00:12 / 28.12.2017
11 596

Мунажжимлар башорати: 28 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 28 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз хайрли кечади. Сизда хаёлларингиз ва ишларингизда тартиб ўрнатиш учун қулай имкониятлар туғилади. Ўтган кунларда поёнига етмай қолган ишларни бир четга суринг-да, бугунгиларини ҳал этиш билан банд бўлинг. Молиявий муаммоларни кўп йиллик тажрибангиз, қолаверса, ишончли дўстлар кўмагига суянган ҳолда ижобий ҳал этасиз. Шахсий ҳаётда туйғулар қулига айланманг. Қадимий анъаналарга амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
28 декабрда иш масаласидаги баъзи чалкашликларга дуч келишингиз кутилади. Лекин тушга яқин улар нари чекиниб, ишларингизда унум пайдо бўла бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида яқин келажак учун режалар тузсангиз ярашади. Чунки бугун тузган режаларингиз кўз кўриб қулоқ эшитмаган натижаларга эришишингизда кафолат вазифасини ўтайди. Муҳаббатда шубҳа-гумонларни ҳайдаб солинг. Реалистга айланинг. Оилали бўлсангиз, жуфтингизнинг кўнглини оғритишдан сақланинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун гап пулга келиб тақаладиган бўлса, таваккалчиликдан воз кечинг. Катта пулни ҳар кимга ҳам ишониб топшириб қўйманг. Шубҳа ва гумонларсиз фақат олдинга интилинг. Адашиб кетиб ҳам ёмон ният қилманг. Башарти муҳаббатда адашиб бегона кўчаларга кириб қолганингизни пайқасангиз, дўстлардан маслаҳат сўранг. Тижорат билан шуғулланадиганларга бугун билим ва тажриба иш беради. Сиз шу икки манбага таянган ҳолда мўмай даромадни санаб оласиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
28 декабр куни иллюзия чангалидан халос бўлишингиз лозим. Шунда порлоқ келажакка элтувчи ёрқин йўлни тўсиқлардан тозалаган бўлиб чиқасиз. Бу нарса нафақат муҳаббат, балки профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз бароридан келиши учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Иш бажаришда энг майда деталларни ҳам кўздан қочирманг. Ўшалар даромадингизнинг асосига айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Соғлиғингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Аммо ҳавонинг авзойига қараб кийинишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз ажойиб кечиши кутилади. Йўлингиз ёрқин, кайфиятингиз аъло экани яқин ўтмишда кўзга ташланган оғриқли лаҳзаларни унутишда ёрдам беради. Бўлмағур хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Шахсий ҳаётда қатъиятлиликка эътибор қаратинг. Кечқурун сизга сердаромад иш масаласида ҳамкорликни таклиф этишлари мумкин. Баъзиларнинг хонадонига кечқурун чақирилмаган ва кутилмаган меҳмонлар кириб келиш эҳтимоли бор. Оиласиз бўлсангиз, бугунча романтикадан умид қилмасангиз ҳам бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
28 декабрда тадбиркорлар хорижлик ҳамкорлар билан навбатдаги келишувларни имзолашади. Бундан ташқари, янги ҳамкорлар ҳам сафга келиб қўшилиши эҳтимолдан холи эмас. Севгида таваккалчилик ва қатъиятлилик иш беради. Туйғуларни, эмоцияни жиловланг. Кечқурун тажрибаси сизникидан анча кўп, ёши улуғ ҳамкасбингиз сизга профессионал касбингиз билан боғлиқ қимматли маслаҳатлар бериши кутилади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар ҳақида ўйлаб кўринг, дориларни ўз вақтида ичишни ҳам унутиб қўйманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳатто энг майда, зарра каби кичик кўринган имкониятларни ҳам кўздан қочирманг. Бу кун бўйи бажарадиган ишларингизда ўз аксини топади. Эришаётган ютуқларингиз ҳақида ҳеч кимга миқ этманг, кўз тегиши мумкин. Катта жанжал сабабчисига айланишни хоҳламасангиз, яқинларингизни танқид остига олишдан тийилинг. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилмоқда. Бу учрашув сизга ҳар тарафлама муваффақият ато этади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
28 декабр сиз учун хавотирга қоришиқ кун бўлиб чиқиши мумкин. Энг зарур, ўзингиз умид қилган, кутган натижалар сизга терс ўгирилиши кутилади. Албатта, дўстлар, қондошлар нега орттирилади. Ана шундай оғир лаҳзаларда бир-бирини суяш учун эмасми? Сиз ҳам уларга мурожаат этиб, ишларингиз бароридан келишини таъминланг. Мазали овқат истеъмоли, табиат қўйнида дам олиб қайтиш кабилардан сира бош тортманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида янги машғулотлар, қизиқарли учрашувлар сизни қуршаб олиши кутилмоқда. Қолаверса, азалий орзуларингиздан бири тушдан кейин ҳақиқатга айланиш эҳтимоли бор. Кун давомида мерос ва хусусий мулк олди-сотдиси билан ҳам шуғулланишингизга тўғри келади. Аммо бу ишларни ҳуқуқшунос иштирокисиз амалга оширманг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда сизга бардош катта ёрдам беради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
28 декабр куни молиявий муаммоларга лоқайд муносабатда бўлманг. Агар эмоция асирига айлансангиз, бу катта пул йўқотишингизга сабаб бўлади. Ишхонангизда ҳам айрим ҳамкасблар билан сен-менга бориб қолишингиз хавфи бор. Кечқурун ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз мумкин. Шундай экан, биринчи навбатда саломатлигингизни назорат қилишни унутманг. Овқатланишда режимга қатъий амал қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Иш бажаришда сабр-бардошли бўлинг. Шошилганингиз билан бу ишлар камайиб қолмайди. Шахсий ҳаётда хавотирга ўрин йўқ. Хавотир жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги ришталарни узиш пайида бўлиши ҳеч гап эмас. Кечқурун нимадир сабаб бўлиб режаларингиз ўзгариб кетиши кутилади. Аммо бу қўрқинчли эмас. Режа ўзгаргани билан имконият эшиклари ўзгармайди. Саломатлигингиз бугун сизга панд бермайди. Тоза ҳавода сайр қилишни унутмасангиз бас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
28 декабрда молиявий масалада вазиятни ўз назоратингизга олинг. Акс ҳолда жар ёқасида қолишингиз мумкин. Байрамга тайёргарлик кўриш асносида ҳам тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Айрим дўстларимиз яқинларидан бири билан жанжаллашган бўлса, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Мартабангизни ошириш учун ҳам бугундан яхшисини топа олмайсиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 28 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?