18:31 / 21.01.2018
16 459

"Яхши аёл"нинг яхши сифатлари...

"Яхши аёл"нинг яхши сифатлари...
Яхши аёл муносабатларга нуқта қўядиган йўлга юрмайди. Омонат деб эмас Қиёматга қадар деб бошлайди муносабатларини.
Яхши аёл севганини қалбида пинҳон қизғонади. Бир жойга юборса кўркам бўлсин, яхши кўринсин дейдилар. Ишонадилар яқин инсонига.

Севганининг уст-бошини тўғрилаб қўйишдан завқланадилар. Яхши аёллар журъатли бўладилар. Яхши аёлнинг ҳаётига эркак осонликча кириб келолмайди. “Кут” деганни қабригача кутади яхши аёл. Кетган учун куйинмайди. Очиқ-ошкора дийдиё қилмайди. Яхши аёл ҳар доим гўзал кўринишни истайди. Кимлардир учун эмас, ўзи учун ҳам бунга аҳамият беради. Бошқаларга ҳуснини кўз-кўз қилиш учун эмас, ўзини яхши кўриш учун яхши аёлга гўзаллик керак. Ўрни келса она бўлади, ўрни билан дўст бўлади. Яхши аёл муаммолардан қочмайди.

Ҳамма нарсани ўрни билан изига туширадилар. Яхши аёллар жуда мағрур бўлади.
Дарвоқеъ, ўзига муносиб муомалани кўрмаса ҳеч нарса бўлмагандай давом этмайди яхши аёл. Яхши аёл кимларнингдир хоҳиш-истагига мос бўлишни истамайди.

Атрофдагиларидан ўзини борича қабул қилинишини хоҳлайди. Яхши аёл севмаса “севаман” демайди. Эркаклар яхши аёлларни унча хушламайдилар. Чунки осон бўйсиндиролмайдилар яхши аёлни. Яхши аёлдан воз кечган эркак йўқотади. Яхши аёл эса елкасидаги ғуборни қоқиб ташлагандек ҳаёт йўлида давом этади. У шундай яралган. Ғамхўр. Эътиборли. Меҳрибон. Болаликдан ОНА бўлиб туғилади яхши аёл. Кучли бўлади у. Илло бирор эркак яхши аёлни мавҳ этса бу унинг ўғли бўлади...
Умида АДИЗОВА

Манба: Erk.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Яхши аёл"нинг яхши сифатлари...