20:23 / 18.12.2017
6 441

Нима учун уйқу вақтида смартфондан узоқлашиш керак?

Нима учун уйқу вақтида смартфондан узоқлашиш керак?
Калифорния штатининг Соғлиқни сақлаш департаменти ходимлари мобил телефонлардан давомли фойдаланиш саратон, бепуштлик ҳамда қатор бошқа касалликлар хавфини оширишидан огоҳлантиришди. Шу билан бирга, улар гаджетларни тунги вақтда каравот ёнида қолдирмасликни тавсия қилишди. Ташкилот сайтида шунга доир маъруза тақдим этилди.

Ҳужжатга мувофиқ, қурилмаларнинг радиочастотали нурланиши хотира ва эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади, уйқу ва таълим билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради, шунингдек бош оғриғи, бепуштлик ва онкологик касалликларга олиб келиши мумкин.

Телефондан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш, айниқса, болалар ва ўсмирлар учун хавфли. Радиочастотали энергия уларнинг организмига айнан ўсиш жараёнида таъсир қилгани учун гаджетларнинг таъсири янада зарарли ва давомли бўлиб бормоқда. Мобил қурилмалар билан узоқ алоқада бўлиш ўсмирларнинг қулоқлари шанғиллаши, хулқ-атворидаги муаммолар ва ҳатто эшитиш қобилиятининг йўқолиши билан таҳдид солади.

Идора ходимларининг сўзларига кўра, ҳозирча гаджетлардан фойдаланиш ва касалликларнинг пайдо бўлиши ўртасидаги боғлиқлик аниқ қайд этилмаган, бироқ уларнинг инсон организмига салбий таъсирини рад этиш қийин.

Маъруза муаллифлари мулоқот вақтида телефонни бошга яқин тутмаслик, бунинг ўрнига қулоқчинлардан фойдаланишни тавсия этишмоқда. Бундан ташқари, маълумотлар оқими ёки файлларни юклаш вақтида қурилма билан алоқани чеклаш, шунингдек уйқу вақтида телефонни каравотда ёки унинг яқинида қолдирмаслик зарур.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун уйқу вақтида смартфондан узоқлашиш керак?