— У пайдо бўлди-ю, яна эски хотиралар кино тасмасидек кўз олдимдан ўта бошлади. Ўша менга «Сиз ажойиб қизсиз!» дегувчи ёқимли овоз, кулиб қаровчи кўзлар… Шу он юрагимда симиллаган оғриқ турди. Уни жуда-жуда соғинганимни ҳис этдим, бир бора бўлса ҳам суратига термилиб, хаёлан суҳбатлашиш умиди яна пайдо бўлди. Кўзимда ёш айланиб, қалтироқ қўлларим компьютерим хотирасидан ўша эски суратни қидира бошлади.
Эҳ… Ахир ярим йил бурун юрак йиғлаган ўша кунда жаҳл билан суратни ўчириб юборган эдим-ку! Юрагим «Бекор ўчирган экансан, ҳеч бўлмаса, суратига қараб соғинчинг аламини босардинг», дея пичирлади. Шу сўзлар ила ўзимни-ўзим алдайман. Аммо ақлим «Сен ғирт аҳмоқсан, ахир энди у оилали, севган ёри ва севимли иши билан банд, бирор марта бўлса ҳам сени эсламайди-ку. Нега ўзингни бунча қийнайсан?» деган қаҳрли сўзларни қулоғим остида баралла айтади…
Ҳозир ушбу сатрларни ўқиб, хаёлингизда «Бир қиз билан севишиб, бошқасига уйланиб кетган экан-да», деб ўйлаган бўлсангиз, ажаб эмас. Йўқ, йўқ… Бизнинг ўртамизда китоблардаги, кинолардаги муҳаббат бўлмаган, ҳатто дўстлик ҳам… Бизни шунчаки иш юзасидан танишлар деса тўғрироқ бўларди. Минг афсуски… ҳаммаси шундай муносабат билан бошланиб, айнан шу муносабат билан якун топди.
МАЛИКА
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда