14:14 / 04.01.2018
13 145

Турмуш ҳақида билишингиз шарт бўлган 7 ҳақиқат...

Турмуш ҳақида билишингиз шарт бўлган 7 ҳақиқат...
Оила ёш йигитнинг оқила қизга бўлган муҳаббатидан бошланади. Аммо ҳаёт имтиҳонларга тўла. Аввалига романтика ва бахтиёрлик манбаи бўлиб кўринган оила кези келганида муаммолар гирдобига ҳам ўхшаб кўриниши мумкин. Шундай вазиятда эркак сифатида сиз бир ҳақиқатни унутманг – эркак оиласига нима берса, у ердан ўшанигина олади.

Қуйидаги турмушга оид 7 ҳақиқатни билиб қўйган фойдадан ҳоли эмас.

Оила – мунтазам муҳаббат дегани эмас
Оила баъзида нафрат, баъзида қайғулар, ранж-алам, ёлғизлик ва хиёнат, аччиқ оғриқлар маконига айланиб қолгандек, гўё.

Кўзингизга фариштадек кўринган турмуш ўртоғингиз баъзида ноҳақлик қилаётган ғанимга ҳам ўхшайди. Аммо бу фурсатлар кўп ўтмасдан унут бўлади. Сиз муҳаббатни унутиб қўйманг.

Айниқса, муҳаббатни унутмаган оила ҳар қандай ҳиссий қийинчиликларга бардош бера олади.

Оила – муносабатлар ўзгармас маскан
Дўстимиз ранжитса, ундан воз кечиш мумкин. Аммо оиладаги келишмовчилик ундан воз кечиш кераклигини англатмайди. Оилада қанча дилхиралик бўлмасин, масъулиятли эр ва хотин ўртасидаги самимийлик ўзгармасдан қолади.

Оилани ушлаб турган куч аслида муҳаббат эмас. Оилавий анъаналар, байрам атрофидаги суҳбатлар, таваллуд айёмларини нишонлаш, саёҳат ҳам унинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшади.

Сизнинг оилангизда ўз байрамларингиз, анъаналарингиз бўлсин.

Аҳил оилани мустаҳкам тутиб турган куч – қондошлик ёки масъулият эмас, балки ҳурмат ва хурсандчиликдир. Турмуш ўртоқ сифатида оиланга шундай хотираларни раво кўр.

Турмуш сизни камолга етказмайди
“Агар дунёни ўзгартирмоқчи бўлсанг, бу ишни турмуш қуришдан аввал қил. Сабаби, турмуш қургач, телевизор каналини ҳам ўзгартиришга эриниб қоласан!” деган машҳур ҳазиломуз фикр бор. У қисман тўғри ҳам.

Турмуш қурган инсон аллақачон шахс сифатида шаклланиб бўлган бўлади. Кимдир оила менинг кам-кўстимни тўлдириб, мукаммал бўлишимга ёрдам беради, деган хаёлда бўлса, қаттиқ янглишади. Бу аслида сизга ҳаётнинг баъзи эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берадиган восита ҳам эмас.

Турмуш ёки оила шахс сифатида сизни қайта кашф ҳам қилмайди. Оила сизни тарбияламайди, у сизни етук лидер сифатида қабул қилади. Сиз унинг ўқувчиси эмас, етакчиси бўласиз.

Оила – фикрлар бир-бири билан алоқага киришадиган маскан. Бу ерда сиз ўзаро ҳурмат, идрок ва узоқни кўра биладиган инсон сифатида ўз ўрнингизга эга бўлишингиз мумкин.

Оила эркакликнинг исботи эмас
Оила қурган, фарзанд кўрган билан эркакка айланиб қолмайди, киши.

Шахсий оилани бошқариш бутун бошли қиролликни бошқаришдан ҳам нозикроқ. Ана шуни уддаласагина киши бошини кўтариб, чинакам эрликка даъво қилса бўлади.

Оила – эркинлик имтиҳони. Сабаби, у озод одам ўзи учун ўзи томонидан маъқул кўрилган танлов. Баъзида эркинликдаги шахсий қоидаларга якун ясашга тўғри келади.

Нималардир бизни ўзгартириши аниқ. Лекин, унутманг, биз оиладан бошланиб, оилада тугаймиз.

Турмуш – мушт бўлиши мумкин
Оила вақти келганида ўз ортига ёлғонларни яшириши, вақти келганида пуч ваъдалардан паноҳ топиши, кези келганида дарз кетган ишончга ҳам суяниб, оёққа туриши мумкин. Инқироз арафасида турган оилани сохта орзулар ҳам яна ҳаётга қайтариши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, эр сифатида, ота сифатида оилани осонлик билан қўлдан бой берилишига қараб турманг. Оилангиз бахтиёрлиги, фарзандингиз бахти учун курашинг!

Оилани бошқаришнинг ягона қоидаси йўқ
Баъзи бир истисноларни ҳисобга олмаганда, оилада нима яхши ёки нима ёмон эканини белгилаб берадиган ягона андаза йўқ.

Бир оиланинг қонун-қоидалари бошқа оиланикига тўғри келмайди. Бу тамомила сизнинг масъулиятингиз ва муносабатингиз доирасида бошқариладиган ижтимоий тузилма.

Файзли хонадон эгаси бўлиш ҳам эр-хотин, кези келганида фарзандга боғлиқ масала. Оила бошлиғи сифатида унинг ҳар бир аъзосига бир-бирларига хизматда бўлишлари фарз эканликларини уқтиринг.

Оила сиздан каттароқ, мавқеи юқорироқ
Оила бахтига раҳна солувчи ягона хавф – унинг соҳибларининг юракларига қарши бориб, худбинга айланишларидир, дейишади руҳшунослар.

Шундай дақиқаларда бир ҳақиқатни унутманг – сиз қурган оиланинг аҳамияти сизнинг жамиятдаги ўрнингиздан ҳам муҳимроқ. Боиси у ерда сиздан ташқари ҳам жамиятнинг аъзолари мавжуд. Эҳтимол, жамиятда сиз раҳбардирсиз, аммо оилада муносиб эр ёки ота бўлишга мажбур бўласиз.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Турмуш ҳақида билишингиз шарт бўлган 7 ҳақиқат...