ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Тежамкорликка эътибор қаратинг, кимлардандир қарзингиз бўлса, имкон доирасида узинг ва пул топишнинг осон йўлларини қидирманг. Ўзингизни кун давомида меъёрлар асосида яшашга мажбур этинг. Ишга нисбатан жавобгарлик, масъулиятни чуқур ҳис этишингиз қўшимча даромад кўришингизда ёрдам бериши мумкин. Саломатлигингизга путур етмайди. Лекин овқатланиш режимини бузманг. Режим бир умр амал қилинадиган қоида эканини унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 январда хайрли ишларга қўл уришни режалаштирган бўлсангиз, йўлларингиз очиқ. Оллоҳ хайрли иш билан банд бандаларини хуш кўради. Фақат имкониятлар билан хоҳиш баробар келиши керак. Одамохунлигингиз, ҳазилга мойиллигингиз атрофдагилар билан илиқ муносабатларингизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Айниқса, қарама-қарши вакил ва вакилалари билан ўзаро муносабатларда асқотади. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг. Совуқ қиш кунлари кўчага енгил кийиниб чиқишдан сақланинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Иш бажаришда майда деталларгача эътиборга олинг. Акс ҳолда арзимас хатога йўл қўйсангиз ҳам, катта йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Бугун ўтган яқинларингизни дуо қилиш, маданий тадбирларда иштирок этиш руҳан саломат бўлишингизда катта ёрдам беради. Агар қачонлардир гуноҳ ишларга қўл урган бўлсангиз, астойдил тавба қилинг. Иншооллоҳ, тавбангизни Яратганнинг ўзи қабул қилади. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бири сизни чув тушириб кетиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 январ куни ўзингиз олдиндан режалаштирган қоидалар бўйича яшагингиз келиб қолади. Аммо бу яқинларингизга ёқиб тушмаслиги мумкин. Эмоциянгизни назоратда ушлай билсангиз, улар билан орангизда жанжал келиб чиқишига барҳам берган бўлардингиз. Кечқурун олис сафарга отланиш ва зиёфатга бориш муваффақиятли кечади. Бу сизга қўшимча хуш кайфият ва куч бағишлаши тайин. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз анча оғир кечиши кутилади. Шунинг учун глобал режаларингизни амалга ошириш истагидан нари бўлишингизга тўғри келади. Эсда тутинг, сизнинг қўлингиздан келмайдиган иш йўқ, бироқ алдовлар ва фирибдан эҳтиёт бўлинг. Оила қурмаган йигитларнинг баъзилари учун танлаганига муҳаббат изҳорини айтиш омадли кечади. Нимаики ишга қўл урманг, дўстлар, танишлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Бугун қалбингизга қулоқ тутишингиз яхшиликка олиб келмаслиги мумкин. Соғлиғингизни асранг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 январ куни янги ғояларга тўлиб-тошасиз. Сизга кун мобайнида қўшимча даромадли ишларни таклиф этишлари кутилади. Ўзингизга маъқулини танлаш учун имконият ҳам мавжуд. Ишхонангизда ҳам омадингиз чопади. Бажарилган сифатли иш учун раҳбарият мукофот эълон қилиниши эҳтимолга яқин. Куннинг иккинчи ярмида янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Бироқ бу танишувлар оила қурмаган дўстларимизга романтика ҳадя этмайди. Ўзингизга тегишли пулларни кимлардандир олишда бироз мушкулотларга дуч келишингиз кутилмоқда.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар сизга кун бўйи гармония ваъда қилишмайди. Бироқ ишларингизда жиддий муаммолар ҳам юзага келмайди. Ҳар бир ҳаракатингиз кўнгилдагидек кечади. Уй учун жиҳозлар харид қилиш, уй, машина таъмири, уй ичкарисида жиҳозлар ўрнини алмаштириш муваффақиятли кечади. Оиласизлар бугун севгилиси билан бўлиб ўтадиган учрашувдан воз кечиб қўя қолганлари маъқул. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Овқатланишда меъёрни билинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 январда билиб-билмай баъзи номақбул ишларни амалга ошириб қўйишингиз хавфи сезиляпти. Лекин тез хатоингизни тушуниб етасиз ва уни тузатиш ҳаракатига тушасиз. Тушга қадар бу муаммони ҳал қилинг-да, дарҳол асосий муаммолар билан банд бўлинг. Яқинларингиз билан орангизда мерос ёки пул масаласида тортишувлар юзага келиши мумкин. Афсуски, бу муаммони ҳуқуқшуносларсиз уддалай билмайсиз. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишмоқчи. Шу баҳонада яхшилаб дам олсангиз ажабмас.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Шахсий ҳаётда бахтдан бошингиз айланиб, еттинчи осмонларда парвоз қилмаслигингиз мумкин. Аммо атрофдагиларнинг олқишларидан баҳра олишингиз тайин. Оиласиз бўлсангиз, атрофдагиларни яхшилаб кузатинг, улар орасидан сизнинг бахтингиз кўзга ташланиб қолса ажабмас. Молиявий масалада жиддий йўқотишлар сизга хавф солмайди. Шунга қарамасдан катта ишларга қизиқиб пул тикиб юборманг, кейин афсусланиб юрасиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 январ куни нимани хоҳласангиз, шуни қилишингиз мумкин, фақат тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Хатога йўл қўйсангиз, унинг ажрини жуда узоқ вақт тўлашингизга тўғри келади. Муҳаббатда ҳаммаси жойида бўлади. Иллюзия, романтика, интиқиб кутишлар сизга ҳамроҳ бўлади. Мартабага эришиш йўлида бир зум тўхтанг. Сиз учун жонидан кечишга тайёр инсонни кўра билинг, сеза билинг. Олдин унинг кўнглини олинг. Бусиз мартаба татимайди.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун иш жойингиздаги эндигина ишга жойлашган ҳамкасблар масъулиятини зиммангизга ола кўрманг. Йўқса, оқибати яхши бўлмайди. Раҳбариятдан балога қоласиз. Шахсий ҳаётда ёлғиз қолиш балоси сизга хавф солмайди. Лекин жуфтингиз билан эрталабданоқ жанжаллашишингиз тайин бўлиб турибди. Муносабатларни совуқлаштирманг, оғир-босиқ бўлинг, жуфтингизга меҳр кўрсатинг. Уни рашк қилманг, бу сизга зиёндан бошқасини бермайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 январда энг яхши йўл уйда ўтиришингиз ва уй юмушлари билан банд бўлишингиз эканини унутманг. Ишхонада арзимас хато туфайли раҳбарлар билан айтишиб қолишингиз мумкин. Шундай экан, жанжалдан, айтишишдан тийилинг. Баъзилар хориждан иш топишлари кутилади. Кечқурун саломатлигингизда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Жигар ёки юрак масаласида мушкулотлар кўзга ташланса керак. Албатта врач қабулига боришингиз зарур.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади