ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
13 январда хоҳиш ва имкониятларингизни чамалаб олгандан кейингина ишга киришинг. Акс ҳолда иллюзия домида қолиб муваффақиятсизликка юз тутишингиз мумкин. Молиявий муаммони ҳал этиш учун кўп нарса керак эмас. У ҳам истак ва имкониятлардан келиб чиқади. Заҳирангизда мўмайгина пул бор, демак, баъзи йирик харидларни амалга ошираверсангиз бўлади. Сиз учун бугун жамоавий тарзда иш юритиш қулайроқ кечади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кайфиятингиз булутли бўлади. Бу баъзи масалаларда оғир вазиятларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳаёт давом этади. Шундай экан, туйғуларни ва сиз томон оқиб келаётган ахборотларни тўхтатишга уринманг. Шахсий иш билан сафар қилиш, янги танишувлар ва хайрли ишларни амалга ошириш муваффақиятли кечади. Кечқурун олисда яшовчи қариндошингиз ҳақида янги хабар эшитасиз.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
13 январ куни илгариги принциплардан воз кечиб, астойдил енг шимарган ҳолда иш бошланг. Шахсий ҳаётингизда ниманидир ўзгартиришга уринманг. Баъзилар интернет ёрдамида даромадини кўпайтириб олиш имконига эга бўлади. Кечқурун оиласизлар романтик учрашув сари ошиқа бошлашади. Бугунги учрашув алоҳида аҳамиятга эга эканини унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун олдиндан пухталаган режаларингиз амалга ошади ва молиявий мукаммалликка эришасиз иншооллоҳ. Электр токига ишлайдиган, кесадиган асбоблар билан эҳтиёткорона тиллашинг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Вужудингиздаги куч ва имкониятларни келгусида катта ишларни амалга ошириш учун иқтисод қилиб қолсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди. Оммавий тадбирлардан қочинг, бу кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
13 январда нафақат асосий иш жойингизда кўзланган даромадга эга бўласиз, балки қўшимча пул келтирувчи ишга ҳам таклиф этишади. Тадбиркор ва тижоратчилар рақобатчиларга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабат юритишлари тавсия этилади. Рўзғордаги юмушларга ҳам алоҳида эътибор билан ёндошинг. Шунда ишларингиз бароридан келади. Кечқурун овқатланишда енгил ҳазм бўлувчи таомларни танланг. Илож топсангиз, ўсал ётган ёки ёши улуғ қондошлардан хабар олинг, савоби тегади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун жисмоний зўриқишлардан сақланинг. Иммунитетни кўтариш ва руҳий бардавомликка эришиш йўлида махсус машқларни бажаринг. Ишхонангизда бўлаётган ҳар қандай ҳодисага хотиржам боқишга ҳаракат қилинг. Йўқса асабларингизга путур етиши мумкин. Бугун уй йиғиштириш, фарзандлар билан мулоқот қилиш, уй ҳайвонларига меҳр-мурувват кўрсатиш хайрли кечади. Бундан ташқари, табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз ҳам зиён қилмайсиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 январ куни муҳаббатда эҳтиёткор бўлинг. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, сизни фириб ёрдамида чув туширишлари ҳеч гап эмас. Аёллар бугун ташқи кўринишларига ўзгартишлар киритиш, гўзаллик салонига бориб келиш каби амалларни бажаришса, нур устига аъло нур бўлади. Сизни ҳар бир янгиланиш мамнун этади. Ҳар бир кичик хурсандчилик ҳам ўзингизни бахтиёр ҳис этишингизда асқотади. Соғлиғингизни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ҳамкасбларингиз қаршисида обрўйингиз кўтарилади, йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш бобидаги ҳаракатларингиз ўзини оқлайди, мўмай даромадга эга бўласиз. Агар ҳар бир ишни пухта режа асосида амалга оширсангиз, билингки, кун бўйи сизга фақат омад кулиб боқади. Муҳаббатда эмоцияни жиловлаган ҳолда иш кўринг. Шундай гаплар гапиринг, шундай ҳаракатларни содир этингки, танлаганингиз ёки жуфтингиз севишингизга қайта-қайта ишонч ҳосил қилсин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
13 январда сиз бажаришингиз зарур бўлган кўплаб қизиқарли ва сердаромад ишлар йўлингиздан чиқади. Молиявий аҳволингиз ҳам ҳавас қилса арзигулик даражада бўлади. Шундай экан, йирик харидлар қилиб уйдагиларни, ўзингизни хурсанд қилиш имкониятига эгасиз. Ишхонада ҳам истеъдодингизнинг баъзи очилмаган қирралари очилиб, ҳамкасбларни ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этасиз. Бир сўз билан айтганда, бугун сизнинг кунингиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ишни яқин ўтмишдаги хатоликларни тузатишдан бошланг. Агар ҳар бир хатоликни таҳлил қилиб, тегишли ва тўғри хулосалар чиқара олсангиз, кейинги ҳаётингизда бу камчиликлар сизни таъқиб этмайди. Куннинг иккинчи ярмида аксарият дўстларимиз сифатли ва унумдор ишингиз учун мукофот оласиз. Гап харидлар ҳақида кетадиган бўлса, уялиб, тортиниб, истиҳола қилиб ўтирманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг ва кундузги ютуқларингиздан завқланинг. Асосий вақтингизни кечқурун оила даврасида кечиринг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
13 январ куни нафақат ўзингиз, балки яқин қариндошларнинг юкини ҳам зиммангизга олишингиз керак бўлади. Бу юк оғирлик қилмайди. Ички оламингизни кезинг, янги имкониятлар қидиринг. Улар сизга ҳар бир содир этадиган ҳаракатингизда асқотади. Айниқса, ижодкорлар бугун бор имкониятини ишга солган ҳолда олдинга дадил қадам ташлашлари лозим. Кечқурун оилангиз, айниқса, жуфтингиз ва фарзандларингиз қаршисида обрўйингиз нақадар баланд, ўрнингиз арзирли эканига яна бир карра гувоҳ бўласиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталабданоқ сизга ҳамкасблар, яқин инсонлар ҳар жабҳада ёрдам қўлини чўзишга тайёр туради. Улар ҳақида умуман ёмон хаёлга борманг. Муҳаббатда омадлисиз. Муҳаббатнинг қайноқ оташи сизни кун бўйи қуршаб туради. Уйдагиларга, дўстларга оғир ботадиган гапларни зинҳор гапирманг. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилардан жуда эҳтиёт бўлинг.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда