ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Илгари сизга қўрқув ёки ҳадик бағишлаган ишларни бажаришда сергак ва қатъиятли бўлишингизга тўғри келади. Тўғри йўлдан боринг ва ҳеч нарсадан ҳайиқманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда шу соҳани яхши тушунадиган дўстларингиздан бири ёрдам беради. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувни бошдан кечиришингиз кутилади. Аммо бу воқеа содир бўлишига йўл қўйманг. Сиз танишадиган кимса яқин орада жамиятдаги обрўйингизга путур етказиш ҳаракатига тушади. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 январда нафақат ишда, балки оилада ҳам яқинларингизга нисбатан илиқ муносабатда бўлинг. Салгина жаҳл қилиш жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Овқатланиш режимига қатъий риоя қилинг. Ухлашга ётишдан олдин кўп овқат истеъмол қилишдан тийилинг. Айниқса, ошқозонида муаммо бўлганлар овқатланиш режими ҳақида бир сония бўлсин унутмасликлари лозим. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин. Борманг. Овқатдан заҳарланишингиз хавфи бор.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш бажаришда қадимий одатлар ва анъаналарга амал қилинг. Ҳали ўзингиз яхши ўрганиб чиқмаган ишга қўл урманг. Акс ҳолда жиддий хатоликларга йўл қўясиз. Депрессия сизга ҳукмини ўтказа бошлайди. Оилалилар кечқурун ўз яқинлари қуршовида вақт ўтказишлари тавсия этилади. Меҳрингизни борича уларга ҳадя этинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Ухлашга ётишингиздан олдин олисдан ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
4 январ куни атрофдагиларга, оилага, ишхонангизга гармония олиб кириш пайида бўласиз. Молиявий масалада жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Шунинг учун режаларингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг. Башарти яна қўшимча пул зарур бўлса, дўстларга мурожаат этинг. Қарзга ботишдан қўрқманг, қарз албатта узилади. Куннинг иккинчи ярмида қон босимингизни ўлчатиб олишингиз керак бўлади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатликларини назоратда ушлашлари лозим.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куннинг биринчи ярмида кутилмаган учрашувлар, фойдали шартномаларга имзо чекиш ва хизмат сафарини бошдан кечирасиз. Режадаги ишларни бажаришга улгурмай қолишдан қўрқманг. Сизда барча юмушларни уддалаш учун куч ҳам, имконият ҳам етиб ортади. Муҳаббатда жиддий бўлинг. Оила қурмаган бўлсангиз, учрашувга ўз вақтида етиб боришга ҳаракат қилинг. Танлаганингизга энг яхши жиҳатларингизнигина намойиш этинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
4 январда молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида янги ва янги ахборотлар тўплашингизга тўғри келади. Бу йўлда баъзи йўқотишларга юз буришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ташвишга ўрин йўқ. Оёққа янада мустаҳкам туриб олсангиз, йўқотилган манбаларнинг ўзи сизни қидириб келади. Саломатликка алоҳида эътибор беринг. Бугун ҳар қандай турдаги сафарлардан воз кечинг. Кўнгли қораларга ишониб сир айтманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Ҳар жабҳада матонат кўрсатинг, бардошли бўлинг. Йўқса, кимлардир сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланиши мумкин. Бугун ақлий меҳнат кишилари муваффақият қозонишади. Агар севимли хоббингиз бўлса, куннинг маълум вақтини шу машғулотга сарфласангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Бу сизга бир олам қувонч бахш этади. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг. Ҳасадгўйлардан нари бўлинг. Улар ҳаёт йўлингизга тўсиқ қўйишдан ҳам тойишмайди.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
4 январда ўз айбингиз билан ёлғизланиб қолишингиз мумкин. Эсда тутинг, атрофдагиларнинг фикрига қулоқ тутмай ўз манфаатини ўйлаш ана шундай аҳволга тушириб қўяди. Муҳаббатда жуфтингиз ва танлаганингизнинг манфаатларини ҳам ҳурматлашга ҳаракат қилинг. Ғазабнок бўлманг, бу катта жанжалларга етаклайди. Кечқурун асосий вақтингизни дам олиш, дўстлар билан мулоқотга сарфланг. Қандай қилиб бўлмасин, оилангиздагиларнинг кўпроқ меҳрини қозонишга интилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз хайрли ва омадли кечиши кутилмоқда. Демак, ўзингизни жуда бахтли ва мустақил ҳис этиш ҳуқуқига эгасиз. Яқин ўтмишда содир бўлган кўнгилсизликлар эшигини ёпинг. Шундай ёпингки, ҳеч қачон сизни таъқиб эта олмасин. Молиявий соҳада ҳам сизни муваффақиятлар кутади. Тежамкор бўлсангиз, яна қўшимча давлат эгасига айланасиз. Йирик ҳамда қимматга тушадиган харидларни бекор қилинг. Кечқурун жуфтингиз билан жиддий масалада суҳбат қуришингиз эҳтимоли бор.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
4 январ куни оила аъзоларингиз, қавм-қариндошларга ҳақиқий истеъдодингизни тўлақонли намойиш этиш учун анча мушкул йўлни босиб ўтишингизга тўғри келади. Аммо куннинг асосий мавзуси барибир молиявий муаммоларни ҳал этиш бўлиши шарт. Молиясиз бахт, қувонч ҳеч қачон татимайди. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида мўмай даромад эгасига айланиш билан бирга янги ҳамкорлар топади. Кечқурун мактабдош дўстларингиз ҳақида хушхабар эшитасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Атайин, қасддан сизни жанжалли вазиятларга дучор этиш пайида бўлганлар билан ҳамкорлик қилманг. Ҳар қандай ёлғон ва хатолик сизни боши берк кўчага олиб киради. Вужудингизда мавжуд куч, имкониятларни яхши, хайрли, фойдали ишлар учун асраб қўйинг. Саломатлигингиз кун давомида панд бера бошлаши мумкин. Агар жиддий эътибор қаратмасангиз, ё ангинага йўлиқишингиз, ё тамоман ҳолдан тойишингиз ҳеч гап эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
4 январда илгаригидан-да сергакроқ одамга айланишингиз кутилади. Янги танишувларни бошдан кечирасиз. Бу танишувлар туфайли хатога йўл қўймаслигингизда қалбингиз сизга ишончли маслаҳатчи вазифасини ўташи мумкин. Молиявий масалада янги таклифлар ўртага ташланса, албатта рози бўлинг. Агар мақсадга етишни жуда хоҳласангиз, ҳар жабҳада тенгсиз мерганга айланишингиз лозим.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда