date
views 62 074

Фақат эркаклар ўқисин: "Аёлларнинг кичик сирлари..."

Фақат эркаклар ўқисин: "Аёлларнинг кичик сирлари..."
Аёллар доим ҳам дилидаги туйғуларини ошкора айтавермайди, ҳурматли эркаклар. Уларнинг тез қарор қабул қилиши-ю, ҳиссиётга берилувчанлигини ошкораликка йўйсангиз, қаттиқ адашасиз. Қуйида келтириб ўтадиган айрим сирларимиз сизнинг аёлингизга бўлган муносабатингизнинг янада яхшиланишига хизмат қилади, деган умиддамиз.
  • Аёллар эркаклардан қарор қабул қилишда доим биринчилик ва фаолликни кутишади.
  • Аёллар тез-тез қилинадиган ва кутилмаган совғаларни хуш кўришади.
  • Улар турмуш ўртоғига ўзидан кўра бошқа аёл кўпроқ ёқишидан қўрқишади ҳамда қаттиқ хавотирга тушишади.
  • Бегойимлар эрларининг ҳамиша самимий ва ростгўй бўлишини исташади, масалан, чойхонада бўла туриб, мажлисдаман, дейишларини эмас.
  • Яратганнинг мўъжизаси билан аёлларга олтинчи туйғу ҳам инъом этилган бўлиб, рафиқа эрининг хатти-ҳаракатлари-ю юз ифодасидан ҳам нима демоқчи эканини билиб олади.
  • Аёллар турмуш ўртоғининг дўстлари билан футбол кўриши, чойхона ва базмларга бориши, хуллас, улфатлар даврасида вақт ўтказишига асло қарши эмас, бироқ бу вақт ўтказиш узоққа чўзилиб, ўзлари эътибордан четда қолаётгандек туюлади. Шунинг учун ҳам доим «Бугун чойхонам бор», деган жумлани айтишдан аввал аёлингизга бефарқ эмаслигингизни билдириб қўйсангиз, кифоя.
  • Аёллар шамоллаб қолса, бирор жойи оғриса, ҳаттоки туғруқ пайтида ҳам энг аввало турмуш ўртоғининг ёрдамини, қайғуришини ва у билан бўлишини кутишади.

Бу келтирилган сирлар барча аёлларга тегишли деб айтолмаймиз, аммо сизнинг аёлингизга мос келишига ишонамиз. Балки, буни синаб кўрарсиз?..
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Фақат эркаклар ўқисин: "Аёлларнинг кичик сирлари..."