ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кунингиз ҳам унумли, ҳам хайрли кечади. Ўтмишда бартараф эта олмаган муаммоларни осонгина ўзингизга бўйсундирасиз. Молиявий муаммолар ҳам шундай ҳал бўлади. Аммо бу ишга бировни аралаштирманг. Бугун автомобилни таъмирдан чиқариш, квартира таъмири муваффақиятли якун топади. Кечқурун анча олдин жанжаллашиб қолган одам билан ярашишингиз кутилади. Саломатлигингизни ташқи хавфлардан ҳимоя этинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 декабрда тарафкашларингиз янада кўпайиши учун ширинсухан ва дипломатга айланишингиз керак. Қалбингизда шубҳа туймаган ҳолда ҳар қандай ишга қўл ураверишингиз мумкин. Омад сиз томонда бўлади. Оила қурмаганлар учун бугунги романтик учрашувлар тақдирда жиддий ўзгариш ясамайди. Бироқ етарлича завқ оласиз. Кечқурун имкон бўлса, дам олиш учун табиат қўйнига отланинг, пушаймон чекмайсиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Қобилиятингизни бугунги унумли кечадиган кунда яна бир карра атрофдагиларга намойиш этишингиз учун имконият эшиклари очилади. Тушдан кейин узоқ қариндошларингиз билан боғлиқ хабарларни етказишлари кутилади. Молиявий аҳволингиз башарти илгари олган қарзларингизни тўласангиз ёки банкдан шошма-шошарлик билан катта миқдорда кредит олиб қўймасангиз, кўнгилдагидек бўлади. Соғлиғингизни кун мобайнида назоратда ушланг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 декабр сиз учун ёқимли кечади. Бироқ саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Ҳойнаҳой шамоллаш сизни безовта қилса керак. Халқона усуллар ёрдамида иммунитетингизни кўтаришингиз зарур бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзи бирлар қисқа масофага хизмат сафари билан бориб келишлари мумкин. Кечқурун сизга қандайдир муҳим бир буюмни келтириб беришади. Нималиги номаълум-ку, аммо у бир талай муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
У қадар ёрқин ғалабаларни қўлга киритмаслигингиз мумкин, лекин жиддий тўсиқлар ҳам кўзга ташланмайди. Сиз ички интизомни тартибга солишингиз керак. Шунда ҳар қанақанги ишни дўндира оласиз, ғалабага эришасиз. Куннинг иккинчи ярмида сизни ишхонадаги раҳбарлар хизмат сафарига жўнатиши мумкин. Кечқурун тасодифан болаликдаги дўстлар билан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 декабрда пул ёки мартабангиз билан боғлиқ хушхабар эшитасиз. Қариндошлар билан жанжаллашиб қолмаслик учун бардошни жиловланг, тафаккурни ишга солинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга ижодий ёндаша олсангиз, ғалаба сизники деяверинг. Кечқурун сизни ёши улуғ яқинларингиздан бири танқид остига олиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Илм-фан, тиббиёт вакиллари учун 30 декабр хайрли, муваффақиятли кечади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Шу кунга қадар сизга яхшилик тилаб келганларга нисбатан адолатли бўлинг. Уларга ҳам балки ёрдам керакдир. Шундай бўлиб чиқса, қарзингизни узишингизга тўғри келади. Жисмоний ҳолатингиз у қадар яхши эмас. Иммунитетни кўтаринг. Олма истеъмол қилинг. Жуфтингиз билан мабодо жанжаллашиб қолган бўлсангиз, бугун яраш куни эканини унутманг. Кечқурун ақлий меҳнат билан банд бўлганлар албатта зафар қучади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
30 декабр куни энг муҳим режалар амалга ошишини таъминланг. Йўл-йўлакай уй таъмири ва шунга ўхшаш рўзғор икир-чикирлари билан машғул бўлинг. Янги йил байрами эшик қоқмоқда. Уйни тўлиқ тартибга келтириб қўйинг. Ўзингиз сунъий тарзда муаммо орттириб олмасангиз, шахсий ҳаётингизда сукунат ҳукм суради. Кечқурун вақтингизни фақат оила даврасида ўтказинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Эрталабдан кайфиятингиз аъло бўлади, ишонинг. Хаёлларни бир нуқтага жамланг-да, режадаги ишларни бир бошдан адо этишга киришинг. Бу масалада сизни ҳеч қанақанги муаммо безовта қилмайди. Пул билан боғлиқ вазиятларни реал баҳолашга ҳаракат қилинг. Баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Лекин бу сафарга ерусти эмас, само транспортида йўл олинг. Оилалилар кечқурун баҳсли лаҳзаларни бошдан кечириши кутилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
30 декабр куни ҳаётга, дунёга реал кўз билан боқишингиз керак. Иллюзия сизга фақат зиён етказади. Муҳаббатни ҳам бир четга суринг. Бунинг ўрнига битмай қолган ишларни битиринг. Байрамга тайёргарлик кўринг. Дангасалик, ҳасаддан устун келганлар бугун кўз кўриб қулоқ эшитмаган ижобий натижаларга эришишади. Кечқурун шахсий манфаатларингизни кимлардандир қаттиқ туриб ҳимоя қиласиз ва албатта ғалаба қозонасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишхонангиздаги ҳамкасблар, дўстлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Иш жараёнида қалбингизга қулоқ тутинг, шунда хатоликларга йўл қўймайсиз. Пул билан боғлиқ ишларда синов, таваккалчилик кетмайди. Акс ҳолда байрам кунлари бир тийинсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Оиласизларни кечқурун романтик учрашув кутмоқда. Билинг, бу учрашув бир умр ёдингизга муҳрланиб қолади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
30 декабрда ҳаракатни сал тезлаштирсангиз, мартабангиз, лавозимингизни ошириб олишингиз мумкин. Фақат шон-шуҳрат денгизида сузаётиб, мажбуриятларингизни ҳам унутиб қўйманг. Шахсий муаммоарни бартараф этишни бошқа кунга қолдиринг. Бугун уйингизни керакли жиҳозлар билан бойитиш, майда таъмир ва совғалар харид қилиш хайрли кечади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Яна бош, оёқ оғриғи безовта қила бошласа, мутахассисга мурожаат этинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда