Мунажжимлар башорати: 21 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • 20-01-2018, 23:34
  • 2 094
  • Ҳаёт тарзи
  • Мунажжимлар башорати: 21 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Кунингиз сиз ўйлаганчалик енгил кечмаслиги кутилади. Омадга эришишингиз йўлида баъзи тўсиқлар, мушкулотлар юзага келиши мумкин. Кун давомида атрофдагилар билан жанжаллашиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шундай экан, сизни тушунадиган, ҳурмат қиладиганлар билан шерикликда ишланг. Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам. Жуда муҳим ишларни куннинг иккинчи ярмига кўчиринг. Кечқурун қўшниларингиздан бириникига қандайдир тадбир баҳона ташриф буюришингиз эҳтимоли бор.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    21 январда эрталабданоқ ким билан қандай оҳангда гаплашиш кераклигини тушуниб етасиз. Моддий аҳволингиз тушгача бормай ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Аммо тадбиркорлар ҳамкорлар билан ишлашда баъзи муаммоларга дуч келишлари мумкин. Кечқурун коммунал хизмат вакиллари билан орангизда муаммо пайдо бўлиши кутилади. Шунинг учун мабодо улардан қарзингиз бўлса, тўланг-у, даф бўла қолишсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    Бугун оммавий ва жамоатчилик ишлари билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Шуларнинг ўзи сизга ҳам обрў, ҳам даромад келтиради. Кўпчилик йиғиладиган жойларда асло туриб қолманг. Сизга 21 январ куни кўпроқ ёлғиз қолиш хуш кайфият бахш эта олади. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида романтик учрашувларни бошдан кечиришлари кутилади. Оилалилар ҳам ким биландир учрашишади, аммо бу учрашув романтик характерга эга бўлмайди. Кечқурун жудаям ёқимли хабар эшитасиз.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    21 январ куни эрталаб дўстлар билан учрашинг ва вақтингизни хушчақчақликда ўтказинг. Бугун ишга бор бўйингиз билан шўнғишингиз шарт эмас. Барибир кўнглингиздаги натижага эришишингиз мушкул кечади. Зарарли одатлардан воз кечиш бугун фақат муваффақият келтиради. Саломатликни тиклаш учун ҳам дори ичиш шарт эмас. Спорт билан шуғулланишни одат қилинг. Кечқурун олис сафарга жўнашингиз эҳтимоли бор. Яхшиси бу сафарни бошқа кунга қолдиринг.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    Қанақанги муҳим ишингиз бўлса, эрталабга мўлжалланг. Шунда фойдасини аниқроқ кўра оласиз. Йўлингизда учрайдиган тўсиқлар, қийинчиликлар сизни асло қўрқита олмайди. Шундан бўлгандан кейин бажарган ишингиздан кўпроқ наф кутсангиз ярашади. Муҳаббатда қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан дон олишиш сира ҳам қувонч ҳадя этмайди. Аксинча юзингизни ерга қаратади. Қондошлар билан кечқурун юракдан суҳбатлашинг, чигалларингиз ёзилади.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    21 январ куни қувонишга ҳам, сафар, ёзишмалар ва романтик учрашувлар учун ҳам вақтингиз истаганча топилади. Сиз худди электр қувватига тўйинган аккумлятор мисоли барча ишларни дўндиришга улгурасиз. Ёрқин ва нафи кўпроқ ғоялар ўйлаб топиб, раҳбарларга ҳавола этсангиз, мартабангиз ошарди, пул ҳам кўпроқ кела бошларди. Кун мобайнида зинҳор яқин ўтмиш ҳақида хаёл сурманг. Бу сизга фақат хафагарчиликларни тақдим этади. Кечқурун оилангизда ажойиб тантана бўлиб ўтиши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлиги ҳақида астойдил қайғурсинлар.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    Молиявий муаммоларга нисбатан лоқайд бўлманг, акс ҳолда кечқурун катмонингиз пулсиз қолиши ҳеч гап эмас. Тушдан кейин қандайдир ёқимсиз хабар туфайли кайфиятингиз тушиб кетиши мумкин. Бундай лаҳзаларда оптимистларча йўл тутишингиз лозим. Оила қуришга улгурмаган қизларнинг айримлари кечқурун романтик учрашувга таклиф этилишади. Ишонинг, бугун севганингиз сизга тўлиқ қалбини очишни ният қилган.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    21 январда вужудингиз қўшимча кучга тўлиб-тошади. Кўчада танишлардан бирини кўриб қолиб ёқимли суҳбат ҳам қурасиз. Келгусида худди шу танишингиз сизга тижоратда ишончли ҳамкор бўлиши ҳам мумкин. Агар шахсий бизнесингизни очишга қарор қилган бўлсангиз, ўша танишингизни маҳкам тутинг. Ўзингиз учун қимматли ва ҳурматли инсонларга таъзим бажо айлашдан уялманг. Узоқ-яқин қариндошлар билан мулоқотда хотиржамликка эътибор қаратинг.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    Дам олиш кунингиз бўлишига қарамай, барибир тирикчилик экан-да, ишлар, муаммолар қуйииб келаверади. Баъзи муаммолар сизни қаттиқ ранжитиши ҳам эҳтимолга яқин. Лекин руҳни туширманг. Бу дунёда кўп нарсалар нисбий эканини эсга олинг-да, олға қадам ташлайверинг. Тақдирда борига шукр қилинг. Кечқурун эса саломатлигингиз ҳақида қайғуришингизга тўғри келади. Жиддий хасталикка йўлиқмасангиз-да, шамоллаш аломатлари борлиги аниққа ўхшайди.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    21 январ куни ўзингизга қизиқ бўлмаган ишларга қўл урмаганингиз маъқул. Беҳуда вақт кетказишдан нима фойда. Бўладигани, оладиганига интилаверинг. Чунки сизда қизиқиш уйғотмабдими, демак у иш фойда келтирмайди. Ижод кишиларини ҳам бугун ажойиб лаҳзалар кутиб қолади. Қисқа манзилга сафар қилишингиз мумкин. Бу ҳам кўнглингизга бир олам шодлик бағишлайди. Кунингиз хайрли ўтсин!

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    Бугун сизга чор атрофингиздан ёрдамлар ёғила бошлайди. Шунинг учун яқин ўтмишдаги хатоликларни эслаб кайфиятни туширмасангиз ҳам бўлади. Кундузи оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Тадбирга борманг, ундан кўра майда-чуйда ишларни бажариб, пул топиш ҳаракатида бўлинг. Баъзилар жуфти ҳақида ёқимсиз хабар эшитгач, жаҳл отига минишлари мумкин. Жаҳл отига минсангиз, майли, аммо жиловни бўш қўйиб юборманг. Кейинини ўйланг. Яхшиси, жуфтингиз билан очиқчасига, хотиржам ҳолда гаплашиб олинг.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    21 январда балиқ буржи остида туғилганларнинг куни туғади. Пул дейсизми, хушомад дейсизми, ишқилиб, дунёнинг барча яхшилиги сиз томонга талпина бошлайди. Интуицияни тараққий топтириш, билим олиш ва саёҳатга чиқиш бугун омадли кечади. Жаҳлингизни чиқарганларга нисбатан сукут билан жавоб қайтаринг. Шунда мутлақ ғолибга айланасиз.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Мунажжимлар башорати: 21 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?