Тошкент вилоятидан бўлган Мухлиса Раҳматованинг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Учбурчак” ток-шоусидаги иштироки ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кимдир келиннинг ўзини айблаб, оилавий муаммоларни телевидениега олиб чиқиб муҳокама қилиши нотўғрилигини айтса, яна кимдир буни эфирга узатган телевидение раҳбариятини айбламоқда.
Мухлиса Раҳматова кўрсатувда қайнотаси унга хушомад қилганини айтган эди. У келин бўлиб тушган маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси ҳам кўрсатувда иштирок этиб, Мухлиса Раҳматова келин бўлиб тушган оилага ижобий баҳо берди.
Дастур ижодкорлари – журналистлар Нозима Воҳидова ҳамда Нилуфар Умрзоқова холислик ва адолат мезонларни унутмаган ҳолда кўрсатувга Мухлиса Раҳматованинг қайнотаси ва турмуш ўртоғини ҳам таклиф этишган эди. Бироқ улар телевидениега чиқишдан бош тортишган. Нозима Воҳидова Мухлиса Раҳматованинг турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқот қилиб, буни ҳам эфирга узатди.
Мухлиса Раҳматованиг турмуш ўртоғи буларнинг ҳаммаси туҳмат эканини айтади.
“Унинг уйида қайнонам хўжайин бўлгани учун мен билан алоҳида уйга чиқиб, худди онасидек, менинг устимдан ҳукмронлик қилмоқчи бўлди”, дейди Мухлиса Раҳматованинг турмуш ўртоғи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...