22:11 / 25.01.2018
8 616

Мунажжимлар башорати: 26 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 26 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Юлдузлар сизга омадли ва хайрли кунни ваъда қилишмоқда. Шахсий муаммолардан нари бўлишни истасангиз, ишда фаолликни оширинг, қўшимча билимлар олинг. Молиявий масалада ҳам муваффақиятлар кўзга ташланади. Бунинг натижасида ўзингизга бўлган ишонч ортади. Куннинг иккинчи ярмида сизни иш жойингиздан фавқулодда хизмат сафарига жўнатишлари мумкин. Аммо ташвиш чекманг. Қолган-қутган ташвишлар йўл-йўлакай ҳал бўлиб кетаверади. Кечқурун овқатланиш билан боғлиқ режим ва меъёрларга яна бир карра кўз ташлаб олинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
26 январда муҳим учрашувлар, мажлислар ва режага киритилмаган сафарлар кутиб қолади. Буларнинг барчаси сизнинг фойдангизга якун топади. Уй юмушлари билан банд бўлиш, жиҳозларни тартибга келтириш, жойини ўзгартириш ва уй таъмири муваффақиятли кечади. Ўзингиз биринчи даражали деб билган харидлардан пулни аяманг. Моддий аҳволингиз ҳамманикидан яхши. Кечқурун уйингизга мактабдош дўстларингиздан бири ташриф буюриши кутилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишхонангиздаги муҳит эрталабдаёқ кайфиятингизни кўтариб, иш унумдорлиги ошишини таъминлаб беради. Атрофдагилар билан ширин муомалада бўлиш, ҳар жабҳада осонгина, қайсарликларсиз, принциплардан воз кечган ҳолда келиша билишингиз сизга фақат фойда келтиради, шуни унутманг. Мабодо вазият кун давомида қалтис тус ола бошлаганини сезсангиз, сира ташвиш чекманг. Худодан сўрасангиз, бас, иншооллоҳ ғамларингиз арийди. Боши берк кўчада қолмайсиз. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
26 январда кўпроқ вақтингизни дам олишга, медитацияга ва атрофда бўлаётган ишларни кузатишга сарфланг. Башарти молия масаласида англашилмовчиликлар юзага келса, қайғурманг, муҳаббатда албатта омадингиз чопади. Оила қурмаганлар ниҳоят кўнглидаги инсонни учратишади ва икки ўртада романтик танишув содир бўлади. Кечқурун яқин дўстлардан бири сизга кутилмаган совға ҳадя этиши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кимлардир янги ишга кириш ниятида бўлса, бугун айни муддао, сиз ўша корхона ёки ташкилот раҳбарининг алоҳида суҳбатидан ўтасиз. Суҳбат аъло давражад кечади ва яна бир карра иш жойи танлаб хато қилмаганингизга амин бўласиз. Тадбиркорлар учун хизмат сафарлари, келишувлар, янги фойдали шартномаларни имзолаш омадли ўтади. Кўпчилик қаршисида сўзламанг, кўз тегиши мумкин. Кечқурун асабларни бўшаштирувчи енгил машқларни бажаринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
26 январ куни қизиқарли учрашувларни бошдан кечирасиз. Бундан ташқари, ўзингиз яшаб турган манзилда кезиб қўшимча даромад олиш ҳаракатига тушасиз. Бир сўз билан айтганда, кун бўйи кўчада бўласиз ва бу ишингиздан бошқалар ҳам ўрнак олса арзийди. Жисмоний зўриқишни бошдан кечирганингизни сезиб қолсангиз, ишдаги фаолликни пасайтиринг. Сурункали хасталикка йўлиққанларга эса жисмоний зўриқиш умуман тавсия этилмайди. Оиласизлар бугундан романтика кутмаганлари маъқул.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эмоция бугун сизнинг фойдангизга ишлай бошлайди. Унинг кўмагида энг чигал муаммоларни ҳам хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этишингиз мумкин. Йўл-йўлакай янги танишувларни бошдан кечиришингиз кутилади. Ёки эски қадрдонлардан бирини учратиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Ошқозон ва юракда муаммо пайдо бўлмасин десангиз, овқатланишга ва дам олишга алоҳида эътибор қаратинг. Сабаби, сиз ўзингизга нисбатан жуда эътиборсизсиз. Кечқурун зарарли одатлардан воз кечиш хайрли кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
26 январда молиявий муаммоларни ҳал этишда хатога йўл қўймаслик учун ишнинг майда жиҳатларини ҳам назардан қолдирманг. Шундоқ ҳам коммунал хизматдан қарзларингиз кўп. Шунинг учун молиявий масалани биринчи навбатда уддалашингиз керак. Фалокатга учрамаслик учун серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун кимлардир сердаромад ишда шерикчилик қилишингизни, яна бировлар хорижда ишлашни таклиф этиши кутилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз ажойиб кечади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар, ташкилот ходими бўлсангиз, ҳамкасблар билан тил топишишингиз жуда енгил кечади. Фақат шундай йўл тутингки, оқибатда сизни иккиюзламачига чиқариб қўйишмасин. Ўзгаларнинг муаммоларига ҳам эътиборли бўлинг. Ёрдам сўраганларга ёрдам беринг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш, иммунитетни кўтариш, асабларни тинчлантириш масаласини ҳам биринчи ўринга қўйинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
26 январ куни каттароқ катмон ҳозирлаб қўйинг. Кун давомида кутилганидан ҳам мўмайроқ даромад эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Тўғри, шунга яраша харажатлар ҳам оз эмас. Бироқ барибир даромад устун келади. Кам ўйланиб, кўп ҳаракатлар содир этинг. Бу сизнинг шиорингиз бўлсин. Яқинларингизга, фарзандларга жиддий эътибор қаратинг. Мева-чевани мўлроқ истеъмол қилинг. Иммунитетингиз кўтарилади. Ухлашдан олдин албатта қатиқ ичинг, фойдасини кейин сезасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Жуфтингиз билан муносабатларда янада кўпроқ ҳис-туйғуга эга бўлиш ҳаракатига тушинг. Акс ҳолда рашк туфайли орангизга совуқчилик тушиши ҳеч гап эмас. Рўзғор учун йирик харидларни амалга оширишингиз кутилмоқда. Бироқ хавотирга ўрин йўқ. Моддий аҳволингиз жуда яхши. Кечқурун дўстлар билан бирга кўнгил очсангиз ҳам ярашади. Ёки спорт билан шуғулланинг, севимли хоббингизга қайтинг, ақлли инсонлар билан суҳбат қуринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
26 январ куни атрофдагиларнинг танқидига учрашингиз кутилади. Бу зиммангиздаги мажбуриятларни ўз вақтида адо этмаганингиз учун бўлса ҳам ажаб эмас. Кечқурун сиз ёмон кўрадиганлардан кимдир қўнғироқ қилиб кайфиятингизни бузадиган хабар етказиши мумкин. Ишонманг, фақат қалбингизга ишонинг. Тоза ҳавода сайр қилинг. Энг севимли таомингизни истеъмол қилиб, завқ олинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 26 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?