Инсон мияси сиз ўйлагандан ҳам кўпроқ имкониятларга эга. Уни бошқача ўйлашга ва бошқача ишлашга мажбур қилиш мумкин. Бу эса ҳаётингизни қандай кечишини аниқлаб бериши мумкин.
1. Миянгиз ҳақиқат ва тасаввур орасидаги фарқни кўра олмайди.
Сиз нима ҳақида ўйласангиз миянгиз айнан шу нарсага таъсир этади. Яъни, миянгиз учун сизнинг фантазияларингиз билан ҳақиқат орасидаги фарқни аҳамияти йўқ. Масалан, ипохондрик (доим ўз соғлиғидан безовта бўлиб юрадиган инсонлар тоифаси) кечки дастурларни томоша қилаётиб, янги тарқалган касаллик ҳақида эшитиб қолса, у дарҳол ўзида шу касаллик аломатларини сеза бошлаши мумкин.
Ёки аксинча, доим кулиб юрадиган, ҳаётидан мамнун инсонлар қандай хабар эшитишидан қатъий назар, қонидаги серотин (бахт гармони) даражаси юқори эканлиги сабабли доим ўзларини бахтли ҳис қиладилар.
2. Нима ҳақда кўп ўйласангиз, шуни кўрасиз.
Нима ҳақда ўйлашингиздан қатъий назар, бу ҳаётий тажрибаларингизнинг натижаси бўлиб хизмат қилади.
Дейлик, сиз янги машина сотиб олдингиз. Энди сиз шаҳардаги худди шу маркадаги ва худди шу рангдаги машиналарни кўпроқ пайқай бошлайсиз. Гап шундаки, энди сиз машинангиз ҳақида аввалгидан кўпроқ ўйлай бошладингиз.
Нима учун буни билиш муҳим?
Ҳар қандай тушкун вазиятдан, шунчаки ўз фикрларингизни ўзгартирган ҳолда осонгина чиқиб кетишингиз мумкин. Ҳеч эътибор берганмисиз, ҳаётда инсонлар ўзига ўхшаганлар билан тез тил топишади. Қувноқ инсонлар ўзига ўхшаган шўх-шаддодлар билан, ипохондриклар ўзлари сингари доим безовта юрадиганлар билан дўстлашади. Бу тасодиф эмас. Агар ҳаётингизда ниманидир ўзгартирмоқчи бўлсангиз, буни хаёлларингизни ўзгартиришдан бошланг.
3. Вақтнинг кўп қисмини миянгиз “автопилот“да ўтказади.
Ўртача ҳисобда инсон мияси бир кунда 60 минг фикрни ишлаб чиқади. Шулардан 40 мингтасини сизнинг кечаги ўй хаёлларингиз ташкил қилади. Миянгизни “тозаланг“. Ҳар кунлик «кечаги» одатларни, бугунги янги ва нотаниш хаёлларга алмаштиринг. Бугунги фикрлар учун миянгизда жой ҳозирланг. Миянгизни “машқ қилдиринг“. Уни кўпроқ яхши хаёллар билан банд бўлишига мажбур қилинг. Қанча кўп ҳаракат қилсангиз шунча тез ва осон бунга эришасиз. Ҳаётга онгли равишда назар солинг – тегрангизда кезинаётган ҳар хил негатив хаёлларни миянгиздан ҳайдаб солинг.
Хаёлларингизни ўзингизга бўйсундириб, ўзгара оладиган қобилиятингиз бор. Нимани ўйласангиз, унга эришиш имкониятингиз бор. Буни истасангиз бас…
Мамбетова Шаҳноза тайёрлади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади