Ҳар бир инсон ёшлигиданоқ камчилигу ютуқлари, ўз имкониятлари ҳақида оз бўлсада тасаввурга эга бўла бошлайди. Ёшлигиданоқ болалар феъл-атвори ҳақида олдин ота-оналар, кейин эса атрофдагилар ўз муносабатини билдира бошлайди. Ташқи таъсир натижаси ўлароқ, ҳар бир инсонда ўз-ўзига баҳо бериш қобилияти шакллана бошлайди. Кимдир ўзига жуда юқори баҳо берса, яна кимдир ўзи ҳақида салбий фикрда бўлади.
Ўзи ҳақидаги жуда юқори фикрдаги инсонлар атрофдагилардан доим қусур излашга ҳаракат қилишади. Унинг ўзи ҳақидаги фикри реал имкониятлардан кўра илгарилаб кетган. Бундай инсонларнинг бахтли бўлиши қийин, сабаби улар доим нимадандир норози бўлиб юришади: ё ҳаёт тарзидан ёки атрофдагилардан… уларнинг ўзи ҳақидаги фикрларни ўзгартириш ҳам қийин кечади. Бунинг учун ўзгаларнинг ютуғини кўриб, ўз имкониятларини таққослаш, атрофдагиларнинг унга нисбатан тўғри муомала қила олиши муҳим ахамиятга эга.
Ўзи ҳақида салбий фикрда бўлган инсонларга ҳам осон эмас. Уларнинг бошқалар билан муомалага киришишлари, янги танишлар орттиришлари қийин кечади. Уларни доим бирор ишни бошлашдан олдин «мен тўғри йўл тутаяпманмикан?» каби шубҳали саволлар қийнайди. Бундай шубҳа гумонлардан қутилиш учун, авваламбор ўзингизга четдан назар ташланг. Сиз ҳеч кимдан кам эмассиз ва шунинг баробарида бошқалардан устун жиҳатларингиз ҳам мавжуд. Бу жиҳатларни ҳис қила билинг. Шундагина ҳаётда ўз ўрнингизни топиб, ишингизда яхши натижаларга эриша оласиз.
Манба: maslahat.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)