«Менга гапирма, сендан хафаман…» Биз кўпинча шундай иш тутамиз. Аразлаймиз, хафа бўламиз.
Нима учун? Чунки бизга шуниси қулай. Шу тариқа ўз чегараларимизни намоён қиламиз.
Бунинг сабаби-ўзига паст баҳо бериш ва ўзини сева олмаслик хислати.
Сизни ранжитганни эслаб кўринг. Шу пайт нимани ҳис қилдингиз? Уни кечиришга уриниб кўрганмидингиз? Сизга озор берган инсонни,кўзларингизни «очгани» учун миннатдор бўлганингиздагина ҳақиқий кечиримни ҳис қиласиз. Агар қалбингизда ҳали ҳам оғриқлар бўлса, демак озорлар унутилмаган. Кейинчалик эса, ушбу муҳим ҳаётий дарсни енгиб ўтиш учун атрофингизда «дарди яқинларни» ўзингизга жалб қила бошлайсиз.
Хафа бўлишга тайёрларни хафа қилишади.
Кўнгил тарафдан қараганда араз – хафа бўлган билан дилозор орасидаги шартномадай гап. Гина сақлаган одам ушбу муносабат орқали жуда муҳим ниманидир тушуниб етади.
Араз бу – ёшликдан мерос бўлган ташқи дунёга таъсир ўтказиш усули. Оилада кимдир шу йўл билан мақсадига эришган. Ва инсон онгида, ўзи англамаган холда шундай хулқ атвор шакллана боради.
Араз бу – «қурбон» усулидаги муносабат.
Хафа бўлиб биз жабрдийда рольини ўйнаймиз, эвазига эса эътибор ва атрофдагиларнинг ҳамдардлигига эришамиз. Уларнинг ачиниши эвазига ўзимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаймиз. Қанча кўп аразласак, шунча кўп ўзимизни керакли эканимизга ишонч ҳосил қиламиз.
Аразларнинг танамизга қандай таъсири бор?
Араз-гина қилган одамни ичидан емира бошлайди. Оқибатда оғир хасталикка чалиниши мумкин. Дилозорни кечириб сиз танангизни оғир юкдан холос этасиз. Бунинг учун хафагарчилик бизга қандай наф келтираётганини англаб етишимиз ва бу фойдани ўзимизга жабр қилмаган холда бошқача усуллар билан яратишимиз мумкинлигини билишимиз зарур. Ва албатта, ўзгача фикрлаш ва янгича яшашни ўрганишимиз даркор.
Унутинг… Кечиринг… Кечиримли бўлинг.
Ҳаётингиз гиналар билан яшаш учун нақадар қисқа эканини тушуниб етинг. Шунда қалбингизда ажиб бир енгилликни ҳис этасиз…
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар