турибди. Кечқурун рўзғор, даволаниш ва уй таъмири билан боғлиқ харажатларни бошдан кечиришингиз мумкин. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ёки янги меҳмон дунёга келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Чўнтагингизда мири қолмаган тақдирда ҳам бугун бировдан зинҳор қарз олманг. Бугун олинган қарз хосиятсиз бўлади. Жуда бўлмаса, ёлғиз қолиб севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Чунки ҳамма нарса ҳам пул билан ўлчанавермайди. Муҳаббатда умр ҳамроҳингиз ёки суйганингизга сир бой берманг. Йўқса, кейинчалик ҳолингиз оғир бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Соғлиқни, асабларни асранг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 декабр куни истакларингиз имкониятларингиз билан мутаносиб келиши кутилади. Асосийси, ишни асабийлашмасдан, жуда секин амалга оширинг. Заҳирадаги ирода кучингиздан унумли фойдалана билсангиз, муваффақият чўққисининг энг баланд нуқтасини забт эта оласиз. Хонадонингизда тинчлик, хотиржамлик ҳукм суради. Ҳасадгўйлар таъқибида қолмасангиз бас, ҳаммаси яхши бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Пул масаласида бугун қийналмаслигингиз аниқ. Худонинг ўзи ғойибдан ризқингизни беради насиб бўлса. Хоҳиш бўлса, яқинларингизни кутилмаган совғалар билан сийланг. Бугун концерт, кинога тушиш, кўргазмаларга бориш хайрли ва омадли кечади. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 декабр куни сизни анча йиллардан бери бирга ишлаганлардан бири қаттиқ ранжитиши мумкин. Аммо буни жиддий муаммо сифатида қабул қилманг. Кўнгилни кенг қилинг-у, келажак режалар тузишда давом этинг. Харажатлар масаласида тежамкорроқ бўлишингизга тўғри келади. Янги йил арафасида пулсиз қолишингиз керак эмас. Оила қурмаганлар кечқурун романтик танишувни бошдан кечиришади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?