21:20 / 28.01.2018
10 096

Мунажжимлар башорати: 29 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 29 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Иш жойингизда ўта масъулиятли бўлинг. Шундай йўл тутингки, раҳбарлар қилган ишингиздан камчилик топа олишмасин, ҳамкасбларнинг сизга бўлган ҳурмати икки ҳисса ортсин. Офисдан ташқарида сизни ажойиб учрашув кутади. Учрашув баҳона қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз учун имконият туғилади. Шахсий ҳаётда юзага келадиган ҳар бир вазият сизнинг режа ва хоҳишингизга асосланади. Оила қурмаганлар кечқурун интернет орқали янги танишувни бошдан ўтказишлари мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
29 январда дангасаликка йўл бермасдан, зиммангиздаги вазифаларни адо этишга ҳаракат қилинг. Айниқса, моддий аҳволингиз ҳавас қилар даражада бўлмаса, дангасалик фақат минусга тортиб кетади. Муҳаббатда жуфтингизни яна бир карра синовдан ўтказгингиз келиб қолиши мумкин. Аммо билингки, бу ишингиз жуфтингизга сира ёқиб тушмайди. Кечқурун сизни қариндошлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин. Саломатлигингизни авайланг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Шахсий ҳаётда ҳам, иш жойингизда ҳам муаммо дегани қалашиб ётганига гувоҳ бўласиз. Бундай вазиятларда оғир-босиқлик билан бир четдан иш бошлаш лозим. Хавотирлар, асабийлашишлар иш бермайди. Башарти сизни раҳбарлар танқид остига олганда ҳам эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Кечқурун айрим дўстларимизга янги, сердаромад иш таклиф этишлари кутилади. Бугунги кун зарарли одатларни ташлаш учун жуда қулай кечади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
29 январ куни атрофдагилар билан мулоқотда хотиржамликка алоҳида ўрин ажратинг. Акс ҳолда катта жанжал чиқишига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Ишингизга ижодий ёндашинг. Муҳаббатда танлаганингиз ё жуфтингиз билан орангизда баъзи келишмовчиликлар пайдо бўлиши кутилади. Аммо бу жанжалгача етиб бормаслиги тайин. Соғлиғингиз ёмонлаша бошласа, одатга кўра врач кўригига шошилинг. Аммо халқона усуллар ёрдамида ўзингизни даволашга уринманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз ҳақиқатан оғир бошланиши мумкин. Йўлингизда шундай тўсиқлар пайдо бўладики, уларни енгиб ўтишда фақат яқин дўстларгина ёрдам бера олади. Бугун спортнинг экстремал, фаол турлари билан шуғулланиш муваффақиятсизлик келтиришини унутманг. Йўқса, саломатлигингизга путур етиши турган гап. Ўзингиз ишонган, ҳурматлайдиган одамларнинг айримлари сизни алдаши, буюмлар ёки пулингизни ўғирлаши эҳтимолдан холи эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
29 январда жуфтингизга ростдан ҳам уни севишингизни қайта исботлаш учун руҳан толиқишингиз мумкин. Лекин бу шарафли иш. Чарчасангиз ҳам, ҳолдан тойсангиз ҳам алам қилмайди. Қолаверса, жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар жар ёқасига келиб қолгани худди шу вазиятга олиб келади. Тадбиркорликка энди-энди қўл урганлар айрим жабҳаларда қоқилишлари кутилади. Олис сафарга чиқиш зарур бўлса, воз кечинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, саломатлигингизни қатъий назоратга олинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Юлдузлар бугун яқинларингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш зарурлигини уқтиришади. Қачонлардир жанжаллашиб, юз кўрмас даражага етган қариндошлар билан ярашиш пайти етди. Саёҳатга чиқишни режа қилганлар албатта муваффақият қозонишади. Фақат режани пухталаштириб олинг. Тижорат билан шуғулланадиганлар ҳам дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Даромад сиз чамалагандан ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 январ куни олдингизга аниқ режа қўйиб олинг-да, ишни бошлайверинг. Майда-чуйда камчиликлар, асаббузарликларга умуман эътибор берманг. Ҳамкасблардан алоҳида ажралиб қолмасликка тиришинг. Вақт топиб юракдан дам олсангиз, бу ҳам эртанги иш унумида асқотади. Оиласиз йигитларнинг айримлари бугун севганига кўнгил изҳорини тўкиб солишади. Тўй яқин бўлса ажабмас. Шундай бўлса, соғлиқни ҳам янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлаверинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ишларингиз ўнгидан келади иншооллоҳ. Режадаги ишлар кўнгилдагидек бошланган, кечаги ҳаракатлар учун даромад қўлга теккан. Йирик лойиҳаларга қўл уриш истагида бўлсангиз, ҳуқуқшунослар билан бир маслаҳатлашиб олинг. Йўқса, боши берк кўчага тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун қариндошлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат кечиши мумкин. Агар шу суҳбат илиқ якун топса, омадим келди деяверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
29 январда ўз ишингизнинг устаси эканингизни исботлаш учун эрталабдан то қош қорайгунча тер тўкишингизга тўғри келади. Раҳбарлар ҳам қойил қолишади. Зора каттароқ мукофот пулига тавсия қилиб юборишса. Маданий тадбирлар ўтказиш, йирик харидларни амалга ошириш учун бугунги кун хайрли кечади. Ўзингизни лоҳас ҳис эта бошласангиз, тоза ҳавода сайр қилинг, албатта ёрдам беради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишхонада зиммангизга янги мажбуриятлар юклаб қўйишлари мумкин. Уддалайсиз ва мартабангиз ортиб бораётганини ҳис эта бошлайсиз. Кун давомида рўзғор учун зарур жиҳозлар харид қилишингиз кутилади. Бу ишда тажриба, тежамкорлик жуда керак бўлади. Муҳаббатда аслида қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қолинг. Орага ёлғон аралаштирманг. Ёлғон ҳар қандай одамнинг юзини шувут қилади. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра кўздан ўтказиб олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
29 январ куни атрофдагилар билан келишмовчилпклар, молиявий йўқотишлардан қочинг. Шахсий ҳаётда ҳам баъзи тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Бардош керак бўлади уларни енгиб ўтиш учун. Мушкул вазиятларда ўзингизни қандай тутишни билмасангиз, ҳалитдан режа тузиб овора бўлманг. Саломатликни сақлаб қолиш учун зарарли одатларни ташлаб, спорт билан шуғуллана бошлашингиз керак бўлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 29 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?