ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталабданоқ кунни жуда муҳим ва қизиқарли иш билан бошланг. Бу ишни ёлғиз ҳолда амалга оширсангиз, яна яхши. Ташқи кўринишингизга ҳам кун давомида эътибор қаратиб қўйинг. Агар молиявий муаммолар юзага келса, яқинларингиздан бирига мурожаат этинг. Сиз ҳам вақти келганда уларга пулдан ёрдам қилгансиз. Саломатлигингизни асранг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Асосийси, бугун ҳеч ким билан жанжаллашманг. Бу жанжал сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 декабрда ғазаб ва меҳрни баравар кўринг. Уларга нисбатан адолатли бўлинг. Айниқса, ғазабга эрк берманг. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бошқа кунлари унутиб қолдирилган юмушларни ҳам бугун якунлаб қўйишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда ҳатто хаёлда ҳам ўтмишга қайта кўрманг. Бу соҳада яхшиси қалбингизга қулоқ тутинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун янги танишувларни бошдан кечирасиз. Шахсий ҳаётингизда ҳам сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Лекин хавотирга тушманг, ўзгаришлар сиз учун ёқимли кечади. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирга ё катта байрамга таклиф этишлари мумкин. Жон деб рози бўлинг. Акс ҳолда уйда зерикасиз. Кечқурун қўлингизга катта пул келиб тушади. Янги йил ташвишида юргандингиз. Оллоҳ бераман деса, ўзига осон-да.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 декабр куни руҳиятингизни эринмай ревизиядан ўтказинг. Агар қалбингизда заррача ҳасад ё шунга ўхшаш зиёнкор туйғу бўлса, тозалов амалини ташкил этинг. Ишларингизни ёлғизликда бажариб муваффақиятга эриша олмайсиз. Жамоавий тарзни танланг. Ишхонада сал ташаббускор бўлсангиз, пулингизга пул қўшилади. Реклама бизнеси билан шуғулланувчиларнинг куни туғади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Қайси соҳада тер тўкманг, илҳом парилари сизнинг ёнингизда бўлади. Ишхонангизда майда-чуйда муаммолар пайдо бўлса, ташвиш чекманг. Улар йўл-йўлакай бартараф этилади. Янги иш қидириб юрганлар қатъий бир қарорга келишлари, қидирувни тезлатишлари зарур. Худо хохласа, омадингиз келади. Кечқурун спортзалда машғулотлар ўтказинг ёки маданий дам олиш ҳаракатида бўлинг. Ҳасадгўй, иккиюзламачи, номақбул одамлардан нарироқ юринг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 декабрда кўп бора танқидлар эшитишингиз мумкин. Бироқ бундан кайфиятни бузиш ярамайди. Қовоқ уйиш, хафақон ҳолда вақт ўтказиш энг яқин дўстларингиздан ҳам сизни айро этиб қўйиши ҳеч гап эмас. Жаҳолатга фақат ҳазил-мутойиба ва хандон отиб кулиш орқали барҳам бериш мумкин. Молиявий масалада қалбингизга қулоқ тутинг. Оиласизларнинг баъзилари кечқурун орзусидаги инсон билан танишишлари кутилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун сизни саноқсиз кутилмаган совғалар кутади. Улар олдинма-кетин шахсий ҳаётингизга кириб кела бошлайди. Тушдан сўнг бир-биридан ёқимли хабарларнинг бир нечтасини эшитиб терингизга сиғмас даражада қувонишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Рўзғордаги баланд-пастликларни дарҳол тўғрилаб қўймас экансиз, жуфтингиз билан орангизда катта жанжал чиқиши турган гап. Серқатнов йўлларда ҳушёр бўлинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 декабр куни ишхонангиздаги раҳбарлар буюрган барча юмушларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилинг. Башарти ёлғиз ўзингиз уддалашингизга кўзингиз етмаса, тажрибали ҳамкасблардан бирига мурожаат этсангиз ҳам уят бўлмайди. Шахсий бизнесни очиш учун 20 декабр куни муваффақиятли кечади. Кечқурун албатта қон босимингизни ўлчатиб, саломатлигингизни назоратдан ўтказинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун содир бўладиган воқеалар ҳаётингизда баъзи ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Шу ўзгаришлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳаракатланишда давом этинг. Мартабани орттириш ҳақида ҳам ўйлаб кўрадиган пайт келди. Муҳаббатда оиласизларнинг баъзилари омадга эришишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида бош ва оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин. Кўчага чиқишдан олдин ҳавонинг авзойини ҳисобга олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 декабрда ўзингиз билан анча йиллардан бери яқин дўст бўлиб келган одам муваффақиятсизликка учрагани ҳақида хабар топасиз. Ёрдамга шошилинг. Пул масаласида ҳам баъзи тўсиқларга учрашингиз кутилади. Ортга чекинмасангиз, бу тўсиқларни енгиб ўта оласиз. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши билан боғлиқ хабар эшитасиз. Ухлашга ётишдан олдин бир соат давомида ёлғиз қолинг. Руҳан дам олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ярим йўлда тўхтаб қолишдан сақланинг. Бир ишни бошладингизми, охиригача етказинг. Ана шунда кўзланган ижобий натижага эришасиз. Айрим дўстларимиз фавқулодда катта пулга эга чиқиши, лавозими ошиши ва хизмат сафарига бориши мумкин. Бор кучингиз ва имкониятларни ишга солинг, зиммангиздаги мажбуриятларни ўз муддатида адо этинг. Кечқурун сизни ғалаба нашидаси кутиб туради. Муҳаббатда қалтис вазиятга тушиб қолишингиз хавфи бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 декабр куни овқатланиш бўладими, кийимлар сотиб олишми, фақат ўз дидингизга суянинг. Бировларнинг дидидан фойдаланиш сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Ҳамкасбларга шахсий сирларингизни айтманг. Тадбиркорлар кечқурун хориж сафарига йўл олишлари кутилади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди