ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Албатта, бугунги кунингиз ҳам жанжалли вазиятлардан холи эмас кўринади. Лекин асосий вақтингизни ёқимли ҳислар қуршовида кечиришингиз тайин. Шу сабабли кўнгилсизликлар ҳақида ўйлаб ўтирмасангиз ҳам бўлади. Мабодо савоб ишга қўл уришни мўлжаллаган бўлсангиз, оила аъзоларингизни ҳам жалб этинг. Тадбиркорлар учун келишувлар, шартнома имзолаш ва олисга сафар ёқимли кечади. Сиз ўзингиз кўзлаган энг юқори чўққиларни забт этасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
21 декабрни профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасида янги лойиҳалар ўйлаб топиш билан бошланг, афсусланмайсиз. Раҳбарият билан жанжаллашган бўлсангиз, бугун ярашасиз. Лекин яқин дўстлардан бири билан бўлиб ўтган хафагарчиликлар ҳали узоқ давом этиши кутилмоқда. Шахсий ҳаётда ишдагидек эмас, омад ҳадеганда сизга кулиб боқавермайди. Ҳойнаҳой, жуфтингиз туйғуларингизни ревизиядан ўтказишни мўлжаллаган кўринади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
21 декабрда тижоратчи ва тадбиркорлар янги ҳамкорлар топишади, улар билан зарур келишувларга эришилади. Бироқ рақобатчиларни сира назардан қочирманг, чув тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётда етакчиликка даъво қилиш фикридан воз кечинг. Бу ишхонангизда наф бериши мумкин. Оилада аксинча зиён етказади. Нимаики ишга қўл урманг, фақат қалб амрига қулоқ тутинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз яхшиланиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Атрофдагиларнинг ҳам манфаатларини ҳурматлашингиз талаб этилади. Худбинлик сизга хос эмас. Истакларингизни бир четга беркитиб қўйинг. Токи улар қариндошларингизга зарар етказиб қўймасин. Кун давомида хизмат сафарига жўнашингиз мумкин. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик тақдим этади. Айримлар молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлмаганидан азият чекишлари кутилади. Саломатликни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 декабр куни одамлар билан кам баҳслашиб, кўпроқ уларни тинглашга ҳаракат қилинг. Бу нафақат сизга фойда беради, балки дунёга, реал ҳаётга бошқача кўз билан боқишда ҳам ёрдам беради. Ишхонадаги ишларни мустақил тарзда амалга оширинг. Бировни аралаштирсангиз, ишингизда унум бўлмайди. Оилавий ҳаётда яқинларингиз билан даҳанаки жанжаллар юзага келиш эҳтимоли бор. Куннинг иккинчи ярмида бош, оёқ оғриғи безовта қилиб ўтиши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Муаммо каттами, кичикми, бировларни ёрдамга чақирманг. Бу муаммоларни ўзингиз ҳам ўз фойдангизга ҳал эта оласиз. Ишни олдиндан пухта режалаштирганлар кечга бориб моддий жиҳатдан аҳволини бирмунча яхшилаб олишади. Олис ва яқин манзилга қилинган сафар муваффақиятли кечади. Фақат йўлда эҳтиёт бўлишингиз керак. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Ижодкорларни ҳам 21 декабр куни омад четлаб ўтмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, соғлиғингизни кун давомида назоратда ушланг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
21 декабр куни илгари охирига етмай қолган ишларни дўндириб, ана ундан кейин янгисига қўл уринг. Дўстлар билан кўнгил ёзишлардан бугун бош тортишингизга тўғри келади. Акс ҳода юксак чўққиларни забт эта олмайсиз. Оилавий ҳаётингиз худди эртаклардагидек, кинолардагидек ёқимли ва афсонавий ҳолатда бўлади. Аммо эсда тутинг, бу эртакнамо ҳаёт учун рашк деб аталган бало ортиқчалик қилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун ҳамма ишни ҳам режа асосида адо этиш фикридан қайтинг. Йўқса роботдан фарқингиз қолмайди. Молиявий аҳволингиз аянчли аҳволга тушиб қолмаслиги учун керагича ҳаракат қилинг. Қимматбаҳо харидларни дарҳол четга суринг. Оилангизда хотиржамлик ҳукм суради. Бу кечқурун яхши дам олишингизга, эртанги кун учун қўшимча куч йиғишингизга туртки бўлади. Овқатланиш режимини бузиш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирманг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилиб юринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 декабр куни иш жойингизда тартиб ўрнатиш масаласини ҳал этинг. Аниқроғи, битмай қолган ишларни битириб, янгиларини шошма-шошарликка йўл қўймаган ҳолда бажаришга киришинг. Куннинг иккинчи ярмида қўлингизга катта пул келиб тушиши кутилади. Байрам учун ҳам пулларнинг бир қисмини асраб қўйинг. Муҳаббатда оила қурмаганлар туйғуларини янада ёрқинлаштирган ҳолда ҳаракатлар содир этсинлар. Шунда танлаган инсонингиз сизга қаттиқроқ ишониб, сизни кучлироқ севиб қолади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз ўзингиз хоҳлагандек омадли кечмаслиги мумкин. Шунинг учун хаёлларни, фикрни бир нуқтага жамлаб олға интилинг. Иш пайтида тўсиқларга дуч келсангиз, керакли одамларга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрашга уялманг. Саломатликни сақланг. Айниқса, сурункали юрак, жигар ва буйрак хасталигига йўлиққанлар бу масалага ўта жиддий муносабатда бўлишлари лозим. Ухлашга ётишдан олдин сут ичиб ётинг. Тушларингиз сутдек оқ ва ёқимли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
21 декабрда эрталабдан сергак ва хуш кайфиятда бўлишингиз кутилади. Ҳатто, оилангизда яқинларнинг фавқулодда инжиқликлари, танбеҳлари ҳам сизни бу кайфиятдан маҳрум эта олмайди. Профессионал касбингиз ва молиявий масалада ёқимли хабарлар эшитасиз. Кечқурун ҳам ҳеч ким хафа қилмоқчи эмас. Худо берса, қўшқўллаб беради деганларидек, кечқурун бир-биридан ёрқин, ёқимли ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Тижоратчилар бугун «навар»дан сал қисилишларига тўғри келади. Худонинг куни-да.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунингиз жуда хайрли кечади. Энг чигал муаммоларни ҳам хамирдан қил суғургандек осон бартараф эта олишингизни кўрган одамлар ҳайратдан ёқа ушлашлари аниқ. Кимлардир мартабаси ошганини байрам қилса, бошқа бировлар янги ишга жойлашиш натижасида қувонади. Кечқурун чарчоқлар енга бошлаган ҳолатда уйга кириб келасиз. Оилада қувонишлар, хурсандчиликлар давом этади. Бугун кўрадиган тушингиз ҳам ўнгидан келишига нима дейсиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди