11:40 / 23.12.2017
25 760

Мевалар ҳақида 3 зарурий факт

Мевалар ҳақида 3 зарурий факт
Меваларнинг кони фойда эканлигини барчамиз жуда ҳам яхши биламиз. Улар куч-қувват, саломатлик, гўзалликни таъминлаш, шунингдек иммун тизимини яхшилаш ва кўплаб касалликларнинг олдини олишга кўмак беради.

Меваларни эрта тонгда еган маъқул

Тонг пайтида инсон танаси имкон қадар кўпроқ қувват талаб қилади. Мевалар эса бошқа маҳсулотларга нисбатан организм томонидан тезроқ ҳазм қилинади ва ўзлаштирилади.

Меваларни фақатгина оч қоринга ейиш керак

Диетологлар меваларни таомланиб бўлгандан 2-3 соат ўтиб тановул қилишни маслаҳат берадилар. Таомдан сўнг дарҳол истеъмол қилинган банан ёки олма каби мевалар зум ўтмай жиғилдон қайнаши, қорин дам бўлиши ва ёқимсиз ҳисни юзага келтиради. Бунинг боиси бошқа турдаги таомлар ва мева такрибидаги ферментларнинг бир-биридан фарқланишидадир.

Янги мевалар консерваланган маҳсулотлардан бир неча бор фойдалироқ

Ҳар қандай турдаги термик ишлов бериш жараёнида мевалар таркибидаги фойдали моддаларнинг маълум қисми йўқолади. Шу сабабли ўрамли шарбат, цукат, мураббо ва компот эмас, табиий ва янги узилган меваларни истеъмол қилиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мевалар ҳақида 3 зарурий факт