22:32 / 11.01.2018
10 954

Мунажжимлар башорати: 12 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 12 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳеч қандай янги ҳаракатлар содир этманг. Акс ҳолда иккинчи даражали ишлар ҳақида унутасиз. Ваҳоланки, айнан ўша ишлар сизга моддий манфаатдорлик келтиради. Жуфтингиз, танлаганингиз билан расмий оҳангда гаплашманг, муносабатларга путур етиши мумкин. Олдин ички туйғуларингизни кўздан ўтказинг, ана ундан кейин керакли хулосалар ясашингиз тўғри бўлади. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин. Молиявий масала ҳам кечқурун ижобий ҳал бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Мабодо олис сафарга жўнашни режалаштирган бўлсангиз, 12 январ куни бу ишни амалга ошираверсангиз бўлади. Барча йўллар очиқ, муваффақият ва омад сиз томонда. Жуфтингиз арзимас гапга ҳам аразлаб қолаверадиган бўлса, у билан жуда эҳтиёткорликда мулоқот қилинг. Муносабатларни мустаҳкамлаш учун рашк зиёндан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Ақл билан иш кўринг. Кечқурун жуфтингиз сизни ўзингиз суйган мазали таом билан сийламоқчи, дўппини осмонга отаверинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

12 январда эрталабдаёқ олдингизга аниқ мақсадни қўйинг-да, шу мақсад йўлида дадил қадам ташланг. Албатта зафар қучасиз, ишонинг. Ишда совуққон бўлинг. Бу иш унумини оширади. Телефонингизга жуда муҳим хабар келиб тушиши мумкин. Бироқ бу хабарни инкор этинг, у сизга фойда бермайди. Кечқурун сузиш машқлари билан шуғулланинг, спортнинг фаол турлари билан банд бўлинг. Жуда бўлмаса, дўстлар билан мулоқот қилиб кўнгиз ёзинг. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Оила қурмаганларнинг баъзилари бир кўришда муҳаббат савдосига дуч келишади. Бу ҳодиса шунчалар кутилмаганда, фавқулодда содир бўладики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Шунчалар ўзингизни бахтли ҳис этасизки, гўё еттинчи осмонларда сайр қиласиз. Илойим бахтингизга ҳеч қачон кўз тегмасин. Илойим бахтингизнинг умри узун бўлсин! Ишхонангизда ишларнинг охири кўринмайди. Аммо барчаларини кўнгилдагидек уддалай биласиз. Ҳатто бу ишлар учун раҳбарлардан мукофотини ҳам оласиз. Буюрсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

12 январ куни ёлғонлар, фириб қулига айланиб қолсангиз, худо кўрсатмасин, меъёрлар бузилади. Шубҳасиз, буларнинг барчаси сизга ҳаддан зиёд зиён етказади. Худо кўрсатмасин! Янги касб сир-асрорларини ўрганиш истагида бўлганлар учун бугунги кун хайрли кечади. Молиявий масалада омадингиз келмайдиган кўринади. Шунинг учун тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Бу сизга сув ва ҳаводек зарур. Кечқурун спорт билан шуғулланманг, организмингиз жисмонан зўриқиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Тадбиркорларнинг савдоси, ишлаб чиқариш, тижоратдаги барча бошлаган ишлари омадли кечиши кутилмоқда. Натижалар сиз кутгандек кечади. Шахсий ҳаётда жуфтингизга ё танлаганингизга ўзингизнинг ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Бу жанжалга айланиб кетиши мумкин. Бу тахлит суйганингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаб бўлмайди. Рўзғордаги кемтикларни тўлдириш йўлидаги ишлар бароридан келади иншооллоҳ. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликнинг қадрига кўпроқ ета бошласинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

12 январ куни шахсий муаммоларни бартараф этишга бир дақиқа ҳам вақт топа олмаслигингиз мумкин. Куннинг ярмига борибоқ ишхонадаги юмушлардан чарчаганингизни ҳис эта бошлайсиз. Ҳасадчилар, сизни кўра олмаслар бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолмасликлари учун сергак туринг, чарчоқларга эрк берманг. Ҳасадчилар ишхонангизда, ҳамкасблар орасида. Тафаккурингизга суянган ҳолда хайрли ҳаракатларни содир этишдан тўхтаманг. Шахсий ҳаётингиз иншооллоҳ осуда, сокин ва қизиқарли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун дам олишга эътибор қаратсангиз фойдадан холи бўлмасди. Дўстларни ёнингизга олиб табиат қўйнига йўл олсангиз ҳам зиён бўлмайди. Сиз иш жойингиздаги бажарилиши зарур бўлган барча юмушларни қойиллатиб бажариб бўлгансиз. Энди нафас ростлашга, саломатлик ҳақида қайғуришга ҳақлисиз. Бугун спорт мусобақаларида иштирок этиш, сузиш, йога билан шуғулланиш фойдали ва муваффақиятли кечади. Асабларни жойига келтириб олсангиз ҳам ортиқчалик қилмасди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

12 январда тез фурсатда дўндиришингиз керак бўлган ишлар қалашиб ётибди. Шунинг учун бўлар-бўлмас юмушларга вақт ажратиб овора бўлманг. Оилангиз ҳақида қайғуринг, жуфтингизнинг, танлаганингизнинг кўнглини олинг. Бугун янги касб эгаллаш йўлида билим олаётганларнинг, беморларнинг ғамини Яратган аритади иншооллоҳ. Айниқса, беморларимиз тузалиш палласига кириб яқинларининг кўнгилларини тинчлантиришади. Кечқурун албатта спорт билан шуғулланинг. Ёлғиз қолиб келажак режаларни пухталаб олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Куннинг биринчи ярмида қизиқарли учрашувни бошдан кечиришингиз кутилади. Бу учрашув режаларингиздан тортиб шахсий ҳаётингизгача ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳа, сиз танишган инсон жуда ақлли, сизга нисбатан тажрибали бўлиб чиқади. Муҳаббатда мулойим бўлинг. Азиз инсонингизга ҳечам қаттиққўлликни намойиш этманг. Принципларни вақтинча бўлса-да, унутинг, худодан фақат эзгуликлар сўранг! Иншооллоҳ ниятингизга Яратган эгамнинг ўзи етказади!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

12 январда барча ҳодисаларга нисбатан агрессив кайфиятда бўласиз. Аммо бу кайфият катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Ўзингизни яхши тутинг, ҳар бир гапингиздан маданиятлилик, эстетика уфуриб турсин. Хотиржамлигингизни издан чиқармоқчи бўлганларга қарши мардона курашинг. Оиласизлар ҳаётида ёрқин танаффусларни, янги романтик танишувларни бошдан кечиришади. Соғлиқни сақлаш ҳеч қачон ёдингиздан кўтарилмасин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун шахсий сирларингиз, айниқса, молиявий сирларингизни дуч келганга сўзлайверишдан тийилинг. Одамлар орасида ҳасадга қул бўлган кимсалар етарлича топилади. Иш жараёнида турли экспрементлар ўтказишдан нари бўлинг. Сиз бундай амалларга руҳан тайёр эмассиз. Агар ҳис-туйғуларни жиловлай олсангиз, раҳбарият билан мулоқотда эҳтиёткорликни қўлдан бермасангиз, тез фурсатда мартабангиз ортиши турган гап.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?