ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
6 январда биринчи бўлиб ортга суриб бўлмайдиган муаммоларга эътибор қаратишингиз керак бўлади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ эзгу мақсадларга етишиш йўлида ўзингизга бўлган ишонч юксак даражада бўлиши лозим. Муҳаббатда қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга ҳар жиҳатдан садоқатли кўмакчи вазифасини ўтайди. Оила қурмаган бўлсангиз, танлаганингиз билан муносабатларда реалликка амал қилинг. Саломатликни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Яхши ниятларга эришиш, иллюзиядан халос бўлишда табиатингизга хос бўлмаган қирралардан юз буринг. Атрофдагилар билан мулоқотда бардош ва оғир-босиқликка алоҳида эътибор қаратинг. Агар яқин келажакда бажаришингиз лозим бўлган иш пойдеворини қўя билсангиз, молиявий жиҳатдан мукаммаллик фақат сизники бўлади. Муҳаббатда муаммо йўқ. Оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам тепасида фақат булутсиз мовий самоларнигина кўришади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
6 январда ўзингизга ёқмайдиган, зерикарли ишлар билан банд бўласиз. Шунинг учун бўлса керак, кайфиятингиз деярли нолда бўлиши тайин. Шубҳаларга асир бўлманг, мартабангизни ошириш учун қулай имкониятлар сизни кутиб турибди. Тадбиркорларни ҳам олдинда янги муваффақиятлар, даромадлар кутади. Оилавий ҳаётингизда нотинчликлар кўзга ташланиши мумкин. Сиз уларни хотиржамликда нари ҳайданг. Зинҳор асабийлаша кўрманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Иш бажаришда ҳаддан зиёд инжиқ бўлманг, акс ҳолда ишхонадаги ҳурматингизни бой бериб қўйишингиз мумкин. Оммавий ҳамда маданий тадбирлар аъло даражада ўтади. Шу тадбирлар баҳона бўлиб сиз яна қўшимча обрўга эга бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Оғир-босиқлик, дипломатларча муносабат сизга оиладаги позициянгизни мустаҳкамлашда катта ёрдам бериши мумкин. Саломатлигингиз панд бера бошлаганини сезсангиз, дарҳол тиббий кўрикдан ўтиш учун шошилинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
6 январ куни кўп йиллардан бири кўрмаган одам билан тасодифан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз ҳавас қилса арзийдиган даражада кечади. Демак, аёллар ва қизлар янги кийимлар, эркаклар эса оила учун ёқимли совғалар харид қилишлари мумкин. Кимлардир йўқ ердан жанжал чиқаришга уринса, асабингизга тегса, шу вақтнинг ўзида чорасини кўринг. Омад, пул, ҳурмат-у иззатнинг ўзи сизни қидириб келади. Кечқурун оила аъзоларингиз билан бирга вақт ўтказинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Яқин дўстлардан бири сизга ишониб сирларини айтган бўлиши мумкин. Шундай бўлиб чиқса, бу сирларни кўз қорачиғидек асранг. Ҳеч кимга гуллаб қўйманг. Ишхонангиздаги эришиладиган муваффақиятларнинг барчаси сизга боғлиқ бўлиб турибди. Ишдан қочишга уринманг. Йўқса, раҳбарлар қаттиқ ранжийди ва сиз мукофотдан маҳрум бўласиз. Моддий аҳволингиз илгаригидан-да яхшироқ. Адашиб ҳам банкдан кредит олиб қўйманг, кейин афсусланиб юрасиз. Сурункали хасталикка йўлиққанлар соғлиғини ниҳоятда эҳтиёт қилишлари тавсия этилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
6 январда омад фақат сиз томонда бўлади. Чунки сиз орзулар кетидан қувмайсиз. Аксинча тафаккур ёрдамида иш кўрасиз. Кимларгадир пул жўнатмасини жўнатиш ниятида бўлсангиз, ҳужжат масаласида сергак бўлинг. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида янги шартномалар имзолаш, келишувларни бошдан ўтказишади. Шу билан бир қаторда янги таклифлар ҳам келиб тушади. Кечқурун оила қурмаганлар учун романтик учрашувлар жуда ёқимли ва хайрли кечади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Режаларингиз кетма-кет ҳақиқатга айлана боради. Лекин яқин атрофда ҳасадгўйлар тиш қайраб турганини унутманг. Эҳтиётингизни кўринг, арзимас хато туфайли катта йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Жуда бўлмаганда, боши берк кўчада қолиб кетасиз. Кун давомида янги танишувлар, эски қадрдонлар билан учрашувлар ва шахсий муаммоларни ижобий тарафга ҳал этиш кабиларни бошдан кечирасиз. Аммо муҳаббатда бугун омадингиз келмаслиги мумкин. Ташвиш чекманг, худонинг куни кўп. Эртанги кундан умид узманг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
6 январ куни ҳар бир босган қадамингизни ва айтадиган сўзингизни назоратда ушланг. Бусиз кўнгилсизликларга мубтало бўлишингиз мумкин. Шахсий ҳаётда жуфтингиз ёки танлаганингиз билан муносабатларни чуқурлаштиришга ҳаракат қилинг. Ишдаги ишқ деган атамаларга ҳамроҳлик қилиб қўйманг. Бу бошингизни эгиб қўяди. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор. Кун мобайнида қон босимингизни ўлчатиб юринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Куннинг биринчи қисмида келажакда тақдирингизда муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган одамлар билан танишасиз. Имкон топсангиз, рўзғор кемтикларини тўлдириш, уй таъмири билан шуғулланинг. Бугун олис сафарга отланишдан воз кечсангиз, кўплаб кўнгилсизликларнинг олдини олган бўлардингиз. Муҳаббат сизга оламнинг энг ёрқин лаҳзаларини ҳадя этмоқчи, фойдаланиб қолинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
6 январда эрталабоқ ҳойнаҳой ҳаётингизда илк бор ўта йирик бир лойиҳанинг мазасини қочириб, ишхона учун кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни тақдим этишингиз кутилади. Уй олди-сотдиси, оммавий тадбирлар муваффақиятли кечади. Тадбиркорлар бугун хорижлик ҳамкорлар ёрдамида қўшимча даромадга эгалик қилишади. Бундан кейин ҳам назоратни сусайтирмаслигингиз тавсия қилинади. Кечқурун ўзингизни негадир ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Саломатликка эътибор беринг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Иллюзияга асир бўлманг, дўстлар маслаҳатига қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Оилангиз бўлмаса, тушдан кейин бўлғуси тақдирдошингизни учратишингиз кутилади. Икки ёшни унаштириш, никоҳлаш амаллари бугун жуда хайрли кечади. Оилалилар кечқурун кичик байрам уюштирсинлар. Бу байрам яқинларингиз билан муносабатларингизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Баъзилар бош оғриғидан шикоят қилишлари ҳам эҳтимолга яқин.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда