21:16 / 13.01.2018
9 730

Мунажжимлар башорати: 14 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 14 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

14 январда омад сиз томонда бўлишини хоҳласангиз, имкониятларнинг барча эшиклари, нафақат эшик, балки деразаларигача тақиллатинг, асло тинч турманг. Аммо бу ишни сиз дўстлар кўмагисиз амалга ошира олмайсиз. Бугун молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун қулай имкониятлар мавжуд. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз ҳам зиён қилмайди. Кечқурун узоқ-яқин қариндошларга қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўранг. Бу ҳам савоб ишлардан бири. Кам бўлмайсиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Гарчи вазиятлар ҳар дақиқада ўзгариб турган бўлса-да, олис келажак сари талпинишга шошилманг. Ҳозирча бугунги кун билан яшай туринг. Янги ишга жойлашиш истагида бўлганлар ҳам шошмасликлари тавсия этилади. Шахсий ҳаётда вазият қалтислашиши мумкин. Бироқ бу қўрқинчли эмас. Ақлни ишлатиш керак холос. Ҳар бир қарорингизни оиладагилар билан бамаслаҳат амалга оширинг. Кечқурун руҳий тараққиёт масаласида баъзи машғулотларни бажаринг. Овқатланишга ҳам алоҳида эътибор қаратинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

14 январ куни ҳаётингизда баъзи танаффуслар кўзга ташланиши мумкин. Бу яқин дўстларни янада яхшироқ таниб олиш ҳамда фаолиятингизни янгилашда катта ёрдам беради. Агар муҳаббатда шубҳангиз бўлса, ишқий саргузаштлар, романтик учрашувларни вақтинча четга суринг. Бир умрлик ёрни танлашда шошма-шошарлик ярамайди. Қолаверса, ҳаёт ишончсизлик асосига қурилмайди. Бундай ҳаёт жуда мўрт бўлади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Яқин келажак ҳақида мулоҳаза юритинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Оилангизда вазият оғирлаша бошлагани хоҳлаган гапни гапириш, хоҳлаган ҳаракатларни содир этавериш лозим дегани эмас. Оғир-босиқликкина муаммони бартараф этишда ёрдам бера олади. Қариндошларингизга нисбатан муносабатларни янада илиқ тус олдиришингиз зарур. Дам олиш кунидан унумли фойдаланиш ниятингиз бўлса, кун давомида рўзғор камини тўлдириш билан банд бўлганингиз дуруст.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

14 январда эрталабдан асабларингиз ўзингизга бўйсунмай хуноб қилиши кутилади. Яхшиси, телефонгача ўчириб қўйинг, ўзингизни четга олинг. Хотиржам тортиш ҳаракатида бўлинг. Шахсий муаммоларни ижобий ҳал этишда ҳазил-мутойиба катта ёрдам бера олади. Жуфтингиз билан орангизда бугун муаммо бўлмайди. Асосийси, атрофдагиларга эмас, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Овқатланиш меъёрларини бузманг. Ошқозонингизда жиддий муаммолар туғилиши мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Гап молияга бориб тақаладиган бўлса, ўзингизга ҳаддан ташқари ишониб юборманг. Бу сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Ҳисоб-китобда адашманг. Пуллар бир бурчакда қолиб кетмаслиги учун уларни фойдали ишга тикинг. Муҳаббат, романтик учрашув ва ишқий саргузаштлар учун 14 январ жуда хайрли ва қизиқарли кечади. Соғлиғингизни кун давомида назорат қилишдан тийилманг. Керак бўлса, врач кўригидан ўтинг. Саломатлик яхши бўлсагина дунё кўзингизга гўзал кўринади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

14 январ куни тақдирингиздаги асосий ва муҳим учрашувлардан бирини бошдан кечирасиз. Ҳар бир ишни амалга оширишда реалликка эътибор қаратинг. Янги касб эгалламоқчи бўлганларнинг йўли очиқ. Сиз астойдил енг шимариб ишга киришаверсангиз бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қўлингизга бир даста пул келиб тушиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кимларки сизни севса, қадрласа, ёқласа, уларга ҳам шундай жавоб қайтаринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун яқинларингизга ички сирларингизни ошкор этманг. Бу нарса келажакда қучишингиз лозим бўлган муваффақиятлар, зафарларни йўққа чиқариши турган гап. Муҳаббатда чаён буржи вакилларининг омади чопмайдиган бўлиб турибди. Ниятингиз амалга ошиб кимнингдир муҳаббатига эришсангиз ҳам, бу муҳаббат мўрт бўлиб чиқади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ёлғиз қолиш сизни ортиқча ғамлар, жанжаллар, кўнгилсизликлардан асрайди. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилиш билан чекланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

14 январда қаршингизда биргина йўл туради. Шу йўл ҳам иш, ҳам шахсий ҳаётингизга гармония олиб кириш учун асос вазифасини ўтайди. Ҳар бир ҳаракатни пухта режа асосида содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида сизга руҳан яқин инсонлардан бири кутилмаган совға ҳадя этиши мумкин. Аъло кайфият сизни кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятлар оламига олиб киради. Тақдирда борига шукр қилинг. Сароб сари талпиниб овора бўлманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳаётингизда мавжуд гармонияга зиён етказмаслик учун режаларга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шундай иш кўрингки, дўстлар, оила аъзоларингиз сизни янада кўпроқ ҳурматлай бошласин, севсин, сиз билан фахрлансин. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун сизга бизнесда катта тажрибага эга одамнинг кўмаги зарур бўлади. Кечқурун спортнинг исталган тури билан шуғулланиш сизга фақат фойда беради. Ўзингизни, яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

14 январ куни сира иккиланмасдан эзгу ниятлар қилаверинг. Яхши ниятларингиз албатта ҳақиқатга айланади. Куннинг ўрталарига бориб ўзингизни лоҳас ҳис эта бошлашингиз кутилади. Шамоллаш аломатларини сезишингиз билан дарҳол тадбирини кўринг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар шу заҳоти врач қабулига шошилиши лозим. Жуфтингиз ёнингизда, у барча мушкулотлар ечимини топишда сиз билан ҳамнафас бўлади. Қўлингизга ғойибдан пул келиб тушса, ундан юз ўгирманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Нияти бузуқ, ҳасад ўтида ёнгувчилардан нари бўлинг. Руҳан тинчланинг ва хотиржамликни ҳар қандай кўринишдаги вазиятда ҳам сақлаб қолинг. Ҳайдовчи, муаллим ва сиёсатчиларга бугун омадли, ёқимли лаҳзалар ҳамроҳлик қилади. Қай масалада бўлмасин, қарор чиқаришда сергакликка интилинг. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 14 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?