
— Нега ҳалиям уйланмадинг?
— Арзирли қиз тополмаяпман. Топганим онамга ёқмайди.
— Унда онангга ўхшаганини топ, муаммо бўлмайди!
— Топгандим, отамдан балога қолдим.
* * *
Аёл ҳайвонот боғида юриб туяқушлар билан қизиқиб қолди ва боғ ходимидан сўради:
— Айтинг-чи, туяқуш ҳам пат ташлайдими?
— Ҳа, ерда юз доллар ётганини кўрса, шу заҳоти пат ташлаворади.
* * *
— Оғайни, болаликдаги орзуларингнинг биронтаси ушалдими?
— Ҳа, биттаси ушалди.
— Қайсиси?
— Болалигимда отам сочларимдан тортиб калтакласа, доимо кал бўлиб қолишни орзулардим.
* * *
Она беш нафар фарзанди билан марказий дўконлардан бирининг лифтига кирди-да, кузатувчига деди:
— Болалар бўлимига!
Шунда болалардан бири деди:
— Ойи, сизга беш фарзанд камлик қиляптими?
* * *
Пингвин боласи барга кириб сотувчидан сўради:
— Дадамни кўрмадингизми?
— Йўқ, кўриниши қанақайди?
* * *
— Менга қара, бизнинг энг фаол йўл патрул хизмати ходимимиз қани?
— Ишда ёниб кетибди?
— Қанақасига?
— Аждарнинг машинасини тўхтатиб, ичган-ичмаганини текшириш учун пуфлатган экан.
* * *
Сичқон инига ҳаммаёғи тирналган ҳолда кириб келди-да, қариндошларига деди:
— Қора мушукнинг бахтсизлик келтиришига мана энди ишондим.
* * *
Жинни уяли телефонлар салонига келиб деди:
— Кечагина сизлардан телефон сотиб олгандим. Ишламаяпти.
— Нега ишламайди? Биз шу ернинг ўзида текшириб бергандик-ку!
— Мана, қаранглар, мен ўз рақамимга қўнғироқ қилсам, доим банд кўрсатяпти.
* * *
Бир болакай тижорат қилмоқчи бўлди ва ҳар куни онасига сомса пиширтириб бозорда сота бошлади. Бир эркак ҳар куни келарди-да, беш юз сўм берарди, лекин сомса олмасди. Ниҳоят кунларнинг бирида эркак болакайдан сўради:
— Сен пул бериб нега сомса олмаётганимга ҳайрон бўлгандирсан-а?
— Йўқ, ҳайрон бўлганим йўқ. Лекин айтиб қўйишим керак, сомса бугундан бошлаб минг сўмдан сотиляпти.
* * *
Эркакларга фойдали маслаҳат:
— Агар хотинингиз ёмон кайфиятда ухлаб, яхши кайфиятда уйғонса, тушида кимни кўрганини суриштиринг!
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар