23:12 / 27.12.2017
10 999

Бизда эркак кишига уйланишмайди...

Бизда эркак кишига уйланишмайди...
РУСИЯДАН ХОТИРАЛАР
Русиядан қайтяпганимда назоратчилар паспортимдаги Туркия муҳрини кўриб, ФСБ(КГБ меросхўри) ходимини чақирди. Кабинетига олиб кириб сўроқ-саволини бошлади…
-Қаерликсиз?
-Ўзбекистонликман.
-Нима учун Россияга келдингиз?
-Келишимиз таъқиқланганидан хабарим йўқ эди.
-Таъқиқланмаган.
-Унда шунинг учун келдим.
-Нима учун биз билан муаммоли давлат, Туркияга бордингиз?
-Биз билан муаммоли эмас.
-Сурияга бордингизми?
-Йўқ
-Боргансиз. Ростини айтинг.
-Бормадим.
-Нима учун сизлар, мусулмонлар русларни ўлдирасиз?
-Қачон? Қаерда ўлдирдик?
-Ўлдирмасангиз ҳам Қуръонингизда бор.
«Сурияда ким кимни ўлдиряпти?» дегим келди, аммо бу ердаги вазиятда менга зарар етиши аниқ эди, ўзимни тийдим ва бошқа саволга ўтдим:
-Нима дейилган экан?
-«Иймонсиз(неверный)ларни ўлдиринг» дейилган.
-Рус дейилганми ё иймонсизми?
-Ну-у-у, нима десам экан. Шундоқ дейилган.
-Майлими сизга яна савол берсам.
-Ҳа, майли.
-Сиз русмисиз?
-Ҳа
-Динсизмисиз?
-Насронийман.
-Насроний аёлга уйланиш мумкинлиги ҳақида эшитганмисиз?
-Ҳа, бизга Ислом теориясини яхшилаб ўргатишади. Мусулмон насронияга уйланиши мумкин.
-Энди айтингчи, эр хотинини ўлдириши мумкинми?…

Ходим жим бўлиб қолди. Мени оддий бир мардикор ўрнида кўрган шекилли, ўзининг саволларига ўзи жавоб беролмай қолди.
Шу ерга етганда гапни ҳазилга бурди ва «мен ўйлаганимдам кўра кўпроқ нарсани биларкансиз» деди. Мен ҳам ҳазил аралаш қилиб кулиб «сизни рутба(званя)нгиз лейтенант экан, каттароқлари ҳам гап тополмаган» дедим…

Савол-жавобимиз қирқ дақиқалар давом этди. Кейин:
-Сизга рухсат-деб, эшиккача кузатиб қўйди, «сафарингиз бехатар(счастливого пути) бўлсин» деди. Икки уч қадам юрганимдан кейин «Ҳа, айтгандай, нима учун сизлар хотинбозсизлар? Нима учун сизлардагилар тўртта хотинга уйланишади?-деди.
-Чунки, бизда эркак кишига уйланишмайди- дедим. Лейтенант «хо-хо»лаб кулиб юборди…

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бизда эркак кишига уйланишмайди...