date
views 7 082

«Исмингни ҳам билмай севаман»

«Исмингни ҳам билмай севаман»
— Интизорингиз сизни жуда соғинди! Ҳар сафар сизни кўрганда юраги ҳаприқиб, кўзлари чақнаб кетади. Худди вақт тўхтаб қолгандай, нигоҳини сиздан узолмай қолади. Айни шу пайтда ширин орзуларга берилади. Гўё бу дунёда сиздан бошқа инсон йўқдек ҳис этади ўзини. Мафтунингиз сизни ҳар доим кўргиси келади, интизор кутади. Ҳатто шу кутиш онларидан ҳам олам-олам завқ олади. Гоҳида қаттиқ соғинганидан қароқлари ёшланади. Шу йиллар давомида исмингизни билмаса-да севади. У сизни кўрмаганига бир ой бўлди. Бу жуда оз муддат бўлиб кўриниши мумкин. Лекин суюклиси билан ақалли бир бор суҳбат қурмаган инсон учун асрларга тенг.
ЛОЛА, Фарғона вилояти

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » «Исмингни ҳам билмай севаман»