21:49 / 19.01.2018
9 893

Мунажжимлар башорати: 20 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 20 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эсда тутинг, бугун қайсарлик яхшиликка олиб бормайди. Агар гап пул ҳақида борса, бу одат ҳар қандай одамни йўқсилликка маҳкум этиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ фаолиятингизга сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади. Қизлар, аёллар гардеробларини яна битта кўйлак билан бойитсалар бўлади. Бугун кечқурунга бориб моддий аҳволингиз яхшиланади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 январда ишларингиз шу қадар кўпаядики, режадаги сафар ва шахсий ҳаёт билан боғлиқ юмушларни ортга суришингизга тўғри келади. Ҳамма ишни бирдан бажариб юборишга уринманг. Жисмоний зўриқиш толиқтириши мумкин. Электр қувватига ишлайдиган ускуналар билан эҳтиёткорона тиллашинг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Дарвоқе, бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилмоқда. Башарти сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз-у, даволаниш вақти етган бўлса, ортга сурманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ташқарида қаттол совуқ ҳукм суришига қарамай, сизнинг кунингиз қуёшли бўлади. Ҳазил-мутойибага мойиллик кўплаб кўнгилсизликларни четлаб ўтишда катта ёрдам беради. Молиявий масалада ишларингиз бароридан келишини истасангиз, мартабам ошсин десангиз, меҳнатдан қочманг. Чин кўнгилдан, беармон ишланг, ҳузурини албатта кўрасиз. Эскирган касаллар қўзғалиш хавфи сезилмоқда. Шунинг учун олдини олиб врач маслаҳатини олсангиз, ёмон бўлмасди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 январ куни спортнинг фаол ва хавфли турлари билан асло шуғулланманг, жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас. Кунни хотиржамликда ўтказишга ҳаракат қилинг. Жуда бўлмаса, севимли хоббингиз билан чалғинг. Ишхонада ҳеч бир ҳамкасбдан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланишга уринманг. Оиласизларни кечқурун романтик учрашув кутади. Айрим йигитларимиз учрашув баҳонасида севгилисига кўнгил изҳорини тўкиб солиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Куч ва имкониятларни ниҳоятда тежаб сарфланг. Акс ҳолда ишларингиз ортга кетиб, бунинг устига жисмоний зўриқиш туфайли депрессия ҳолатига тушиб қолишингиз мумкин. Бугун ўзингиз учун ёқимли ва ҳурмат-иззатли одамлар билан мулоқотда бўлинг. Тадбиркорлар ҳамкорлар билан ишлашда шартнома шартларига қатъий амал қилишлари зарур. Муҳаббатда рашк балосини четга сура олмасангиз, жуфтингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлиши турган гап.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 январда илгариги аразлар, майда-чуйда кўнгилсизликларга кўз юмган ҳолда олға босинг. Ишда жисмоний зўриқишга учрашдан сақланинг. Акс ҳолда кечқурунга бориб ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз, жиддий хасталикка юз тутишингиз мумкин. Моддий аҳволингиз пулдорлар ёрдамисиз ҳам бугун осон ҳал бўлади, ташвиш чекманг. Кечқурун яқин дўстлардан ёки ҳамкасблардан бири сизни меҳмонга чақириши кутилмоқда. Меҳмондорчилик сизга қўшимча хуш кайфият ҳадя этади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Оиласи йўқ йигитларнинг аксарияти бугун муҳаббатда ҳақиқий жасурларча иш тутишади. Бу бўлғуси жуфтингизнинг сизга бўлган меҳрини ўн чандон орттириши тайин. Оилалилар эса кун давомида жуфти билан сен-менга бориши кутилади. Шубҳасиз, бу катта жанжалга айланмайди. Чунки сизларни ёши улуғ қариндошлардан бири ўртага тушиб яраштириб қўяди. Қўлингизда бор пулларни қайсидир йўллар билан кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Саломатликка эътиборсиз қолманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 январ куни жуфтингизга нисбатан рашк ҳиссини сир тутишингиз лозим. Бу орадаги илиқ муносабатлар сақланиб қолишини таъминлайди. Ишда эса меҳнатсеварга айланинг. Тер тўкинг, фақат олдинга интилинг. Ҳамкасблар билан рақобат қилсангиз-да, барибир сиз ғолиб бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида шахсий юмуш билан бошқа шаҳарга бориб келишингиз эҳтимоли бор. Шамоллаган, ё грипп юқтирган бўлсангиз, хасталик то тўлиқ чекинмагунча организмни зўриқтирмай туринг. Моддий аҳволингиз кечқурун яхшиланиши кутилмоқда.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз унумли кечади. Йўлингизда учрайдиган тўсиқларни бир ҳамла билан итқитиб кета оласиз. Сизга ҳамкасблар ёки дўстларнинг ёрдами ҳам керак бўлмайди. Кесадиган, электр қувватига ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда сергак бўлинг. Йўқса, жиддий жароҳат олишингиз мумкин. Кечқурун ишхонангиздаги раҳбарлар сизни фавқулодда хизмат сафарига жўнатишлари кутилади. Лекин бу сафар сизга ҳар жиҳатдан наф келтиради. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомларга қарамаганингиз маъқул. Ҳасадчи ҳамда ғийбатчиларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 январ куни иш масаласида мушкулотларга дуч келмайсиз. Сабаби, кайфиятингиз аъло бўлади. Тушга яқин қариндошлар қўнғироқ қилавериб ишлашингизга халал бериши мумкин. Спортзалда астойдил шуғулланиш бугун наф келтирмайди. Иложини топсангиз, ҳар қандай турдаги жисмоний зўриқишлардан қочинг. Кечқурун олисдан ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Бу кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатади. Аммо ташвиш чекманг, бу тахлит вазиятлар жуда тез фурсатда барҳам топади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Агар раҳбарларингиз сизни кабинетига чорласа, биринчи навбатда эмоцияни жиловлашни унутманг. Бу мулоқот давомида қандай ишлаш ҳақида зинҳор фикр юрита кўрманг. Ўзингизга ташвиш орттирасиз. Вазиятни чигаллаштирасиз. Бугун зарарли одатларни ташлаш, спорт билан шуғулланиш, олис сафарга отланиш муваффақият келтиради. Кечқурун қандайдир тантанага таклиф этишлари мумкин, борманг. Оила даврасида дам олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 январда билибми-билмайми, дўстлардан бирига ёлғон гапириб қўйишингиз эҳтимоли бор. Асосийси, ўзингизни ҳам алдашга ҳаракат қилманг. Олис сафарга отланиш, врач кўригидан ўтиш, хасталикни халқона усуллар ёрдамида даволаш хайрли кечади. Ижод кишилари кун давомида янада кўпроқ мухлис орттириб, машҳурликнинг юксак чўққиларини забт этиш имконига эга бўлишади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 20 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?